Ойгул Убайдулла қизи (1962)

Ойгул Убайдулла қизи – 1962 йилда туғилган. Тошкент давлат университетида (ҳозирги ЎзМУ) ўқиган. Унинг “Шаҳсувор”, “Ёлғизлик гули” шеърий тўпламлари нашр этилган. Қаердасан сулув мажнунтол? Сочларингни тортқилаб сабо, Ўйнар эди, жонингга тегиб. Кўзларингда қувнарди ибо, Кўкламойнинг этаклари ўтса тегиниб. Яйрар эди давоми…

Рустам Эмин (1962-2023)

Рустам Эмин 1962 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини битирган. Унинг “Рид” (“Руҳимни излайман дунёда”), “Кўнгил сувратлари”, “Дайди шамоллар” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. 2023 йил 11 июнда вафот этган. * * * Қуёшнинг нурлари кўзимни олди, давоми…

Қаҳҳор Йўлчиев (1969)

Қаҳҳор Йўлчиев – 1969 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари доктори. Ижодкорнинг “Хуршидий нигоҳ”, “Мунис насим” шеърий тўпламлари; “Постмодернист адиблар” ўқув қўлланмаси; “Поэтик олам сирлари” монографияси нашр этилган. БАҲОР Баҳор келди, дилда ҳаяжон, Баҳор келди, юзда, кўзда нур. давоми…

Гўзалой Солиҳ (1984)

Гўзалой Солиҳ (Матёқубова) 1984 йил 13 январда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Олий адабиёт” курсини тугатган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида (бакалавр), Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида (магистр) таҳсил олган. “Хаёл сўқмоғи” давоми…

Гулрух Худоёрова (1992)

Гулрух Худоёрова 1992 йили туғилган. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиё­ти университетининг филология факультетини тамомлаган. Республика ёш ижодкорларининг “Истеъдод мактаби” VIII семинари иштирокчиси. “Сен ҳақингда сўз айтсам” шеърий тўплами чоп этилган. * * * Томирим – муҳаббат давоми…

Собир Жаббор (1955)

Собир Жаббор – 1955 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини битирган. Унинг “Яшаш имкони” шеърий тўплами нашр этилган. Тароват Булут оҳанг севалаб ўтди Боғлар узра, далалар узра. Тоғлар узра қаҳқаҳа кетди, Қуёш қизиқ латифа сўзлар. Покизалик – давоми…

Маъмура Зоҳидова (1973)

Маъмура Зоҳидова – 1973 йилда туғилган. Наманган давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Республика матбуотида кўплаб илмий-оммабоп мақолалари, “Айтилмай қолган гаплар”, “Ҳикоялар”, “Нажот куйи” каби шеърий ва насрий тўпламлари нашр этилган. Шамол билан суҳбат Шамоллар, йўл бўлсин сизга, давоми…

Эгам Раҳим (1918-1977)

Эгам Раҳим (1918–1977) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Хоразм давлат педагогика институтида таҳсил олган. Ижодкорнинг “Бахт йўли”, “Янги қадам”, “Қўшиғимсан, Хоразм”, “Нурли излар”, “Жайҳун нидоси” сингари тўпламлари нашр этилган. ҲАЁТ Қандай ширин, қандай кўркамсан, Нима бўлур сенинг билан тенг. давоми…

Ҳайитбой Абдусодиқ (1957)

Ҳайитбой Абдусодиқ – Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист. 1957 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Ижодкорнинг “Мени кашф этинг”, “Ёруғлик истаги”, “Аслим, аслим хўжа эли”, “Тирик туғилган ой” номли шеърий китоблари нашр этилган. Ота юрт Кўзларимни юмсам давоми…

Илҳом Ўрмон (1958)

Илҳом Ўрмон – 1958 йилда туғилган. Қўқон давлат педагогика институтини битирган. Ижодкорнинг «Қалдирғоч қўшиғи», «Минг йил яшар эдим» шеърий тўпламлари нашр этилган. Хаёлот боғи Сукунатнинг овози бор, Юрак билан тингланг сиз. Ёлғиз қолиб, кириб кўринг, Хаёлотнинг боғига. Бу боғ аро давоми…


Мақолалар мундарижаси