Луқмон Бўрихон. Ўтирик (ҳикоя)

Муюлишдан чиқиб келган оппоқ “Ласетти” қассобхона биқинида жонсарак турган, олача чопон, кўк саллали, жиккак жусса қария ёнида тўхтади. — Йўл бўлсин, отахон? — деб сўради олд ўриндиқда ўтирган, хумкалла, қош-қабоғи солиқ, қоп-қора одам. Қария серсавлат уловга ҳуркинқираб яқинлашди. — Жалпоқтошга. давоми…

Рустамжон Умматов. Бобур ва Наполеон

(эсседан боблар) ҚИСМАТ Муқаддима ўрнида: Бобур – мўғул ё ҳинд бўлмагани каби, Наполеон ҳам француз ё италиялик эмас эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур… Наполеон Бонапарт… Замони ва макони, келиб чиқиши ва насл-насаби, ҳаёти ва аъмоли, ибтидоси ва интиҳоси тамоман тафовутли бу давоми…

Қулман Очилов. “Топор” (ҳикоя)

Келгуси якшанба куни қайнонаси олтмиш беш ёшини қаршилайдиган куёвдан бўлажак юбилейга нималар лозим? Айниқса, куёв деганимиз шаҳарнинг фирқачи зодагонларига мансуб энг баҳаво, тоза-озода, сокин даҳасида, ҳайҳотдай ҳовлининг тўридаги уч хонали шинам уйда, икки фарзанди аржуманди билан ўйнаб-кулиб яшаётган, яна денг, давоми…

Жўра Фозил. Соғинч (ҳикоя)

Каромат буви саксондан ошганига қарамай, ҳамон чаққон эди. Қишлоқ  тўй-маъракаларини батартиб, ортиқча дабдабасиз ўтказар, меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам ундан рози бўлишарди. Момо асфальт йўлнинг икки томони ёқалаган қишлоқнинг барча ёш-яланг, қари-қартанг, хотин-халажига “олий бош қўмондон”, сўзига итоатда эди. Кайвони ўзининг катта оиласи, невара-эвараларидан ортиб, улар учун вақт давоми…

Қулман Очилов. Шаштингиз сўнмасин (эссе)

 Танбеҳ Таҳририят йўлагида бехосдан тапира-тупур бошланди: “Устоз! Устоз келдила-ар!” Очиқ турган эшикдан кўзим тушди: бош муҳарриримиз кабинетидан шитоб билан чиқиб кетди. Газетанинг навбатдаги сонига “тушиши” зарур бўлган материални ўқиётгандим. Хаёлимни бўлгим келмади. Анчадан кейин раҳбаримиз изига қайтди ва тўғри келиб давоми…

Маматқул Ҳазратқулов. Ҳаловат (ҳикоя)

Туман ҳокими Комил Қаюмов уйқудан бироз ланжроқ уйғонди. Соатга қаради: тўрт бўпти. У ҳали-ҳамон кеча оқшом вилоят ҳокими ўтказган селектор йиғилиши таъсирида эди. Ҳоким жуда куйиниб гапирди. Ҳеч кимни, ёшидан, тажрибаси ва лавозимидан қатъий назар, аямади. Талаб барчага бир хил давоми…

Қулман Очилов. Цензура (ҳикоя)

Бир куни… Келинг, яхшиси, рўй-ростини айтиб қўяқолай. Негаки, ўн беш ёшимдан бери ёзиб, тўлдириб, авайлаб-асраб келаётган кундалигимда аниқ битилган ўша сана: “198… йил 17 июнь, сешанба куни, пешиндан кейин бош муҳарриримиз хонамга кириб келди…” Анча сийраклашиб қолган тепа сочлари чўпга давоми…

Қулман Очилов. Қизил кўрпача (ҳикоя)

Шаҳар чеккасидаги бу тўрт қаватли шафтолиранг уй узун, шу даражада узунки, чавгон дастасининг учидек бурилиб кетган. Охири кўринмайди. Йўлак-подъездлари кўчадан ичкарига – торгина майдончага қараган. Олди мудом гавжум. Бетони ўйилавериб аллақачон тақдирга тан берган йўлкаларда автомобилларга йўл бўшатиб чарчайсиз. Истиқомат давоми…

Рахшона Аҳмедова. Орзу ва денгиз (ҳикоя)

1 Тастубеклик Амангелди отани билмайдиган одам йўқ. Ёши етмишдан ошган бу қарияни бутун овул танийди. Ўзи қотмадан келган, чуваккина чол, лекин тиним билмайди. Чўққайган соқоли, яккам дуккам мўйлови бор, бутун юзини тириш қоплаган бу чол саҳийлиги билан ҳам ном қозонган. давоми…

Темур Пўлатов. Ўлимни қолдир доғда (қисса)

Қрим-татар халқининг етакчи ойдинларидан бири – Нўъмон Чалабижаҳоннинг сўнгги кунлари ҳақида қисса Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни “ўликлар” деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз. Қуръони Карим, Бақара сураси, 154-оят. I Нўъмон Чалабижаҳон охирги ҳафтани Буюк Сўноқдаги ота ҳовлисида, яқин ақраболари давоми…