Дадахон Нурий. Изтироб (бадиа-роман)

Дадахон Нурий. Изтироб. Маънавий-ахлоқий бадиа-роман. Тошкент, 2017. Дадахон Нурий буюк адиб Абдулла Қаҳҳорнинг кенжа шогирдларидан ҳисобланиб, у кишининг оқ фотиҳасини олган ёзувчи. Шунингдек, сал кам олтмиш йил мобайнида ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг яқин ука – шогирди бўлиб, ёнида юрган. Ва давоми…

Уйғун Рўзиев. Ялпиз тераётган қизалоқ (ҳикоя)

Кўкламнинг енгилгина шабадаси дарахт гуллари ва майсалар исини тинмай атрофга таратади. Бундай ҳаводан нафас олган кишининг бир зумда чарчоғи чиқади. Мактабдан одатдагидан эртароқ қайтган Бер­димурод муаллим қийғос гуллаган ўрик дарахти соясидаги сўрига чиқиб, шохлардаги маржондай тизилган гулчаларни ҳавас билан томоша давоми…

Бахтиёр Абдуғафур. Кибр минораси (қисса)

Олис Қофқоз тоғларидан бошланиб, ваҳм солиб, гирдобланиб оқадиган бўтана Фурот анчадан бери безовта. Ерга уруғ тушиш арафасида дарёнинг ўзанидан чиқиб тошганини ёши юзга бориб қолган кексалар ҳам хотирлай олишмасди. Бунинг устига, кейинги кунларда шаҳарда бўғиқ ва оғир ҳаво туриб қолган. давоми…

Муҳаммад Зиё. Муаллим (ҳикоя)

Қишнинг куни бир тутам. Бирпасда намозшому кейин зимистон. Туман тушса, томоша бўлади. Ёмғирдан сўнг қишлоқ йўлларининг абжағи чиқади. Чироқ тез-тез ўчиб турадиган қишки кечаларда бир амаллаб мактабдан уйга омон-эсон етиб олишим керак. Ана шунақа пайтларда кўча четидаги ёлғизоёқ сўқмоқдан тусмоллаб давоми…

Луқмон Бўрихон. Қуёш ҳали ботмаган (қисса)

Саҳро сўқмоғида бошин эгиб жим, Бир кимса кетмоқда, билмасман у ким… Абдулла Орипов Биз ҳали Абсал полвонни танимас эдик. Минг тўққиз юз саксон иккинчи йилнинг баҳорида, эрта-индин жаҳон уруши бошланар эмиш деган миш-мишлар хўб авж олган кунларнинг бирида уста Абилнинг давоми…

Неъмат Арслон. Ибтидо

Сув турли шароитда қандай ўзгаришга учраркин? Сувга эътиборсизлик қилинганда, иқтидорли, оддий, ёмон одамлар унга тикилиб турганда, қандай жавоб бераркин, билмоқчиман. Масару ЭМОТО “Зулоли завқу шавқин ташнаи дийдор ўландан сўр”. Шундай. Фузулий айтганидек, токи ташна бўлмагунимизча сувнинг қадрига етмаймиз, уни эсламаймиз давоми…

Нормурод Норқобилов. Яккасув (ҳикоя)

Агар бу гап ўтган куни айтилганида эди, ярим соатча бурун шаҳарга жўнаб кетган Тиркаш тоғаси билан қуюқ хайр-хўшлашиб, эндигина картошга чопиққа тушган Мирза ҳадаҳа ғазаб отига минган ва уни беаёв қамчилаганча, “ким экан у зўр”, дея “наъра” тортган бўларди. Аммо давоми…

Абдусаид Кўчимов. Бинафша (ҳикоя)

Тўртинчи қаватга чиқиб келиб, супачада бир лаҳза иккиланиб туриб қолди. Шу кўйи аввал ўнг, кейин тўғридаги ёпиқ эшикларга ҳадиксираб бирров кўз югуртирган асно, жигарранг чарм қопланган чапдаги эшик тугмачасига қўл узатди. Сезилар-сезилмас очиқ турарди бу эшик авваллари. У иккинчи қаватдан давоми…

Шаҳло Аҳророва. Дада (ҳикоя)

Оҳангдор ҳуштак овози – тонгнинг илк даракчиси эди. Йўқ, уни ташқаридан ҳеч ким чалмади. Телефон дарак берди шу овоз билан. Кимдандир телефон қўнғироғи эмас, ҳақиқатан ҳам дарак – СМС хабар келганди. Кеча, уйқуга ётишдан олдинги каби. Йўқ, ҳар кеча уйқуга давоми…

Каримберди Тўрамурод. Чўммоқ (ҳикоя)

“Биз унинг думини кесдик”. “Кавсар” сурасидан Ўн йилларча бурун Андижонда бир отахон билан танишиб қолгандим. — Ота–онамнинг, укам ва сингилларимнинг қабрини зиёрат қилгани келганман, — деганди отахон намланган кўзини рўмолча билан артиб. — Қўрғонтепанинг Савай деган жойида қолишган улар. — давоми…