Нормурод Норқобилов. Капалак (ҳикоя)

Ота болакайни шаҳарга олиб кетиш учун келган куни ошхона томида биринчи қизғалдоқ очилган эди. Қип-қизил… Болакай улоқчадай ўйноқлаб кўчага отилди, жўраларига мақтанди… Қўрадаги жажжи қўзичоқлар, куни кеча туғилган тарғил бузоқча ҳам унинг эртанги сафаридан “бехабар” қолмади. Кейин томга чиқиб, қизғалдоққа давоми…

Баҳодир Қобул. Тановор (ҳикоя)

1-дафтар Иссиқ-совуқнинг дамини, тўртта ёмғирнинг намини, бир парча булутнинг ғамини кўтаролмай, бўлар-бўлмасга ҳовлиқиб, ҳишмаланиб, оғзи кўпириб келадиган довдир сел Аймоқ қалъасида Македония подшоси Файлакуснинг ўғли Искандардан қолган манжаниқнинг бутини айириб қўйнига солгандаям, Чингизхон Сартюзи қўрғонига узунасига экиб кетган учи айри давоми…

Муҳаммад Шодий. Ёмғирдан сўнг (ҳикоя)

Алламаҳал. Ўғлини ўйлаб, набираси билан ётган мўйсафиднинг уйқуси қочган. Ўзини ўзанда қолган балиқдай ҳис этяпти. “Сени шу умид билан катта қилдимми? Шу умид билан ўқитдимми? Шунча гапларим – насиҳатларим ҳавога учганмиди, болам? Сен шу ишни раво кўрсанг, тарбиянгни олган зурриёд давоми…

Собир Ўнар. Юк (эртак-ҳикоя)

Султон ғаройиб тушлар кўрар эди. Мисол, кўпинча дадасининг ва ойисининг елкасига кимдир миниб олганини кўрар, бу гал яланг оёқли икки одам икковининг елкасида ўтирганини кўриб, бирданига бу мен эмасманми, деб юборди. У энди тук боса бошлаган оёқларни таниган эди. Уйғониб давоми…

Ўктам Ҳакимали. Мудҳиш олов (ҳикоя)

Олам бугун хазон рангида товланарди. Дарахтларнинг пастки шохлари япроқларини тўкиб улгурган, юқори қисмидаги япроқлар эса чирт-чирт узилиб, оғир ҳавони ҳадеганда ёриб ўтолмай липиллаб сарғайиб сўлган ўт-ўланлар устига аста қўнади. Сарғайиб сўлган ўт-ўланлар ва тинимсиз тўкилаётган хазонлар табиатнинг тўрт фаслидан иборат давоми…

Муҳаммад Салом. Табиат оҳи (ҳикоя)

Ҳусния эшикни очдию димоғига урилган таниш ҳидни туйиб жилмайди: «Палов! Нечук, менга айтишмовди-ку?» Очиғи, Ҳусния паловни унчалик хуш кўрмайди. Ошқозони боис ўзини ҳам, атрофидагиларни ҳам шунга ишонтиришга уринади. Айниқса ўзи пиширган ошдан иштаҳа билан еёлмайди: ҳидидан «тўядими», шоша-пиша тайёрлаб, маромига давоми…

Фарид Усмон. Жони битта одам (ҳикоя)

Бу уста барча замондошларимиз каби орзу-ҳавасларга қалби лиммо-лим тўла инсон. Шунинг учун ҳам ким билан сўрашса тиржайиб туриб кўришади. Катта, бодроқ кўзларини қитмирона ўйнатиб туриб, кўзини сиздан тезроқ олиб қочади. Ё ерга қарайди, ё бепарво атрофга боқади. Ўзини хотиржам кўрсатади. давоми…

Эркин Усмон. Ғор (ҳикоя)

Ҳаммаси собиқ курсдоши Дўнанбой бола-чақаси билан худди осмондан тушгандек лоп этиб пайдо бўлган кундан бошланди. Бир вақтлар у мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътилида болаларига: «Тошкентга олиб бораман!» деб қўйган экан. Икки-уч йил ишдан ортмай, ваъдани ана шунақа катта қилиб юрган экан, давоми…

Эркин Аъзам. Фиделдан салом (ҳикоя)

Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бошқаларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик! Бемор дегандек бўлдигу лекин шу чоққача бобонинг боши ёстиққа тегмаган-да. Ҳув, ишлаб юрган давоми…

Саидвафо Бобоев. Тақдир ўйини (ҳикоя)

Ўшанда 1980 йилнинг рутубатли кузи эди. Бу кунларни машҳур ёзувчининг таъбири билан тавсифласак:”…Куз шу қадар ғамгин эдики, беихтиёр кишининг йиғлагиси келарди”. Лекин бу ғамгинликни ҳар қандай кас ҳам ҳис қилавермасди. Улуғ меъмор беш қўлни баравар қилиб яратмаганидек, кўнгиллар ҳам турлича-да. давоми…