Вали Аҳмаджон (1952)

Вали Аҳмаджон 1952 йилда туғилган. Қўқон Давлат педагогика институтида таҳсил олган. “Етти ўлчаб бир кес”, “Гулхуморнинг гулбоғи”, “Тўр кўйлак – зўр кўйлак”, “Йиғлоқи ғозлар”, “Орзуларим эгаси”, “Кўзмунчоқ” каби шеърий китоблари чоп этилган. ОРЗУ ҚАНОТИДА Расм солар Нилуфар Оқ қоғозга термилиб. давоми…

Комил Аваз (1942)

Комил Аваз 1942 йилда туғилган. Тошкент тўқимачилик институтини тамомлаган. “Ўтаётган вақт”, “Тонг эпкини”, “Ибрат манзили”, “Хива дилбанди”, “Олис оҳанглар”, “Шоҳ бўлди ишқ ичинда” “Қўналға”, “Созанда” каби асарлари чоп этилган. МУҚИМИЙ FАЗАЛЛАРИГА МУХАММАСЛАР * * * Эй дилоро, бер хабар боргум давоми…

Баҳодир Баҳром (1990)

Баҳодир Баҳром 1990 йилда туғилган. ЎзМУнинг журналистика факультетида таҳсил олган. 2008 йилги «Зомин» ёш ижодкорлар семинари иштирокчиси. «Энг сулув армон» номли шеърий тўплами чоп этилган. Ҳозирда «Соғлом авлод» газетасида фаолият юритмоқда. МАНЗАРА Оловнинг бағрида ёнган бу япроқ, Қачондир ям-яшил бўлиб давоми…

Лайло Шарипова (1968)

Лайло Шарипова 1968 йилда туғилган. Бухоро Давлат университетини тамомлаган. «Оҳ, армонлар», «Қисмат сураси», «Шодлик соҳили», «Бу шундай дунёки…», «Онамга тортиқ» китобларининг муаллифи. Ҳозирда Бухоро Давлат университетида бошланғич таълим кафедраси доценти лавозимида фаолият юритмоқда. НАВРЎЗОЙИМ Сойларида оққан суви ойналикка ярайди, Мажнунтоллар давоми…

Маҳмуд Ражаб (1963)

Маҳмуд Ражаб 1963 йилда туғилган. Бухоро Давлат педагогика олийгоҳининг мусиқа факультетини битирган. “Дард мавсуми”, “Кўзлардаги кўзгу”, “Ойкокил”, “Застенчивый месяц” шеърий китоблари чоп этилган. ОЙГА ҚАСИДА 1 Ҳей, ой! Қуёшдан аразлаб Кетма кўп булутлар ортига. Эртамас, индин Юз юзга тушади, барибир. давоми…

Момохол Элмуродова (1949)

Момохол Элмуродова 1949 йилда туғилган. 1970 йилда Наманган Давлат педагогика олийгоҳининг филология факультетини тугатган. “Қалдирғоч”, “Аёл муҳаббати”, “Юракка санчилган игналар”, “Орзуларнинг узун йўли”, “Онамга ёзилмаган мактублар” каби шеърий тўпламлари чоп этилган. Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси. КЎНГИЛ МУЛКИ Кўнгил мулкин бойликлари давоми…

Настарин (1986)

Настарин 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. * * * Тилимни сукунат еди беаёв,Дилимни қиймалаб тунларга бердим.Шунча илҳақ дўст-у, шунча илҳақ ёв…Сизни кўнгил аро келади девдим…Сочилиб кетяпти тонгнинг тушлари,Бир эсиб севдирган давоми…

Муҳтарама Туркой (1957)

Муҳтарама Туркой 1957 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган. “Туронгул”, «Кечиккан баҳор», «Соҳир оқшомлар», «Ишқ найсонлари», «Кўнгилга мактуб» каби китоблар муаллифи. ЭСКИ СУВРАТ Уй тўрида қадимий бешик, Чақалоққа зор кўринади. Куёвнавкар кирмаган эшик давоми…

Ашурали Боймурод (1957)

Ашурали Боймурод 1957 йилда таваллуд топган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Шоирнинг “Садоқат”, “Соғинч”, “Меҳристон”, “Қушлар тилга кирганда” номли шеърий тўпламлари, “Меҳр” сайланмаси нашр этилган. Айни дамда “Туркистон” газетасида ишлайди. ОНА ВАТАН Бу замин оловдир, бу замин — оташ, Кўксини давоми…

Шаҳодатбону Имомназарова (1982)

Шаҳодатбону Имомназарова 1982 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. “Райҳон нафаси” номли шеърий тўплам муаллифи. Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг илмий ходими. * * * Ўксима, кўнглим-а, хокисор кўнглим… Орзулар армонга кетса қоришиб. Қўрқинчли тушларга давоми…