Тўлқин Ҳайит. Ўғузхоннинг сўнгги қурултойи (қисса)

1 Тонг юзида бокира қиз жилмайиши, майсада ҳавас, зилол сувнинг кумуш жамалакларида иддао. Нега? Нега Кун нуридан Бош Қўрғонга камалак ёғду тушди? Нега бизга эмас?! Дарахт шохлари ҳасадни супуриб ташлаб, нозик қўлчаларини ҳавасга узатди. “Бизга ҳам ўша ёғдудан бир қатим давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Манасчи (роман)

Китоб номи: Манасчи (роман) Муаллиф: Абдулҳамид Исмоил Йил: 2017 Ҳажм: 1,25 Mb Файл: PDF Манба: Ziyouz.com кутубхонаси Сақлаб олиш Манасчи Сапарбек Қасмамбетга бағишладим МАНАСЧИ Учинчи мучалидан чиқаётган туни Бекеш озғирдими – бир туш кўрди. Тушида той-акаси ё амакиси Байсалнинг яйловидаги давоми…

Шавкат Одилжон. Истак (ҳикоя)

Элза хоним таклифнома олгандан бери ғалати бўлиб қолган. Худди тилла зирагини йўқотиб қўйиб, онасига айтишга чўчиган қизчадай беҳаловат. Тошойнага термилиб юзидаги йиллар босган тамға – ажинларини сийпалайди. Ғаму ташвиш ҳадя қилган, деярли қора толаси қолмай қировдай оқарган, узоқ вақтдан бери давоми…

Асад Дилмурод. Паҳлавон Муҳаммад (роман)

Китоб номи: Паҳлавон Муҳаммад (роман) Муаллиф: Асад Дилмурод Нашриёт: Шарқ Йил: 2006 Мавзу: Ўзбек насри Саҳифа: 432 Ҳажм: 14,7 Mb Файл: PDF Манба: Ziyouz.com кутубхонаси Сақлаб олиш Асад Дилмурод. Паҳлавон Муҳаммад: Роман. – Т.: «Шарқ», 2006, – 432 б. Ҳурматли давоми…

Маъсума Аҳмедова. Яшил пальто (ҳикоя)

Отам Тўхтамурод Аҳмедов хотирасига бағишлайман Нимадир керак бўлиб, эски қутиларни титкилади. Шу маҳал қути ичи аралаш-қуралаш бўлиб, бир нарса гиламга тушиб, юмалади. У эгилиб, қўлига олди: ялтироқ, яшил тугма. Кўнгли ёришди. Беихтиёр ёдига беғубор талабалик йиллари, олис етмишинчи йиллар ортида давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути

Китоб номи: Буюк Амир Темур ёқути Муаллиф: Озод Мўъмин Хўжа Нашриёт: O‘zbekiston Йил: 2017 Мавзу: Тарихий-саргузашт ва фантастик ҳикоялар Саҳифа: 176 Ҳажм: 782 Kb Файл: PDF Манба: Ziyouz.com кутубхонаси Сақлаб олиш Таниқли фантаст-ёзувчи Озод Мўъминнинг навбатдаги тўплами тарихий-саргузашт эссе билан давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Сароб (роман)

Китоб номи: Сароб (роман) Муаллиф: Абдулла Қаҳҳор Нашриёт: Шарқ Йил: 1995 Мавзу: Ўзбек насри Саҳифа: 240 Ҳажм: 8,94 Mb Файл: PDF Манба: Ziyouz.com кутубхонаси Сақлаб олиш Абдулла Қаҳҳор. Сароб: Роман. — Т.: «Шарқ» НМК Бош таҳририяти, 1995. — 240 б. давоми…

Ҳайдарбек Ҳамдамов. Анжир пишди, занжи даф бўлди (ҳикоя)

– Ландовур эганг билан бирга қўшмозор бўлгин, худоё тиқилиб ўлгин!!! – уйқуси бузилган эркакнинг чинқириғини саҳарлик қилишга турган уйдагиларнинг деярли ҳаммаси эшитди. Неча кундирки, туннинг қоқ ярмида, уйқунинг айни қаймоғи вақтида Шералининг ороми бузилади. Тиниқиб ухлашнинг нима эканлиги эсидан чиққан. давоми…

Жўра Фозил. Бойқўнғир лолалари (қисса)

Ухла аскар, ухла бепарво, Тушларингга кирсин Бухоро… Бухоролик аскарлар хиргойисидан I ПОЛВОН 1968 йил. Кеч куз тунларининг бирида Бухородан жўнаган поезд икки кеча-кундуз йўл босиб, қош қорайганда чўл бағридаги Тўра Том бекатига етиб келди. Бизни кузатиб келган сержантнинг айтишича, бекат давоми…

Энахон Сиддиқова. Ризолик (ҳикоя)

Аёлнинг умр шами лип-лип этганча бир ёғдуланиб, бир нурсизланиб сўниб борарди. – Қандоқ синглим бориди-я, – Усмонжон вужудини сирқиратиб келаётган ёшни сиртига чиқармаслик учунми, кўзларини юмиб, ичидаги титроқларни куч билан босди. Бедаво дард уч ойки тўшакка михлаган, қуруқ суякка айланган, давоми…