Хуршид Дўстмуҳаммад. Ёлғиз (қисса)

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади. Абдулла Қодирий ҳаётидан йирикроқ асар ёзиш ниятим бор эди кўп йиллардан буён. Ниҳоят, ушбу қисса қоғозга тушди. Уни қиёмига етказишда қимматли маслаҳатларини аямаган, буюк адибимиз ҳаёти ва ижодининг билимдонлари – Умарали Норматов, Наим Каримов, давоми…

Шойим Бўтаев. Мен, онам ва болам (ҳикоя)

Кеча дам олиш куни эди. Алланечук паришонхаёллигим ошиб, кун сайин ҳеч нарсанинг қизиғи қолмаётгандай. Тўққиз қаватли бинонинг тўққизинчи қаватидаги лайлакнинг уясидек икки хонали уйдан зарурат бўлмаганда чиққим келмайди. Авваллари, қаттасиз, қачон келасиз, деганича ҳоли жонимга қўймагич хотиним ҳам, бирор жойга давоми…

Гулчеҳра Асронова. Дилбанд (ҳикоя)

Ғалати бир ҳис билан уйғониб, нимёруғ хонада ётганимни кўрдим. Оппоқ пардалар, китоб терилган токчалар, сандиқ устига текис йиғилган қавима кўрпалар… Ўз уйимдаман! Қайтганимга икки ой бўлибди ҳамки, ҳар сафар уйғонганимда яна ўша манзарани кўришдан қўрқиб, кўзимни очгим келмайди: тор хонада давоми…

Жамила Эргашева. Меҳмондорчилик (ҳикоя)

Жалолиддин оилада кенжа фарзанд. Бироз соддалигини айтмаса, жуда қўли очиқ, хокисор йигит. Бир ака, тўрт опа-сингилнинг бири қў­йиб-бири кексаларни кўргани ота уйига келади, кўпинча қуруқ қўл билан… Лекин ҳаммаси зўр, ака шаҳарда, амалдор, машина олиб юради. Ўша ёқда ўқиб, уй-жой давоми…

Нормурод Норқобилов. Эркак (ҳикоя)

– Уф-ф, бу сағирларниям ташвиши тоза жонга тегди-да, лекин!.. Бу совуқдан-совуқ иддаоли сас аммаси дарвозасидан чиқиб улгурмай, болакайнинг ортидан қувиб етди ва жимитдек юрагини тилкалаб, кўзларини ёшлатди. Бир хаёли, бу гапни айтмоқдан андиша қилмаган катта ўғли – Нортожи танбалнинг оғзига давоми…

Муҳаммад Салом. Келин (ҳикоя)

– Ҳуув отаси, туринг, турақолинг энди… Олисдан таралгандай майин овозни отаси гўё эшитмас, кўрпага бурканганча қимирламай ётарди. Шунда овоз эгаси “қаср”га оёқ томондан қўл узатиб, кўрпани силкитди: – Туринг, отаси, келиниз чойга чақиряпти, келиннинг қўлидан чой ичмайсизми, отаси? – А?.. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Эрта баҳор (ҳикоя)

– Э-э, ҳа-а-а, саломларим бўлси-ин-н!.. Темир дарвозанинг ўртасидаги якка тавақали, энсиз эшикчани очиб ҳовлига кирган Ромиз Жўра ичкарига бир қадам қўйган жойида димоғига гуп этиб урган анвои ҳидлардан нафас ололмай қолдими ёхуд қийғос очилган лолаю лолақизғалдоқлардан кўзлари қамашдими, ноёб хушхабарни давоми…

Қўчқор Норқобил. Уруш сурати (кичик ҳикоялар)

Она Дўстим Мўминга бағишлайман. Пушта бўйлаб ўсган токларни таг-томири билан қўпориб, ғарқ пишган узумларни мажақлаб келаётган танк ариққа тушиб тумшуғи бир пасайиб кўтарилди-да, таққа тўхтади. Занжири отилиб кетди. “Занжир узилганини душман сезмаслиги керак” – ўйлади командир. Чор тарафдан ўқ ва давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Хотинмасжид (эссе)

ХХ аср эллигинчи йилларнинг бошлари, ўспиринликдан ўтиб, ўсмирликка илк қадамлар қўйган кезларим эди. Йилнинг шундай пайти эдики, Қиш билан Кўклам тортишар, Қиш “Давом этавераман” деса, Кўклам “Ўринни бўшатиб қўй, энди менинг галим келди” дерди, яъни баъзан Қиш изғирини эсса, баъзан давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Бойсунда тонг отди… (эссе)

ёхуд харсанг устидаги хаёллар Камтар бу сукутда кўпдир ҳақиқат – Унда зил ҳаётнинг сурати зоҳир: Бойсунда тоғ бўлмоқ қандай машаққат, Бойсунда дашт бўлмоқ нақадар оғир! Усмон АЗИМ Кампиримга йигитлик чоғларимда “Сени тоғларга олиб чиқиб, булутларнинг орасидан ойни олиб бераман” деган давоми…