Фаррух Жабборов. Товуқ йили (ҳикоя)

– Вой-вой-вой, жонидан тўйганми бу?! – ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқда ўтирган хотиннинг шанғиллашидан ҳамма сергак тортди. “Дамас”нинг олд ойнаси “Камаз”нинг кузовига “тирс” этиб тегди. – Шопир ака! Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими? – Бола-чақамиз бор-а… – Ўзингизни ўйламасангиз ҳам, орқадагиларни ўйланг!.. “Дамас” ичи давоми…

Дадахон Нурий. Ядро бомбаси бизга керакми?

Дадахон Нурий. Ядро бомбаси бизга керакми? (“Виждон ҳайқириқлари” номли триптих-романнинг иккинчи қисми). Тошкент, 2018 “1966–1979 йиллар орасида Ўзбекистон ҳудудида Москва томонидан ўта яширин суратда тўрт маротаба ядро портлашлари амалга оширилган. Булар бизга ошкор бўлгани холос. Бундай ўта мудҳиш, жинояткорона қилмишларнинг давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Думли одам (ҳикоя)

Ҳаммаси ярим тунда – мен исмини тутмай устоз деб атовчи Маҳмуд аканинг тап тортмай қилган телефон қўнғироғидан бошланди. “Э-э-э каттабовожон бормисиз, мундай бир кўринайинам демайсиз, излайвериб ичимиз куйиб, соғинчдан ичикиб ҳам кетди-ку”, деди Маҳмуд ака. Бу соғинч “бир ҳанги ҳанграр давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Битта зобит, бир сувшунос, бир филолог ва мен (ҳикоя)

Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан берироқда туғилган, ҳамиша ўзининг “комсомол секретари” бўлганини бот-бот такрорловчи оқсоқол суҳбат асносида бир оз ўйланиб олгач шундай дерди: – Мен селарга ҳавас қилмайман! Шуям ҳаёт бўлдими? “Олтин давр”миш. Хорлик даври, зорлик даври, йўқчилик даври деган маъқул. давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Аудитория (ҳикоя)

1 – Инсон ҳаётининг мазмуни нимада? Биз қайдан келдигу ўлимдан кейин қаерга борамиз? – деган савол башар аҳлининг доимий сўроқларидан бири бўлиб келган. Ҳар бир давр, ҳар бир соҳа – мифдан тортиб дингача, диндан то илмгача – ҳамма-ҳаммасининг бағрида фикрловчи давоми…

Қулман Очилов. “Мен худодан қўрқаман!”

Мухбиримиз бир кунда уч марта пулидан айрилди “Дорихонага қараб чоп!” Мени бу синов – эксприментга, ундаган сабаб – онда-сонда қулоққа чалиниб турадиган ўша ёзғириш: “Одамлар харомдан ҳазар қилмай қўйди. Ҳали қарасанг, эшак гўштини пуллаган. Яна бири масжидда чўнтакка тушган. Энди давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Бошпана (ҳикоя)

Ташқарида шаррос ёмғир ёғарди. Дераза ортидан доимгидек Хонтоқнинг сўниқ, аммо жудаям фусункор манзараси кўзга ташланиб турибди. Аҳён-аҳён дарё бўйидаги теракзорнинг шамолда чайқалиб, шовуллаши қулоққа чалинади. Айвон шипидан шошқалоқлик билан чаккиллаб тушаётган томчиларнинг товуши гоҳ-гоҳ одамнинг хаёлларини бузиб, чалкаштириб ташлайди. Унга давоми…

Хайриддин Султонов. “Ё, Жамшид!” (ҳикоя)

«Раббим!» де, Мария! Валентин Распутин Биринчи бўлиб Исломбой келди. У чироғи чарақлаб турган ойнабанд, сиркор айвонда уст-бошидаги қорни қоқиш баҳонасида тўхтаб, ўртадаги уйга деразадан разм солди: онаси ғишт печка олдида тахмонга тикилиб ўтирибди. Ўринбой устарада ялтиратиб қирилган бошини сийпаганча ёнбошлаб давоми…

Набижон Боқий. Қиёматли тоға (ҳикоя)

1 Ўткан асрнинг 30-йилларида энамлар Тошкентнинг Бектемир депарасига кўчирма қилинган. Ўша депарада ҳозир ҳам Қўқоновул деган қишлоқ бор; унда қозоқлар билан ўзбеклар аралаш яшайди. Қозоқлар кўпроқ. Кўчирма кампанияси даврида “ёт унсурлар” сидириб олиниб Ўзбекистон ичкарисига ёки ташқарига бадарға қилинган. Ичкаридаги давоми…

Луқмон Бўрихон. Болтабойнинг боласи (ҳикоя)

Теваракдан аллақандай дори-дармонларнинг ачимсиқ иси анқийди. Елкасига елвагай ташланган оппоқ халат тугмасини асабий ўйнаган кўйи шифохона йўлагида бетоқат юриниб турган Қаюм Очилович Идрисов қаршисидаги ойнабанд эшикка тез-тез умид­вор кўз ташлаб қўярди. У ён-бу ён сассиз, шарпасиз ўтиб қайтаётган ҳамширалар, хизматчилар давоми…