Абдуқаюм Йўлдош. Биз ўтган йўллар (ҳикоя)

Истибдод нураётган, йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган кўклам пайти эди.Шундай кунларнинг бирида Ўзбековулдаги ягона озиқ-овқат дўконига “талон” бўйича тарқатиладиганидан ташқари уч қоп ун ортиқча олиб келингани ҳақидаги хабар қишлоққа яшин тезлигида тарқалди.Аста намозшом бостириб келаётган бўлишига қарамасдан бир пасда дўкон олдига давоми…

Абдуқаюм Беккамов. Мукофот (ҳажвия)

Бошлиқ юзидаги тажанглик эрталабданоқ бутун бошли идоранинг ҳаловатини ўғирлади. Ходимлар кўнглига ғулғула тушди. “Да-аа-аа, — дейишди айрим ходимлар, — хўжайин эрталаб янгамиз билан роса жанжаллашган кўринадилар. Энди бутун аламини биз бечоралардан олмоқчилар, шекилли”. Хўжайиннинг амри билан барча ишчи-хизматчилар ҳайҳотдек хонага давоми…

Қўчқор Норқобил. Кичик остона (қайдлар)

САМОДИЛ Таътилда эдим. Университетда ишлайдиган файласуф дўстим қўнғироққилиб қолди: “Бугун очиқ дарс бўлади… Ватан туйғуси… Ватан мавзусида! Талабалар сени таклиф қилишаяпти”. (Шу ери ёлғон бўлди, талабалар эмас, ўзи таклиф қилаяпти…). У десам бу деди, ке, келмасанг бўлмайди, деб туриб олди. давоми…

Ориф Ҳожи. Оппоққина қушгинам (ҳикоя)

Ёлғиз қушни, ирим қилиб, отмас мерганлар… Халқ достонидан. Мустафо севиб уйланди. Ҳарбий хизматдан елкалари тўлишиб, мускуллари шишиб қайроқдек йигит бўлиб қайтдию қишлоққизларини бирма-бир назардан ўтказа бошлади. Унинг лочин кўзлари шу йил ўнинчини тугатган Гулюзда тўхтади. Гулюз сулув қиз. Ўртабўй. Тўлишган давоми…

Жўра Фозил. Бахт (ҳикоя)

Фаррух тун бўйи ишлаганига қарамай тонгда вақтли уйғонди. Деразадан хирагина нур тушиб турар, дераза ортидан эшитилаётган шамол ва хазонлар саси мезон бошланганидан дарак берарди. У бир муддат хаёл суриб ётди. Танасида ҳорғинлик, руҳида маҳзунлик зоҳир эди. Янги романга сўнги нуқтани давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Аёл (ҳикоя)

Деворлари оппоқ хона. Дераза ойнасидан тўкилаётган оппоқ нур аёлнинг юзида жилва қилди, юмуққовоқларини қизартирди, бармоқларидаги узукнинг олмос кўзчаларида акс этди. Аёлкўзларини очди. Шуъла энди унинг қорачиқларида аксланди. “Қандай ёқимли… Тирикликнинг яна бир тонги отди, — аёл кўзларини юмиб, қуёш нурларини давоми…

Орзиқул Эргаш. Онамнинг эртаклари (ҳикоя)

Онам Мастура Ширинхўжа қизи вабарча фронт орти жафокашлари хотирасига бағишлайман. ЗАРБУВИ Авжи саратон. Иш дегани қайнаган. Ғўза чопиқ, суғориш, бир ёқда арпа, буғдой бош тортиб, ўроққа келиб турибди. Устига устак дарё тошиб, бир-икки даъфа дамба босишгаям опкетишди…Ҳозир эса дала чеккасида давоми…

Ўктам Мирзаёр. Ор (ҳикоя)

Нурбойга бу исмни раҳматли отаси Холбой бува қўйган.У бўй торта бошлаган тўнғичининг бошини силаб, бот-бот: “Бор умидим сендан, болам, мен бу дунёда яккаю ёлғиз ўсдим, ёлғизликқурсин, укаларингга, сингилларингга бош бўл, дўсту ёрларингдан айрилма”, дер эди. Холбой бува саккиз ўғил, икки давоми…

Тўлқин Эшбек. Жавоб (ҳажвия)

Учқун Бўронович кўчага отланган маҳал хотини зорланди: — Кун бўйи сўрайвериб одамни хуноб қилиб юборишади. Жилла қуриса, қўлидаги рақамини айтинг, деб қисташгани қисташган… Энди қўл телефони олмасангиз бўлмайди чоғи… — Кейин нима бўлишини биласанми? — зардалироқ оҳангда чиқди эрининг овози. давоми…

Азамат Қоржовов. Фарзандлар (ҳикоя)

Шаҳарга кетаётган куним онам Гулжон момоникига кириб ўтишимни тайинлади. Эҳ, Гулжон момо шўх эди, кампир бўла туриб кампирларга ўхшамасди. Ўғли Аҳмадқул уйидан чиқиб кетмаганида, балки ҳозир ҳам тишсиз оғзини катта очиб кулаётган ва: — Онангнинг елкасига ўт ёқма, барака топгур. давоми…