Муҳаммад Очил. Бир сиқим сўз боши (ҳажвия)

…Устоз ҳажвчилар ёзишга хамиртуруш тополмай қолган кезларида, албатта, бозорга… ошиқишаркан.Аллома адиб Ғафур Ғуломни Бешёғоч бозорида бот-бот кўрганлар, бу ҳақда ёзилган ҳикоялар қанчадан-қанча. Ҳажвчилар сардори Саид Аҳмад домла эса ўз “қаҳрамонлари”ни олдин бозорда, сўнг тушида кўриб, алқисса, Дўрмондаги боғида боқарканлар.Халқ ёзувчиси давоми…

Муҳаммад Очил. “Мангу жанг” (ҳикоя)

– Майиз қанча бўлди?– Ҳеч қанча! Олдин татиб кўринг, ака… Пажалиска!– Йўқ, раҳмат. Аллергиям бор. Нархини айтинг.– Нархи арзон… Энди қўл қайтмасин, сухан синмасин… Мана шу биттагинасини… Шошманг, думчасини олиб… Ана энди “самка” бўлди! Қалай, ширинми? Ёқмаса, пулингиз ўзингизга сийлов…– давоми…

Қўчқор Норқобил. Заминдан олис кетма (драма)

Иштирок этувчилар: 1. Тўра – Бадавлат. Риёкор, зўравон. 50 ёш.2. Беғам – Тўранинг югурдаги. Баднафс. 40 ёш.3. Раҳим – Оромгоҳ раҳбари. Иродаси мўрт. Уқувсиз фермер.4. Лола – Тўранинг қизи. Гўзал ва оқила. Ёш шифокор. 26 ёш.5. Толиб – Тележурналист. 25 давоми…

Шукур Жаббор. Катта оила (ҳикоя)

Арафа куни шом пайти эсимни таниганимдан бери хонадонини ҳеч йўқламаганим, дўстим ва узоқроқ қариндошим Ҳабибнинг уйига бордим. Мен салом бериб кириб борганимда эскича қурилган катта хонада бир уй одам – барча оила аъзолари дастурхон атрофида жам экан. Хона тўрида ёш давоми…

Луқмон Бўрихон. Аёл кўз ёшларга ишонмайди (қисса)

Кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагидан отилиб чиққан Латиф гўё қаён юришини билмагандай бир зум жонсарак туриб қолди. Теварак тун чодрасига бурканган. Баланд-паст симёғочлардаги чироқлар қизғиш-сарғиш ёғдулар сочиб, уйлар атрофини, кўча-кўйни хира ёритади.Латиф қатнов анча сийраклашган йўл ёқаси томон илдам қадамлади. давоми…

Азим Суюн. Невараларим учун (ҳикоялар)

ИЛК КАКЛИК ОВИ Тоғ қишлоқларида ҳар бир жойнинг ўз номи – атамаси бўлади. Айтайлик, мен туғилиб ўсган Накуртнинг Камаровул, Лолаҳовуз, Қизилолма, Улфатан, Бодомчали, Қўшилиш, Ёришган, Қоронғулсой, Қарисой, Кумушлисой, Тўптол, Каттақамишлоқ, Кичикқамишлоқ, Туятош, Чўчқалисой, Алқорсой, Қўчқорўлди, Булбулсой, Оқбулоқ, Беллисой, Кат­тақорасой, Кичикқорасой, давоми…

Эшқобил Вали. Қабул (ҳажвия)

Болтабой бейджигини унутибди. Якшанба оқшо­мини ўтказгунча Чори ака ич-этини еб қўйди. Хотини ундан эшитадиганини эшитди.Чори ака душанба саҳармардонлаб ўғлининг коллежига йўл олди. У коллежнинг кекса қоровулига «Болтабойни кўр­моқчи эдим» деб маслаҳат солган эди, унга директор қабулхонаси имлаб кўрсатилди.Чори ака ўнғайсизланиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Мих (ҳикоя)

I Ўзбековуллик Беркин носфурушнинг тўнғичи то “Элмурод домла” бўлиб танилгунига қадар кўп қийинчиликларни бошдан ўтказди. Болапақир вилоят марказидаги ўзи тугаллаган институтда иш бошлаганида, кўпи билан тўрт йилда номзодлигимни ҳимоя қилиб оламан, деб мўлжаллаганди. Бироқ бу муддат нақ тўққиз йилга чўзилиб давоми…

Анвар Намозов. Бир оқшом (ҳикоя)

Ногаҳонда эшик тақиллаб, эр-хотин бир-бирига қараб олишди. Ахир, ҳеч кимни кутмаганларидан ке­йин кўнгилга хавотир оралайди-да! Ижара ҳақи яқинда тўланган, участка нозири билан ҳам аллақачон келишиб қўйилган. Қишлоқдан ташриф буюрадиганлар келган, десанг, улар телефон орқали аввал огоҳлантириб қўйишарди.Аксига олиб, бу эшикнинг давоми…

Ғулом Каримий. Ўн беш ёшли ҳукмдор (ҳикоя)

Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Мирзо отаси со­ҳиб­қирон Амир Темур вафотидан сўнг тўрт йил ўтгач, ниҳоят, ғолиб сифатида Турон пойтахти Самарқандга қадам қўйди. Амир Темур тахтини, унинг васиятига зид ўлароқ, ўзбошимчалик билан эгаллаган невараси Халил Султон Мовароуннаҳрда тўрт йил ҳукмронлик қилган, бироқ давоми…