Холмуҳаммад Каримий. Карқулоқ (ҳикоя)

Лой супада уюлиб турган эски-туски пойабзаллардан бирини уста чарм фартугининг этагига солди-да, мум суртилган шордозни жуволдизга ўтказа бошлади. Супага соя бериб турган зардоли баргларининг шабадада секингина шитирлаши гўёки шивирлаб гурунг бераётгандек, уста эса бошини эгиб уни тингламоқда. Гоҳо унинг диққатини давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Пуанкаре (ҳикоя)

I Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан. Бундан ўттиз беш йил бурун Масковда мана шу портфелни нақ бир юз йигирма рублга олаётганимда сотувчи: «Тоза чарм. Сизга юз йил хизмат қилиб беради. Ҳатто давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Виждон (ҳикоя)

I Биламан, у бегона эшиклардан чўчийди. Осмону фалакда жойлашган, айвонидан қаралганда одамнинг кўнг­ли озиб кетадиган бир хонали бетон каталагимнинг на дерматин қопланган ва на рақам битилган ғарибона эшигини таниб олган; фақат шу ерга келгани-келган. Соат мили ўн иккидан ошиб, йўлак давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Ота ўғил (ҳикоя)

Сочини ой сайин устарада тақир олдирадиган, ҳиссиз сарғимтил кўзлари одамга иштонини ҳўллаб қўйган боладек боқадиган, ёз-қиш ёрилиб юрадиган, қуруқшаб кетаверадиган лабларини дам-бадам ялаб олаверишдай ўхшовсиз одати бор, шу кунга довур фақир киши панада қабилида бир четда, бор-йўқлигини билдирмасдангина юрадиган, тенгдошлари давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Биз бўлмаган жойларда (ҳикоя)

Эркин АЪЗАМга 1 1981 йил эди. Терим авжида. Ит эгасини танимай ётган ур-тўполон кунларнинг бирида армияга тўппа-тўғри даладан, военкомнинг машҳур носранг «Виллис»ига босиб олиб кетилган ўзбековуллик Дўстбой яна икки қовун пишиғини эсон-омон ўтказиб, уйдагиларни сарғайтириб йўл қарата-қарата, ниҳоят, декабрь ойининг давоми…

Шаҳодатбону Имомназарова. Илинж (ҳикоя)

Куз сариқ пояндоздан иборат матосини кўз-кўз қилиб атрофга сочган. Қишлоқ дўкони олдидаги иккита тут дарахти ўртасига маҳкамланган ёғоч ўриндиқ бўш. Эртадан кечгача эзмаланиб ўтирадиган чоллар ҳам бугун кўринмайди. Ариқ ёқасидаги қурий бошланган райҳонларга тут барглари илиниб қолган. Кампир дўконга кирганда, давоми…

Дадахон Нурий. Оқшом қўшиқлари (қисса)

Дадахон Нурий. Оқшом қўшиқлари. Лирик повесть. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1964. Ёш ёзувчи Дадахон Нурий «Ленин учқуни», «Ёш ленинчи» газеталарида ҳикоялари билан қатнашиб келар эди. Қўлингиздаги ушбу «Оқшом қўшиқлари» унинг биринчи йирик асари бўлиб, кўп йиллик изланишлардан сўнг дунёга келди. давоми…

Шодмон Отабек. Тақдир сўқмоқлари (ҳикоя)

Янглишмасам, ўшанда ўн уч-ўн тўрт ёшли ўспирин эдим. Оиламиз унча катта эмас, ота-онам хўжаликда ишлар, Мансур акам шаҳарда — институтда, синглим Юлдуз мендан икки синф қуйида ўқир эди. Отам ҳар гал шаҳарга мева-чева сотгани борганда ўзига ҳамроҳ қилиб олар, мен давоми…

Фахриддин Содиқ. Қайдасан муҳаббат (ҳикоя)

Шавкат менинг болаликдаги дўстим. Дўстим, деб алоҳида таъкид билан айтишни тақозо қиладиган сабаблар бор. Фарзанди, айниқса, ўғли бор оила боланинг ким билан дўстлашиши, кўчада ким билан ўйнаётганига алоҳида назар билан қарайди. Олманинг остига олма тушади. Менинг дадам билан Шавкатнинг дадаси давоми…