Шукур Холмирзаев. Ёсуман (ҳикоя)

Рассом Қўзибойнинг назарида, оламдаги инсонларнинг ҳаммаси ҳам яхши, пок ва самимийдир, лекин… уларнинг орасида қандайдир одамбашара ёсуманлар борки, шулар бузғунчилик қилади: кишилар орасига нифоқ солади, алоқаларини узади, ғийбатчилик қиладилар ва ўзлари бу қилиқларидан хурсанд бўлиб юрадилар. Қўзибой содда эди; ёши давоми…

Шукур Холмирзаев. Кечаги кун кеча (ҳикоя)

Собирова опа ўн саккиз ёшида мансабдор бўлди. Ўшанда у ёзувни зўрға ўқий оларди. Кейинчалик Тошкентда партия кадрлари тайёрлаш курсида олти ой таҳсил кўриб келди. Бор-йўқ олган билими шу бўлди.Унинг дастхати ниҳоятда хунук ва серхато бўлар, уни ҳеч ким тузатмас эди. давоми…

Шукур Холмирзаев. Қорбобо келади (ҳикоя)

— Қорбобо қаерда?— Ўрмонда.(Жиянларимнинг суҳбатидан) Ҳовлимиз Куйтан тоғининг арчазор ёнбағрида бўлиб, тевараги пастак девор билан ўралганди. Лекин, айвондан туриб қарасангиз, деворлар кўринмайди: дарахтлар шунақа қалин. Бу дарахтлар орасида бир туп арча ҳам бор эди.Мен шу ҳовлида тўрт фаслни кузатиб, тўрт давоми…

Шукур Холмирзаев. Бир гузар одамлари (новелла)

1966 йил 26 апрель, тонг. (Шингил новеллалар) * * * Девор йиқилган. Гувалалар ҳовли саҳнига думалаб кетган. Ер тўхтаб-тўхтаб титраяпти. Эр ўрик тагида чўнқайиб ўтирипти. Хотин дарахт танасига суяниб турипти.— Тезроқ тўхтасамиди, — деди эр энсаси қотиб. — Ўн бирда давоми…

Шукур Холмирзаев. Сирли милиционер (ҳикоя)

Ташқарида ёмғир қуяр, магазин ичида намиққан туз ва совун ҳиди анқир эди. Эшик оғзида турган совхоз директори Тўраев:— Сел келар-ов, — деди. Пештахта ортида турган мудир бўйнини чўзиб, сойни кўрмоқчи бўлди.Кўча ёқасига келиб, бир машина тўхтади. Кабинадан милиционер тушди. У давоми…

Шукур Холмирзаев. Ёввойи гул (ҳикоя)

Восит нимжон, ялқов ва хаёлпараст бола эди. Маданий-оқартув билим юртини тамом қилганидан кейин шаҳарда қолди. «Шаҳар ҳақиқати» газетасида корректор бўлиб ишлай бошлади. У олти ой ўтмай квартирасини алмаштирар, бунга гоҳ ўзи сабабчи бўлса — ижара ҳақини вақтида тўлолмаса, гоҳ уй давоми…

Шукур Холмирзаев. Икки кўрган билиш (ҳикоя)

Ўша тоғ сафаридан сўнг менда шундай бир фикр пайдо бўлган эди: «Энди бировга ёқаман деб ҳеч уринмайман. Йўқолсин хушомадгўйлик!»Бир куни — ўшанда қиш эди — бозор оқшоми дарс тайёрлаб бўлиб, дераза ёнида тургандим. Ташқарида шитирлаб қипикдай қуруқ қор ёғар, айвон давоми…

Шукур Холмирзаев. Соғинч (ҳикоя)

Азим табиатан кўнгли бўш, таъсирчан йигит. Лекин, беш йил шаҳарда яшаб қолди: шаҳар одамларига хос ишчанлик, вақтини тежаш, совуққонлик ва бир қадар такаббурлик пайдо бўлди унда.Азим ҳар йили қишлоққа борганида, изидан Исмат етиб келар, у, албатта, қучоқ очиб талпинар, Азим давоми…

Шукур Холмирзаев. Кўкбой (ҳикоя)

Чойхонани бекитиб қайтаётган Қаландар ака овчи ўртоғи Ҳошим аканинг чорбоғи ёнидан ўтаётиб, унинг баланд дарвозаси қия очиқ эканини кўрди ва якка кифт бўлиб ичкарига кирди. Оёқ учида юриб, супага яқин борди. Уй муюлишидан мўралаган эди, олдигинасида, супурги ёнида ғужанак бўлиб давоми…

Шукур Холмирзаев. Олис юлдузлар остида (ҳикоя)

(Воқеий ҳикоя) Август ойининг охири. Ёзувчи Сафо Саид билан Бойсун тоғларига сафар қилиб, Дўғоба қишлоғининг орқасидаги янтоқзорда адашиб қолдик. Адашишга мен сабабчи бўлдим. Уч-тўрт йилдан бери у ерларда бўлмаган эдим. Йўл ўзгариб кетган экан. Изимизга қайтдик.Оёғимиз остида ёнғоқ барглари ғижирлайди. давоми…