Гулноза Каримова (1990)

Гулноза Каримова 1990 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети магистратура босқичини тамомлаган. ХАЁЛ Кўзингни юмсангу тасаввур қилсанг, Гўё ўзгармаган ҳамма-ҳаммаси. Ва яна ўзингни бола деб билсанг, Беш ярим ё олти ёшлар чамаси. Яна ранглар тиниқ, ҳаво яна соф, Бир давоми…

Мирзоҳид Музаффар (1999)

Мирзоҳид Музаффар – 1999 йилда туғилган. Чиноз саноат касб-ҳунар коллежини тамомлган. Шеърлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. * * * кўнглим кўзгусида кўринур аксинг ва у туш кўради менсиз кунларни қолади тушларнинг биллур кафтида чайқалар шамолга айланган туйғу учади осмондан давоми…

Хуршид Абдурашид (1995)

Хуршид Абдурашид – 1995 йилда туғилган. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини битирган. Соғинч соатлари Юрагим устина бошингни қўйгил, Кўксим ётоқ бўлсин ҳарир сочингга. Табассуминг нури сабуҳий сабо, Яноғингда икки чечак очилган. Бўлса истеъдодим мусаввирона, Тасвир давоми…

Ҳусан Мақсуд (1991)

Ҳусан Мақсуд – 1991 йилда туғилган. Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. “Ошиқ шарҳи ҳолида бадиий санъатларнинг ўрни (Алишер Навоийнинг ишқий ғазаллари мисолида)” рисоласи чоп қилинган. * * * Кўзларингнинг кенгликларида Қалбим учар мисоли бир қуш. давоми…

Кумуш Абдусаломова (1996)

Кумуш Абдусаломова 1996 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Истеъдод мактаби” VII республика ёш ижодкорлар семинари иштирокчиси. 2015 йилда “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида “Куйламасам бўлмайди” номли шеърий тўплами чоп этилган. ТАҚИҚ Бизда арслонларни бўлмайди овлаб, “Бизда арслон ови давоми…

Усмон Темур (1940-2018)

Усмон Темур 1940 йил 30 январда Қирғизистоннинг Аравон туманига қарашли Чекобод қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, “Гулистон” журналларида ишлаган. “Шаркдан мактублар”, “Қорбобонинг истаги” номли тўплампари чоп этилган. Тўрт жилдли асарлари мажмуаси нашр давоми…

Меҳриноз Аббосова (1995)

1995 йили туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан “Мен ёшликман”, “Юлдузранг қўшиқлар” номли китоблари чоп этилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси. *** Майсанинг жонига бермайди ором Тезроқ ерни ёриб чиқмоқ истаги. давоми…

Талант Бек (1985)

Талант Бек 1985 йил 7 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. “Феруза осмон”, “Илоҳий қўшиқ”, “Мангу афсона” шеърий тўпламлари нашр этилган. Юрганмисан… Юрганмисан, айт, сув ёқалаб, Ойнинг ойдин ёғдуларида? Эгатларнинг бошини тараб, Ётганмисан майса бағрида? Билармисан юлдузлар – танга? Тингладингми япроқ товушин. давоми…

Манзар Абдулхайр (1964)

Манзар Абдулхайр – 1964 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тугатган. Шоирнинг “Соҳил оҳанглари”, “Мовий уфқ”, “Сўз руҳи”, “Тааммул” шеърий китоблари нашр этилган. * * * Кўнглим мудом ишққа орзуманд, Орзум ишқсиз сароб бегумон. Муҳаббатим, васлга зўрманд, Ишқ дафтарим давоми…

Нилуфар (1939)

Нилуфар – 1939 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тамомлаган. Унинг “Гул рози”, “Садоқат”, “Соғиндим”, “Сени изларман”, “Баҳорга илтижо”, “Иффатли шарқ аёли”, “Қил кўприк”, “Ҳақ қушининг овози”, “Қалб амри” номли китоблари чоп этилган. * * * Баҳор давоми…


Мақолалар мундарижаси