Қўчқор Норқобил. Эртасига душанба эди (ҳикоя)

Хотини эрталабдан қулоқ-миясини қоқиб қўлига берди. “Борайлик-а, борайлик…”, деб ебгина қўйди, охири кўнди: “Бўпти, тез қайтамиз…”. Йўлга тушдилар. Йўлда эҳтиёткорлик билан айтилган одобий доира – меҳмонда ўзни тутмоқ сабоғидан ҳам баҳраманд бўлди. “Мулойимгина муомалада бўлинг, жилмайиб ўтиринг. (Аслида безраймасдан ўтиринг давоми…

Дилфуза Шомаликова. Йиғлаётган қушлар

(Иккинчи жаҳон урушида бедарак йўқолган амаким Шоюсуф Шомаликов ва бувим Саодат Мажидова хотираларига бағишланади) Аллақаерлардан эшитилаётган най навоси ҳушимни ўғирлайди… юрак алланечук ўзлигини йўқотади. Най навоси… бу дунёга келарда қувонч, сўнгги йўлга кетарда кўз ёш бўлиб эшитилади менга… Аро йўлда-чи?.. давоми…

Боборавшан Ғозиддинов. Меҳрибон (ҳикоя)

Аммам Маҳбуда Нуриддинхон қизи хотирасига Кечагина баҳорнинг нафаси уфуриб турган табиат яна қовоқ-тумшуғини осилтириб олди. Оқшомга яқин жимирлаб ёға бош­лаган ёмғир қорга айланди. Туни билан ёғиб чиққан қор тонгда тиниб, изғирин шамол бутун борлиқни забтига олди. Собир молхонага борадиган йўлнинг давоми…

Иқбол Мирзо. Зарб (ҳикоя)

Ағдарамиз! “Мен зўрман!” – деди рақибнинг кўзлари. “Зўр бўлмасанг менга пой бўлармидинг?” – паст келмади Рустам. “Йўқ, мен сендан зўрроқман!” – тепадан келди рақиб ва бирин-кетин қўшалоқ зарбалар берди. “Ў-ҳў… Ҳа, тузук… лекин барибир са-ал хомроқ-да…” – Рустам қўлқопларини қалқон давоми…

Исажон Султон. Робия Балхий қиссаси

Бу – “Зайнул-араб”, яъни “Араб зийнати” деб ном олган, тоза руҳи қора ер зулматидан само сари нурдай отилган гўзал Робия ҳамда Афросиёб ботири Бектош қиссасидир. Шунингдек, инсонлар дин учун эмас, дин инсонлар бахт-саодати учунлигининг ибратли, ҳузунли ривоятидир. Робия гўзаллигини таъриф давоми…

Қулман Очилов. Адибнинг жасорати (эссе)

“Гулистон” журналининг август сонида Эркин Аъзамнинг “Қаҳратонда гул кўтариб” ҳикояси чоп этилди. “Нима бўпти, – дейсиз сиз, – Эркин Аъзам бирор нарса ёзса, ҳар қандай нашр кўзига суртиб чиқаради”. Тўғри, бироқ эътирозингиздан сезиб турибманки, сиз яқин-ўртада “Гулистон”ни варақлаб кўрмабсиз. Аввал давоми…

Дилмурод Содиқов. Юрткезар (ҳикоя)

Амаким – донғи чиққан табиб. Синди-чиқди, кўз-назар – барига даво топади. Уни Сурхон элида, азбаройи ҳурмат юзасидан мулла Тошбой, деб аташади. Бирида уйимизга бойсунлик чол дараклаб келди. Кампири эшакдан йиқилиб, оёғи синибди. Тўпиғи борган сари кадидай шишаётган экан. “Бир қадамам давоми…

Нормурод Норқобилов. Эна бўри (қисса)

– Ҳа-а, қурсоғингни лорсиллатиб, тағин қўни-қўшниларни шўрини қуритиб келаяпсанми, а, Бойбичахон?! Ҳа-а, Бойбичча бўмайгина ўлгин сен! Кўзларинг жавдирамай кетгин сен! Бу пайтда бола ўтов эшиги ташқарисида, кўзлари тўла уйқу, оёғи билан ерни пайпаслаганча, кавушини қидирарди. Онасининг андаккина зарда аралаш эркалаб давоми…

Зокир Худойшукур. Вафодор (ҳикоя)

Итнинг фақат тили йўқ, аммо ақлли, ҳушли жондор. Вафодорлигига-ку қиёс йўқ! Шу – кўпчилик одамлардан ҳам вафодорроқми-ёв, дейман-да! Бўлмаса, ҳайдашингга қарамай эши­гингда ётиб олиб, уйингни қўриб чиқармиди?! Э-э, нимасини айтай, бу жондорнинг фазилати кўп. Менам билиб айтаяпман, йўқса, бу гаплар давоми…

Қулман Очилов. Надур хаёлинг (ҳикоя)

— Билмайсиларми, Жаббор аканинг уйига қандай борсам бўлади?.. Агроном Жаббор ака-чи? — Ассалому алайку-ум! — Вой!.. Узр, сомалайкум! —Ваалайку-ум. Жаббор ака дейсизми? – бошига дўппи қўндирган қотмагина одам ёнидаги ўн икки-ўн уч ёшлардаги қийиқ кўзли ўспиринга қаради: — Жаббор агроном давоми…