Санжар Турсунов. Сангардак қўшиғи

Улкан дарёлар ҳам кичкина ирмоқдан бошланиб, ирмоқлар эса қордан озиқ олади. Дарахт кўкка интилади. Бироқ, пишган мевасини ерга туп этиб тўкади. Арчалар минг йилдан буён шамол билан тиллашади. Ҳув, елкасини осмонга тираб турган тоғлар кундузи қуёшни, кечаси ой-у юлдузларни елкасига давоми…

Абдусаид Кўчимов. Бу дунёда шундай яшасанг… (эссе)

I Толтушгача тошқотсам керак деб ўйлаган одам, саҳар-мардонда уйғониб кетиб, ўз-ўзимдан ҳайрон қолдим: бош артилган шишадай тиниқ, оёқ-қўл пардай енгил, худди кун бўйи чашма бўйи майсаларига кўмилиб ётган бойваччадай думоғ чоқ, кайфият аъло – ярим кечагача бўлган гурунгда чавандозлик қилган давоми…

Анвар Намозов. Виждон сўроғи (ҳикоя)

— Зулфия холанинг эшиги олдига чақалоқ ташлаб кетишибди, — Мансур нонуштага ўтирар-ўтирмас онаси уни шу хабар билан кутиб олди.— Нима? — Мансур ҳайрон бўлди. Кейин эса кечаси билан алаҳсираб чиққани бежиз эмасдек туюлиб кетди. Безовта қилгани мана шу чақалоқнинг овози давоми…

Отаули. Дийдор (ҳикоя)

— Ҳой, шоир, туринг, ташқарида сизни қандайдир расво сўраб келибди!Меҳмонхона ходимининг бош устига энгашган кўйи шивирлаб айтган бу гапи Абдулҳамиднинг уйқусини дафъатан ўчирди. Куни бўйи дўстлари билан водий бўйлаб қилинган сафар-саёҳатлари, адабиёт ихлосмандлари билан қизғин учрашувлардан чарчаб-толиққан, шу боис қотиб давоми…

Байрам Али. Куз ёмғирлари (ҳикоя)

Жафарсодиқ!Таҳририятимизга яқиндагина ишга олинган бу серғайрат йигитча ҳатто бош муҳарир Кибриё опадек талабчан ва жиззаки аёлга-да маъқул келди. Бу ҳам бўлса унинг ўта тиришқоқлиги сабабидан, қолаверса, қалами ҳам дуруст чиқди. Фақат унинг биттагина чакки одати бор экан. Буни биз кеч давоми…

Қўчқор Норқобил. Оқибат дарахти (ҳикоя)

Чол тушимга кирди. Елкасига хуржун илган ўша чол. Сира тушимга кирмаcди, товба. Кўнглим ғашланди, безовта бўлиб уйғондим.Нонушта пайти кичик қизим тунов кун берган ваъдамни ёдимга солди:— Дадажон, бугун шанба-я? Ишга бормайсиз, тўғрими… Эсингиздами?— Эсимда.— Чимёнга борамизми?— Йўқ. Чимёнданам чиройли, ажойиб давоми…

Қулман Очилов. Савоб (эссе)

Бекатда тўхтаган автобусдан бир одам тушди. Китоб шаҳар бозори томон оқиб келаётган оломон орасида бир зум тўхтаб, ён-верига разм солгач, қаршисидаги камкўримгина бино – банк томон юрди. Унга ҳеч ким эътибор бермади. Сирасини айтганда, унинг диққатни ўзига тортадиган сиёғи ҳам давоми…

Эркин Усмон. Ваъда (ҳикоя)

Қишлоқ фуқаролар йиғинининг навбатдаги мажлиси ярим кечагача чўзилди. Айтилмаган гап қолмади, эски зовурни тозалаш борми, маҳалланинг йўлини асфалтлаш керакми, барчасини айтилди. Гапираман деган кўп, лекин бирор ишни бўйнига олиб “Келинглар, шуни биргалашиб бажарайлик, одамларга енгил бўлсин”, дейдиган киши йўқ. Маслаҳат давоми…

Дурбек Қўлдош. Cирингизни айтинг, момо (ҳикоя)

Катта йўл бўйидаги кўркамгина дарвоза олдига келиб тўхтаган машинадан уч киши тушди: бири – бошига оқ кепка кийган ингичка мўйловли йигит, иккинчиси — сочларини ихчам турмаклаб, қўлида китоб-дафтар солинган сумка тутган ёшроқ аёл ва оқ кител кийган салобатли маҳалла оқсоқоли. давоми…

Холиёр Сафаров. Оқибат (ҳикоя)

Азим Ҳайбарович икки ёрдамчисини эргаштириб аудиторияга кирганда «Ҳозир декан келади», деб шивирлаган талабалар «гув» этиб ўринларидан туришди ва жўр овозда салом беришди. Алик олингач, ҳозиргина «205га киринглар», деган ўқитувчи раҳбариятни таништириб унга сўз берди. Факултет декани, аввало, йиғилганларнинг барчасини талабалик давоми…