Ширин Мадраҳим қизи. Дугона (ҳикоя)

Икки дугона совуққина хайрлашишди. Саодат Қум­рини катта йўлгача кузатиб қўйиб ортига қайтди.Кейинги кунларда бўлиб ўтган воқеалардан кўнгли бироз ғашланди, ўртоғининг ҳам шундай қилишидан умидвор бўлдими, кўнглини хотиржам қилиб кетгиси келдими, ҳарнечук Қумри йўл-йўлакай орқасига ўги­ри­либ қаради.Бироқ Саодат бундай қилмади, ўгирилмади. давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Муҳаббат ва савдо (ҳикоя)

– Шу чиройинг билан ҳар қандай шаҳзодани олдингда тиз чўктириб, умр бўйи тиллага кўмилиб яшайсан, – дейишарди дугоналари унга ҳавас ила боқиб. – Бу чиройинг ҳали сенга бахтсизлик келтирмасайди, – дейишарди дугоналари унга ачиниш билан қараб. Жамила эса бу гапларга давоми…

Ўктам Мирзаёр. Завол (ҳикоя)

1 Қишлоқда эри ҳақида урчиб қолган узунқулоқ гап­лар ёдига тушди дегунча Хадича тутақа бошлайди. “Ўз кўзим билан кўрсайдим жувонмаргни…” Уни жиловлаб турган истиҳола мана шу. Аммо… шу кунларда хаёлида эри билан ўша номаълум аёлнинг турли ҳолатларда намоён бўлаётган аксларини ўнгида давоми…

Беҳзод Абдусамад. Тоғ атиргули (қисса)

Ҳисор тоғининг Кўрагон сувайирғичидан бошланиб, Деҳқонобод ва Қамаши номли музофотлар орасидан оқиб ўтиб, Ғузор тўралиги қаламравида бўлган Пачкамар денгизига қуюлгучи Катта Ўра номи билан харитага тушган бир дарёйи азим бўлган экан. Шу дарёйи азимнинг ирмоқларидан бири – жами бир тегирмон давоми…

Расулжон Камолов. Тулпор (ҳикоя)

Оқ тулпорим бор эди,Беклар унга зор эди.Тулпор эмас, у менга,Ҳам дўсту ҳам ёр эди.Муҳаммад Юсуф Осмоннинг тиниқ юзини бир зумда қора доғ қоплай бошлади. Чанг-тўзон кўкка кўтарилиб, увиллаётган шамол йўлида учраган жамики нарсани ўз қаърига тортади. Шу важоҳати билан қум давоми…

Баҳодир Баҳром. Бийбова (ҳикоя)

Қаюмбой бийбованинг чоғроққина томорқасидан баҳор қирга қўй-қўзиларни етаклаб чиқади. Бепоёнликни бузиб тургувчи адирларни қадамба-қадам забт этган бова қуёшнинг тиғига елкасини тутар пайтда суруви суровланади, бир жойда тўпланади. Қизғиш уфққа соя солар келбати билан отини йўрғалатади. Қишлоққа қайтади. Қарийб олтмиш йилдирки, давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Сўнгги SМS (ҳикоя)

Биринчи СМС тўйнинг иккинчи куни эрталаб, Зебо келинлик либосида ўзини бироз ўнғайсиз сезиб, ҳовли саҳнига олачалпоқ қилиб сув сепаётганида келди. “Табриклайман. Бир-бирингизга жуда монандсизлар. Ҳавасим келди. Бахтли бўлинглар. Қани энди, менга ҳам сиздек бир гўзал қиз учраса”.Зебо ким табриклаётганини билмаса-да, давоми…

Азамат Қоржовов. У ёзувчи бўлмоқчи (ҳажвия)

Кимнингдир ёзганига офарин, кимнингдир ёзмагани учун раҳмат.Асқад МУХТОР. Ҳеч кутилмаганда, гўё булутсиз осмонда чақмоқ чаққандек, таҳририятга йигирматача ҳикоя қўлёзмасини кўтариб келди.– Кимники? – дедим ҳайрон бўлиб.– Меники, – пинагини бузмади у. – Ҳаммаси сенга. Бошқа ҳикояларимни “Пинак”, “Соғиндик”, “Ҳафтама-ҳафта” газеталарига, давоми…

Азамат Қоржовов. Ўғирланмаган велосипед (ҳикоя)

Бу ўттиз йиллар аввалги воқеа. Ўшанда қишлоқ дўконига бир дона сариқ велосипед келди. Гард қўнмаган қоп-қора занжири, клёнка қопланган ўриндиғи, новвотранг мойқоғоз ёпиштирилган рулнинг никель қувури, ғилдиракнинг йўл кўрмаган тукли покришкаси. Онаси Бобошерни бир қути тузга юборган эди, дўкон остонасидаёқ давоми…

Азамат Қоржовов. Сандиқда сақланган сир (ҳикоя)

Мамади бованинг кампири йиқилди-ю етмиш йилдан бери биринчи марта ўз кучи билан оёққа турмади. Туғилмаган одамлар биз билан ёнма-ён яшолмаганидек ўлганлар ҳам сафимиздан кетиши кўз устидаги қошдай пешонага битилган эди. Чолнинг бўғзига нимадир тиқилди. Кампир ўлса ҳоли не кечади? Ёлғиз давоми…