Абдулла Қодирий. Жинлар базми (ҳикоя)

Отам бу ҳикоясини бошлаган вақтда менинг вужудимни қўрқув ўраб олар эди-да, ичимдан: «Мени ҳам шундай жинларга йўлиқтирма», деб тангрига ёлбориб қўяр эдим.Кеча холам бизнинг уйга меҳмон бўлиб келган эди. Кечаси ошдан кейин отам, ойим, холам учовлари чой ичишиб ўлтирар ва давоми…

Абдулла Қодирий. Улоқда (ҳикоя)

УЛОҚДА*I Кеча дадамдан сўраб қўйганим учун бугун акам ҳам «керак эмас, борма» деган жекиришини қилмади. Чойни наридан-бери ичиб, отхонага югурдим.Дадам билан ойим:— Оёғинг олти, қўлинг етти бўлиб қолдиёв! — деб кулишиб қолдилар.Қашлоғични олдим-да, қора қашққамни яланғочлаб уёқ-буёғини қашлаб чиқдим. Жонивор давоми…

Абдурауф Фитрат. Ҳиндистонда бир фаранги ила бухоролик мударриснинг мунозараси

ҲИНДИСТОНДА БИР ФАРАНГИ ИЛА БУХОРОЛИ МУДАРРИСНИНГ ЖАДИД МАКТАБЛАРИ ХУСУСИНДА ҚИЛҒАН МУНОЗАРАСИ МУҚАДДИМАБухоронинг нажиб миллати бўлған ватандошларим, бирмунча вақтдан бери жадид ва қадим ўртасида ихтилоф чиққани баъзи миллат хоинларининг хато ва фасодларидан бошқа нарса эмасдир. Муқаддас ватанимизни парчалаб, унинг аҳли жамоасини давоми…

Абдурауф Фитрат. Мухтасар Ислом тарихи

МУҚАДДИМА Тарих таърифи Тарих миллатларнинг ўтмишини, тараққиётини ҳамда таназзулининг сабабларини ўргатувчи фандир. Тарих тақсими Тарих икки қисмдан иборат: умумий тарих ва хусусий тарих. Барча миллат ва жамиятларнинг ахволини баён қиладшан соҳа умумий тарих, деб аталади. Хусусий тарих биргина миллат ва давоми…

Абдурауф Фитрат. Ҳинд сайёҳининг қиссаси

МУҚАДДИМА Бундан анча вақт олдин бухоролик бир киши билан учрашиб қолиб, бу шаҳарнинг қанақалигини сўраган эдим, у шунчалик мақтов сўзларини айтдики, ўша пайтдан бошлаб бу шаҳарни зиёрат қилишни кўнглимга тугиб қўйдим.Бу йил ниҳоят ниятимга етдим. Бухоро сафарига отландим. Шаҳарга киргунга давоми…

Абдурауф Фитрат. Юрт қайғуси (она билан ўғил)

—    Она! Нечунгина йиғлайсан? Бугун саодатга эришдик, яна қайғурасанми? Бугун ўз тилагингга етишдинг, кўз ёшларингни тўкадирсанми?Эмди қайғурмоқ чоғи битди, йиғламоқ палласи йўқ бўлди, роҳат кунларинг етишди, онам!

Абдурауф Фитрат. Мусулмон севгиси (ҳикоят)

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган ғазотларидан бири тугагач, бир мусулмон хотин тушиб қолган ярадорларни излаб топмоқчи бўлди: ўликлар орасига кирди. У ён-бу ённи излар чоғда “Оҳ… сув!..” деган бир товуш эшитди. Бир ярадор мусулмоннинг сувдонини кўрди.

Абдулҳамид Чўлпон. Оқпошшонинг инъоми (ҳикоя)

(Кулги ҳикоя) Кеч қолган бозорчилардан бир тўдаси отларига шўх-шўх қамчи бериб кўчадан ўтгач, камқатнов кўчанинг кўпда увалиб етмаган йирик чанглари ҳар томонни булутдек босди. Шундан кейингина масжид жиловхонасида* ўлтурганлар кўзларини юмдилар. «Туркистон вилояти газети»ни* уларга ўқиб бераётган Мулла Шамсиддин ҳам давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Тараққий (ҳикоя)

Шунинг билан тараққий қилиб бўлурми? Ҳали кун буткул ётиб кўрунмай кетгани йўқ эди. Ҳали биз турған тўрт ёғи баланд деволлик қалъа каби ҳавлига хийла қоронғи тушуб қолған бўлса-да, ёнимиздағи масжиднинг қари, қулоч етмас қайрағочининг учида куннинг бир қучоқ қадар шуъласи давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Нонушта (ҳикоя)

(«Пилта сават ҳикояси»дан) – Потишхон, қумғонингиз қайнадими? – Салайбуш, яқинлашиб қолди. – Ҳали энди ёқалашиб келаётибдир денг. – Эндиёқ мушлашиб кетадир шу деганингизга! Эгачиси Фотима ўчоқ бошида қумғон қайнатиб, синглиси Солиҳа сўрида ўрунларни йиғиб туриб бир-бирларига пичинг отишиб ҳазил қилишар давоми…