Назар Эшонқул. Битик (ҳикоя)

«Мен мангу тошга ҳаммасини ўйиб ёздим» Кул Тегин Битиги Бекатлараро такси ён тамондан келиб урилган «КаМАЗ»нинг зарбига дош беролмай аввал бир ёнга оғди, кейин гурсиллаб қулади: шофёр вайўловчиларнинг кўзлари чақчайиб кетди — қўрқув-даҳшат аралаш баравар бақириб юборишди — уларга нарироқдаги давоми…

Назар Эшонқул. Оқ аланга (ҳикоя)

«…Сен мени балки эсдан чиқаргандирсан, — деб хат ёзарди йигит ўзи бир вақтлар кўнгил қўйган қизига, — мен хотирангдан балки буткул ўчиб кетгандирман. Лекин менинг ёдимда ҳамон ўша қиёфада — кўкиш гулли оқ кўйлакда ловуллаб ёниб турасан. Сен худди ҳилпираб давоми…

Назар Эшонқул. Қалб тўзони (ҳикоя)

Яқинда бир танишим бир тўда қўлёзма кўтариб келди. — Шу қўлёзмалардан яроқлисини танлаб, бир тўплам қилсангиз. Муаллифи икки ой бурун қазо қилди. Жуда ёш эди, тўплам қилишга ҳам улгурмаган экан. Нимадан ўлганини ҳали аниқлашганича йўқ. Ҳа, айтгандай, бу йигитнинг ҳикоясини давоми…

Назар Эшонқул. Ажр (ҳикоя)

«…Сен қўшиқ айт, Зубайда, ёниб-ёниб қўшиқ айт – ўзинг кўрмаган бу дунёнинг ранглари ҳақида, офтоб нури, булоқ суви, дарахт гуллари, чечаклар ва қизғалдоқлар ҳақида қўшиқ айт; сен йиғлаб-йиғлаб хиргойи қил-у, бу қўшиқ мени мана шу тўқайдаги қоқи гулига, ҳечқурса ёвшонлардан давоми…

Назар Эшонқул. Озод қушлар (ҳикоя)

Ҳаёт муъжизалардан иборат эканлигига сен ҳам ишонардинг. Сен ҳам бу асрдан мйъжиза кутиб яшардинг. Ҳолдан тойиб ишдан қайтар экансан, кичкинагина муъжаз уйингда тўшакка чўзилганча, ёлғизлик салтанатидай кўримсиз, ҳувиллаган хонангда қандайдир мўъжиза рўй беришини кутиб яшардинг. Бу мўъжиза бир неча дақиқадан давоми…

Назар Эшонқул. Ялпиз ҳиди (ҳикоя)

I. САРАТОН Дам олиш куни хонасида китоб ўқиб ётган Самандарнинг димоғига бирдан ялпиз солинган шўрва ҳиди урилди ва саккиз яшарлик пайти баҳор кунларининг бирида ҳаётларининг бурчагидан отасининг бир қучоқ ялпиз териб келгани ва онаси кечқурун ялпиз шўрва қилгани эсига тушди-ю, давоми…

Назар Эшонқул. Хароба шаҳар сурати (ҳикоя)

Бу сурат хонамда қачон пайдо бўлди, қайдан келиб қолди, тўғриси,ҳозир аниқ эслаёлмайман, лекин мен бу суратни кўчадан, хиёбон бурчагига ўтириб олиб, ўтган-кетгандан садақа сўраётгандек ўзининг чизганларини арзон гаровга сотиб ўтирадиган арвоҳдай озғин ва серсоқол қандайдир қашшоқ рассомдан сотиб олган бўлсам давоми…

Назар Эшонқул. Тобут (ҳикоя)

Номаълум сабабларга кўра ўлим кўпайган чекка музофотдаги олис шаҳарга кетаётган текширув гуруҳига нега айнан мени қўшиб қўйишди, меъморчиликнинг ўлатга қандай алоқаси бор (бизга ҳали сира аниқланмаган ўлат деб тушунтиришди) тўғриси, ҳозиргача ақлим етмайди. Ваҳоланки, меъморчиликда ҳам шунчаки ҳаваскор даражасида эдим, давоми…

Назар Эшонқул. Қайтиш (ҳикоя)

…Сен уйғонганингда қуёш аллақачон ҳовли адоғидаги тутнинг шохлари орасидан мўралаб турар, фарахбахш, осуда ёз тонгининг мусаффо ҳавоси дарахтлар соясини ҳали ҳам тарк этмаган; сен кеча қандай етган бўлсанг сўрида ўша ҳолатда юз тубан тушиб ухлаб қолган эдинг; сенинг бутун вужудинг давоми…

Назар Эшонқул. Ўлик мавсум (ҳикоя)

Биз ўқитувчимизни жуда севардик. Унга бўлган муҳаббатимиз беғараз ва пок эканлигига сира шубҳа қилмасдик. Унинг овозини эшитиш ва сўзлари чангалида яна бир бор эзғиланиш, тафаккур ва хаёлот гумбазлари қад кериб турган салтанатларини сайр этиш учун эрталаблари дафтарларимизни қўлтиқлаб, нонушта ҳам давоми…