Шукур Холмирзаев. Олис юлдузлар остида (ҳикоя)

(Воқеий ҳикоя) Август ойининг охири. Ёзувчи Сафо Саид билан Бойсун тоғларига сафар қилиб, Дўғоба қишлоғининг орқасидаги янтоқзорда адашиб қолдик. Адашишга мен сабабчи бўлдим. Уч-тўрт йилдан бери у ерларда бўлмаган эдим. Йўл ўзгариб кетган экан. Изимизга қайтдик.Оёғимиз остида ёнғоқ барглари ғижирлайди. давоми…

Шукур Холмирзаев. Олма емадим (ҳикоя)

Тоғдан қайтиб келаётган эдик. Мен, яна учта ошнам. Ҳаммамиз эшакдамиз. Ола Чопон қишлоғига кирдик. Одамлари янги ерларга кўчиб кетиб, уйлари ҳувиллаб қолган. Томлари бузилиб, ёғочлари ҳам ташиб кетилган. Мол ўтмайдиган баландликдаги деворлари ҳам нураган, боғ ичидаги олма ва тоғолчалар эса давоми…

Шукур Холмирзаев. Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя)

Эр — Қисматулла таъсирчан, шўх эди. Хотин — Ҳикматой совуққон, хотиржам ҳам андак қўполроқ эди. Лекин улар бир-бирини яхши кўрар, шунинг учун табиатларидаги бу ҳар хилликни сезмас эдилар, гўё улар шундоқ туғилганлару шундоқ бўлишлари лозим эди.Бир куни булар бир зиёфатда давоми…

Шукур Холмирзаев. Бир кўрган таниш (ҳикоя)

Мактабда яхши ўқирдим. Синфдошларим мени ҳурмат қилишар, муаллимларим: «Салом, Тошбойжон», деб сўрашишар, қўшниларимиз: «Яхши одам бўлади», дейишарди. Лекин фақат бир киши — табииёт муаллимимиз — мактабимизнинг директори Зокир Ўринович менга эътиборсиз қарар, ҳеч вақт: «Салом, Тошбойжон» демас, ҳатто рўпараларидан чиқиб, давоми…

Шукур Холмирзаев. Нотаниш одам (ҳикоя)

Овга бораётган эдим, ҳаво айниди. «Баҳор ҳавоси-да, бир севалаб ўтар», деб кетавердим. Бироқ сал ўтмай ёмғир шундай қуйиб бердики, бирпасда уст-бошим ҳўл бўлиб, баданимга ёпишиб қолди. Шунда, турган еримдан икки юз қадамча нарида жар ва жарга тушаверишда овчилар, йўловчилар қўниб давоми…

Неъмат Аминов. Қассоб бобонинг ити (ҳажвия)

Ола ғунажинимиз бу йил ҳам қисир қолди. Дадам: “Энди бўлмади. Болаларим, оққа етамиз деб кўзларингиз оқараёзди, бу зормондани сўйиб жойига жой қиламиз”, дедилар. Эрта бозор деган куни уйимизга қассоб келди. Мол сўядиган киши жуда салобатли бўлади дердилар, унчалик эмаскан: қора давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Виждон (ҳикоя)

Жазирама ёзнинг айни туш палласи. Поезд кутаётган йўловчилар анча нарида — вокзал биноси кўланкасидан паноҳ топишган. Перрон бўйлаб у ёқ-бу ёққа шошилиб ўтиб турган темирйўл ходимлари ва йўловчилар қуёш тиғи остида турган Ниёз амаки оиласига ажабсиниб қараб қўядилар. Оила аъзолари давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Қиш ёмғири (ҳикоя)

Пешиндан бери ёмғир ёғяпти. Аввал эзиб ёғди — тўпиққа чиқадиган қорни оқизиб кетди. Кечга бориб бирдан шамол турди. Тарнов сувлари гоҳ чапга, гоҳ ўнгга, гоҳо иморат деворига қуйилади…Трамвай бекатида турганлар ўзларини кўча ёқасидаги дорихонага, дўконларга уришди. Бекатда фақат уч киши давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Найман акани танийсизми? (ҳикоя)

Найман ака саломимга алик олди-ю, томдан тараша тушгандек савол берди:– Карим Расуловичнинг аҳволи қалай?Нима деб жавоб қилай? Бошим қотиб қолди. Чунки ўзим яқиндагина вилоят халқ таълими бошқармасига инспектор бўлиб ишга келганман. Бошқарма бошлиғи Карим Расулович билан бир мартагина иш юзасидан давоми…

Саъдулла Сиёев. Бир ой мистер бўлганим (ҳикоя)

Бултур Чарли Стеффорд деган чет эллик йигит билан танишдим. Ўзи Американинг Иллинойс деган штатидан экан. Ўзбекистоннинг бир қишлоғида яшаб, ўзбекларнинг урф-одати, расм-русумлари билан танишиш учун биз томонларга келибди. Бир куни уйда ўтирсам, туман раҳбарларидан бири бояги йигитни бошлаб кирди. Ёнида давоми…