Аҳмаджон Мелибоев. Одамнинг юзи

ёхуд тортмаларда қолган номалар Бу дунёда кимгадир икки энлик мактуб ёзмаган ёки кимдандир нома олмаган кишини топиш қийин бўлса керак. Ёзув инсоният ўйлаб топган энг буюк ихтиро экан, ундан умри давомида ҳамма ҳам, албатта, фойдаланади. Ўн тўққизинчи асрда Европада мактуб давоми…

Азим Суюн. Тиллабурамашох (Насрий манзума)

I Бу тиллабурамашох алқор қўчқорини Нур тоғларида тоққа алоқадор кимсалар биларди. Ху­сусан, биринчи галда тоғ бегилари, кейин овчилар, чўпону чўлиқлар, йилқичилар, баъзи ўтинчилар у ҳақда турли афсоналару эртаксимон гапларни тўқиб юришарди. Тиллабурамашох бу макондаги энг катта сурувнинг етакчиси эди. У давоми…

Рахшона Аҳмедова. Мен, бобом ва бўри (ҳикоя)

Бу воқеага анча бўлган. У пайтлар бир овулдан иккинчисигача узоқ йўл босишга тўғри келарди. Ўшанда қиш эди, тизза бўйи қор кечиб борардим. «Ғарч-ғурч» этган товушлар ўзгача ҳузур бағишлар, баъзан ортимга ўгирилиб, қор устида қолаётган палапартиш изларимга қараб-қараб қўярдим. Етти яшар, давоми…

Жасур Кенгбоев. Қалтис танлов қаршисида… (эссе)

ёхуд тенгдошларга тасалли Қайси асрда яшаётганимизни унутмаган ҳолда, бугун олдимизда худди сўйлоқ тишларини ғичирлатиб қайраб, сўлагини оқизиб ўлжасини кутаётган бўри мисоли пистирмада турган муқаррар бир фожиа ҳақида сўз очишга аҳд қилдим. Адабиётда ҳам фожиа бўладими, дерсиз. Бўлар экан, қадрдон, бўлар давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Чирмовиқ (қисса)

Оғир сукунатни мутлоқ ўзига сингдирган қабристоннинг қўрқинчли манзараси ҳорғин нафас олганча гуноҳларга тўлиб-тошган фоний дунёни жимгина кузатиб мудрайди. Дўпсайган қабрларнинг у ер-бу ерида бўй чўзган янтоқ буталари бу совуқ сукунатга бардош беролмай, енгилгина эсган шаббодага аста-аста бош чайқашиб, бир-бирларининг баданларига давоми…

Шаҳодат Улуғ. Мюнхен ёғдулари (новелла)

Томас ёзишга муккасидан кетаётир эди… Унинг жуда олис замонларда қолиб кетган, аммо хазин битиклари ичида томчи туғаётган фаромуш хаёллари шакл-шамойил топаётганди, вужуд бўлаётганди. Томас кайфият бандаси, кўнгил фуқароси эди. Сўз наққошининг қувваи ҳофизаси фиғонли мунг таратди, бамисли афтондил кўнгилнинг ҳасратли давоми…

Қулман Очилов. Сабр ва заҳмат (эссе)

Маматқул ака – иш одами. Баракали раҳбар. Бу бараканинг сири нимада? Масъулиятда, заҳматда! Ўз касбига, Ватанига, халқига меҳрида, садоқатида. Қаерда, қайси ишга қўл урмасин, бор меҳрини бериб, ихлос билан меҳнат қилишида. Заҳматкашлиги, жонсараклиги, фидойилиги, ўзига ва қўл остидаги ходимларига ўта давоми…

Мастура Абдураим қизи. Қичқириқ (новелла)

Аннабелла чуқур нафас олди. Кўзларини чирт юмди-да, болтани шаҳд билан кўтарди. Юқоридан пастга учаётган болта қуёш нурлари остида яшин каби ярақлаб кетди. У оёқлари остида типирчилаётган куркани кундага янада қаттиқроқ қапиштирди. Қўли билан эса курканинг бошини ғижимлади. Негадир шу пайтгача давоми…

Қулман Очилов. Йигит сўзим (ҳикоя)

Қалбимни оловлатдинг! (Қўшиқдан) Улар метронинг “Пахтакор” бекати ёнида учрашдилар. Қуюқ, қорамтир булутлар пастлаб келиб, оқшом эрта туша бошлаган, ҳавони ёмғир бўйи тутган эди. Қизил чироғини ёқиб олган автомобиллар оқими қўлида милтиллаган шам ушлаган ҳорғин ва хомуш оломонни эслатади. Қизнинг манглайига давоми…

Шаҳодат Улуғ. Дўмбира (қисса)

Қуёш кўкда жилва қилади. Баҳор чиндан борлиқни яшнатиб юборган эди. Муамбар шамол чунон дилтортар, ҳам нилуфар само ҳузурбахш, ҳам борлиқ чексиз ва шаксиз гўзал эди. Кун пешиндан ўтиб, асрга қараб оғди. Акам иккимиз шаҳардан қишлоққа қараб йўл солдик. Юким йўқ давоми…