Уйғун Рўзиев. Урушдан қолган иморат (ҳикоя)

Маҳалла идорасининг янги биноси ёнида сигарета тутатиб турган икки қурувчи шундай рўпарадаги эски, пастқамгина, отамзамондан қолган бир уйга тез-тез ижирғаниб қараб қўярди. – Ана, момой яна чиқди, – деди кулранг шапка кийиб олган киши шеригига имлаб. Иккови ҳам ўша ҳовлида давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Ёзувчи (ҳикоя)

Бир марта юрак хуружини енгиб ўтган ёзувчини авайлашарди, аммо у саратоннинг қоқ ўртасида саратондан вафот этди. Ўшанда касалхонада унинг ёнида ҳамширадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ҳамшира ҳартугул, адибни танир, ҳикояларини ўқиган, шу сабабдан бошқа беморлардан кўра унинг ёнида кўпроқ давоми…

Жасур Кенгбоев. «Оқсоқол» (ҳикоя)

Тўра буванинг таъзиясига тўпланган издиҳом орасига сал кечикиб қўшилган одамга ҳамма ажабсиниб қаради. – Қаранг, Ҳоди қориннинг боласи келди, – деди ёнимизда кимдир. – Бугинанинг ҳам қорни қаппайиб, оёғи алчанглаб, лаби осилиб, қўли қорнига етмай қолибди-ку, – деди Темир домла. давоми…

Умид Али. Икки қутб (ҳикоя)

Жувон дераза олдида музтаргина турибди. Нигоҳи дераза кўзларига шитир-шитир урилиб, сирпаниб-сирғаниб тушаётган томчиларга қадалган. Алланечук товуш таралади. Юракни ўртаб юборгудек аламли товуш. Гўёки ёмғир фиғон чекаётгандай, нола қилиб йиғлаётгандай. “Бу қандай сир бўлди?” – ёмғир манзарасига қараб жувоннинг юраги ҳаприқади. давоми…

Абдураҳмон Иброҳим. Илдиз (ҳикоя)

Дераза тагидаги каравот ожизгина ғирчиллади. Пойгакда картошка арчаётган Ойниса хола ишини қўйиб, тиззаларига таянганича ўрнидан қўзғалди. – Яна оғриқ турдими? – У кўрпа устидан эрининг оёқларини уқалай бошлади. Комил ота косасига чўккан кўзларини юмди. Ғижимланган қоғоздек заъфарон юзи бирдам ҳаракатсиз давоми…

Тўлқин Эшбек. Остонақул буванинг “бойликлари” (ҳикоя)

Гап Остонақул буванинг “бойликлари”дан бошланди. У саҳарда қўқим қутиларини титади. Бўш шиша, темир-терсак, идиш-товоқ, қоғоз, латта-путталарни териб, қопларга жойлаб, уйига олиб киради. Бир қисмини шаҳар четидаги эски-тускилар бозорида пуллайди. Қолганлари йиғилавериб, уч хонали уйининг шифтигача тўлибди. Кейин ташқарига – балконига давоми…

Нормурод Норқобилов. Ўғри (ҳикоя)

У ўмарган соатини уйидагилар кўзидан бекитиб юришга ҳарчанд уринмасин, барибир учинчи куни эрталаб қўлга тушди. Шу кезгача соатни мактабга кетаётиб йўлда билагига тақиб, қайтишида эса сумкасига солиб, яширин сақлаб келаётганди. Бари ҳеч кутилмаганда содир бўлди. Бугун у нонуштадан сўнг, кундалик давоми…

Ориф Ҳожи. Ҳаваскор бедана (ҳажвия)

Уни менга бедана деб тақдим этдилар. Қимматбаҳо ликобчада бутларини беданавор тарвайтириб ётган чумчуқ ҳол тили билан арзи ҳол қилди. – Эй одамзод, сабр қилиб менга тиш урмай турсанг, ўз тарихимни айтиб берар эдим. Унинг кутилмаган бу фарёдини эшитиб, розилик маъносида давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Ютқазаверайлик (ҳажвия)

Стадион трибуналари шовқин-сурондан ларзага келмоқда… “Қани, “Амударё!” Олға энди! Ие-ие, қийшиқоёқ, ходатаёқ!” деб бақирдим мен ҳам элдан қолишмай. Командамиз ҳужумчиси Бекпўлатов оёғи остидаги тўпни олдириб қўйган эди. “Э, маймоқ! Ўйнасанг, дурустроқ ўйна, бўлмаса йиғиштир!” қувватлади олдимдаги қатордан биров. Чинданам стадионга давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. WО AI NI (ҳикоя)

Беҳрузга Бек девордаги соатга кўз қирини ташлади – 3 дақиқаси кам 21. Ишига берилди. Одатдагидек бу пайтда хўрандаларнинг оқими сустлаша бошлайди, онда-сонда аллақайтларда санқиб оч қолган тўдалар гангур-гунгур, шовқин-суронлар билан ёпирилиб келмаса, яккам-дуккам мижозлар киради холос, ошхонага. Уззукун тик оёқда давоми…