Муҳиддин Тинибеков. Она замин (ҳикоя)

I Ҳамма ёқ ям-яшил ва ҳўл. Тўқ пистоқи ранг одамнинг юрагини сиқади. Толиқтиради. Ёмғир бутун яшилликни, унинг тўқимдек қалин ва қўпол кийимларини ивитиб юборган. Нима учундир кўкалам, ёмғир ва қир-адирлар доимо бир-бирларига ҳамроҳ. Қирда тепага чиқмоқчи бўлсанг ҳам, пастга тушмоқчи давоми…

Байрам Айтмурод. Акамнинг шумлиги (ҳикоя)

Жумамурод акам қўнғироқ қилиб, эртага уйга келишини айтганида қувониб кетдим: – Ие, зўр бўпти-ку. Биздай фақирларни ҳам йўқлайдиганлар бор экан-эй? – Бормиз, бормиз, – кулган овози эшитилди, сўнг – Кўришмаганимизга ҳам анча бўлиб кетди, соғиндим, бир маза қилиб ўтирайлик, – давоми…

Матлуба Деҳқон қизи. Райҳон бўлинг, жон энам (ҳикоя)

Ёз эди. Исфарак ўрикларга қизил югуриб, етилай деб қолган пайт синглим иккимиз энамизни кўриб келгани йўлга чиқдик. Манзилга етиб, эшикдан киришимиз билан кўзимиз энамизга тушди. Айвонда тоғдек бўлиб ўтирибдилар. Ҳа, тоғ деса арзийди уларни. Шу ўтиришларида қанча ғамни кўтариб ўтирибдилар-у! давоми…

Нормурод Норқобилов. Чол ва бола (ҳикоя)

Болакай паст бўйли, миқти гавдали, чиройли кузалган соқоли нимдош кулранг тўни остидан кийиб юрадиган яктагидек оппоқ, қўшни Абдулла чолни яхши ҳам, ёмон ҳам кўради. Чунончи, чол ҳам оқ сариқдан келган, жигарранг қийиқ кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, аллақачон мактаб ёшига етган давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Воз кечилган китоблар (ҳикоя)

Уйқусиз тунларимнинг бирида эшик қаттиқ тақиллади. Очганимда унинг ранг-рўйи аввалгидек эмасди: кўз ости салқиган, қуюқ сочлари тўзғиган, кўк галстуги бўйнидан бўшатилган, бир аҳвол. Икки йил аввал ўзига бино қўйган олифта йигитчага солиштирганда ер-у осмонча фарқ бор эди. Таним музлаб қолгандек давоми…

Қулман Очил. Ғаров (ҳикоя)

Сиддиқ ака бўй-басти дуппа-дуруст, келишган, туғма юввош одам. Майин сочлари сийракроқ, қўйкўзлари қисиқроқ, ёқимтой. Гап сўрасангиз, аввал мулойимгина жилмайиб қўйиш одати бор. Илёс ака билан тўн кийишмаган бўлса-да, кийишгандан қалин. Москвада мўйқалам илмидан бирга  таҳсил олган. Ҳужрадош. Ҳали қарасангиз, иккаласи давоми…

Шодиқул Ҳамро. Унутилган озон пардаси (ҳикоя)

Йўқ, мурда тирилмади, тирик ўлди… Қабртошдаги ёзув. XIX аср Кўплар қатори сен ҳам қалин асфальт ётқизилган энсизгина бу йўлакнинг оддий ва доимий бир йўловчиси эдинг: эрталаблари, сен шошилган кўйи шу йўлакдан ҳукумат маҳкамасига хизматга борар, кечки пайт руҳинг толиққандан имиллаб-имиллаб давоми…

Дилшод Нуруллаев. “Эврика” демаган файласуф (ҳажвия)

— Буюк кашфиёт! — Мисли кўрилмаган буюк кашфиёт! — Инсон заковатининг мўъжизаси!.. — ТАСС ахборотидан… — «Рейтер» хабар қилади… — «Франс-Пресс» маълумот беришича… Тўхтанг, тўхтанг, Америка Колумб томонидан аллақачоноқ очилиб, космик кемаларимиз Зуҳро бағрини тилишга тайёрланаётган бир пайт яна қанақа давоми…

Темирпўлат Тиллаев. Паймона (ҳикоя)

Бир ҳафтадирки, чол ажал билан олишади, муттасил дам қисмадан жони азобда. Касал хуруж қилган пайтлар унинг қоқсуяк, чуваккина юзи талоқдек кўкариб, даҳшатли тарзда бўғриқиб кетади. Оғзини катта-катта очиб, ютоққанча энтикар экан, чолнинг бўйин, пешона, чекка томирлари ўқлоғдек бўртиб чиқади. Хуруж давоми…

Тўхтамурод Рустам. Пифагор теоремаси (ҳикоя)

Ҳаммаси мана шу шўртумшуқдан чиқди. Ибоддан. Доғ-дуғи, маза-масаллиғи — барча-барчаси соз, дўсту душманнинг иштаҳасини қитиқлаганча бир чиройли димланиб турган маслаҳатли ошга нуқул биров айтса-айтмаса бурнини тиқиб, итгаям солиб бўлмайдиган қилавергач, шўртумшуқ бўлмай ким бўлсин ахир бу Ибод афандим?! Мана, бу давоми…