Ситора Шамсиддин (1987)

Ситора Шамсиддин (Тожиддинова) 1987 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Ўзбекистон миллий университети журналистика факультетини тамомлаган. “Кўнгилдан сўз” номли китоби нашр этилган. Айни пайтда “Бобур ва дунё” журнали бош муҳаррир ўринбосари. * * * Дўсти жон, келинг, ул-булдан гапиринг. Рост давоми…

Туроб Юсуф (1954-2022)

Туроб Юсуф 1954 йилда туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини (ҳозирги ТДПУ) битирган. Шоирнинг “Ғаройиб орзу”, “Тўқнашув”, “Юксакдаги сеҳрли дунё”, “Муносабат”, “Муҳаббатнинг маъюс қўшиғи” сингари шеърий китоблари нашр этилган. 2022 йил 25 ноябрда вафот этган. * * * Майсалар давоми…

Бобомурод Раҳматуллаев (1979)

Бобомурод Раҳматуллаев 1979 йил 2 ноябрда Қирғизистон Республикаси Ўш (ҳозирги Баткен) вилоятининг Лайлак туманидаги Чўянчи қишлоғида туғилган. БатМУнинг филология факультетига ўқишга киради. Шеърлари “Ата Журт”, “Дийдор”, “Баткен тонгги”, “Демос таймс”, “Мезон”, “Сулей инфо” ва Тожикистон Республикасидаги газета ва журналларида босилиб давоми…

Нодира Афоқова (1966)

Нодира Афоқова 1966 йил 20 ноябрь Бухорода туғилган. Филология фанлари доктори. Бухоро давлат университети профессори. Бир неча шеърий ва таржима тўпламлари, «Жадид лирикасида мусаммат», «Жадид ғазалиёти», ХХ аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитъа», » Шавкат Раҳмон олами» (ҳамкорликда) ва бошқа давоми…

Комий (Комилжон Отаниёзов) (1917-1975)

Комилжон Отаниёзов (1917.20.7, Шовот тумани Бўйрачи қишлоғи — 1975.5.11, Тошкент; ўз қишлоғига дафн этилган) — хонанда, созанда (тор), актёр ва бастакор. Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968) халқ артисти. Ниҳоятда жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида давоми…

Ошиқ Эркин (1937-2023)

Ошиқ Эркин (Эркин Мадраҳимов) 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факулътетини тугатган. Ошиқ Эркиннинг 30 га яқин бадиий ва публицистик китоблари нашр этилган. Жумладан, “Иқбол”, “Оҳулар”, “Йилга татиган бир тонг”, ”Ёлғоннинг умри қисқа”, “Пўлат давоми…

Сулаймон Раҳмон (1946-2019)

Сулаймон Раҳмон 1946 йилда туғилган. «Илдиз нима дейди?» (1973), «Хаёл» (1975), «Ҳилол» (1977), «Биллур қўнғироқлар» (1979), «Учинчи қиз» (1984), «Ойдин диёр» (1985), «Яйнаған ўлке» (1986, қорақалпоқ тилида), «Дарахтларни уйғотади шаббода» (1987) номли китоблари чоп этилган. Бир қатор шеърлари рус, испан, давоми…

Зарифа Саидносирова (1908-1986)

Зарифа Саидносирова (1908.31,9, Туркистон шаҳри, Қозоғистон — 1986.16.8, Тошкент) — кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), профессор (1970). Кимё фанлари номзоди (1945). Биринчи ўзбек аёл рассоми. Таниқли маърифатпарвар С. Миржалиловнинг қизи, Ойбекнинг рафиқаси. Тошкентда «Пестолоцци» мактаби (1922—26), Навоий давоми…

Гулчеҳра Нуруллаева (1938-2021)

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. Тошкент университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган (1956—1964). «Ўзбекистон хотин-қизлари» (ҳозирги «Саодат», 1961—1967) журналида ишлаган. 1967—1969 йилларда Москвадаги икки йиллик олий адабиёт курсида ўқиган. Унинг ижоди 60-йиллардан бошланган бўлиб, биринчи шеърий тўплами давоми…

Исмоил Тўлак (1947-2003)

Истеъдодли шоир, адабиётшунос олим Исмоил Тўлак Андижоннинг Хорабек қишлоғида 1947 йилда таваллуд топган. Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Андижон давлат педагогика институтида (1971—1995), Андижон давлат тиллар институтида дарс берган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест марказида масъул вазифада ишлаган. давоми…


Мақолалар мундарижаси