Ҳаким Назир. Оқибат (ҳикоя)

Азиза хола айвон тўридаги ўринда чўзилиб ётганди. Тепасида қўшниси Лазокатхон пайдо бўлди. Ўзига оро бериб, ясаниб юрадиган бу лобар, қувноқ аёлнинг йўсини бўлакчароқ, феъли айниганроқ эди. Аммо қўшнисининг лоҳас тортиб ётганини кўраркан, бирдан юзида ачиниш пайдо бўлди.— Ия, ия, эгачи! давоми…

Миркарим Осим. Сандиқ соат (ҳикоя)

Навоийнинг китоблари кўпайиб кетгандан кейин уларни тартибда сақлаш учун бир китобдор керак бўлиб қолди. Унга Муҳаммад наққош деган бир кишини тавсия қилдилар.Муҳаммад наққошнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ эди. У тош ва ёғочга ўйиб нақш солар, чилангарлик, дурадгорлик, муқовасозлик ва ҳоказоларни давоми…

Миркарим Осим. Широқ (ҳикоя)

Ёз бошланиб, Яксарт бўйидаги чўлларда ўтлар қовжирай бошлади. Бу ерларда яшовчи шак қабилалари серўт яйловларга кўчиш тараддудига тушишди. Янги ерларга кўчиш чорвачилар учун бир байрамдек эди. Улар баҳор мавсумида яшаб ўрганиб қолган ерларини ташлаб кетиш олдидан бир-бирлариникига қўноқ бўлиб борар, давоми…

Миркарим Осим. Темурмалик (ҳикоя)

Хўжандни икки бўлиб оққан Сирдарёнинг ўртасида, шаҳардан бир чақирим қуйироқдаги оролда қадимдан қолган бир истеҳком бор эди. Чет эл истилочилари ва кўчманчиларга қарши курашда халқнинг жонига оро кирган бу кўҳна қалъанинг буржлари ўпирилиб кетган, дарвозаларининг баъзи ерлари бузилиб, омонат бўлиб давоми…

Миркарим Осим. Яхшининг шарофати (ҳикоя)

— Тобакай мусофирликда рангингизни сарғайтириб юргайсиз, — деди бир куни Алишернинг ҳужрасига ташриф буюрган паҳлавон Муҳаммад. — Ўз шаҳрингиз Ҳиротға кетинг. Машҳад ҳавоси сизга ёқмади. Рангингизга қараб бўлмайдур, заъфарон.— Рост, Ҳиротни соғиниб рангим заъфарон бўлди. Қанот боғлаб учгим келиб турибдур. давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Адибус-соний

АДИБУС-СОНИЙМакотиби ибтидоия шогирдларина алифбодан сўнг ўқутмакучун мумкин даражада очиқ тил ва осон таркиблар илаёзилмиш қироат китоби БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳамд Аллоҳ таоло ҳазратлари бизни йўқдан бор қилди. Кичик эдик, катта қилди. Оч эдик, ризқ беруб тўйдирди. Яланғоч эдук, кийим берди. давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Ер юзи

ЕР ЮЗИМакотиби ибтидоиянинг 3—4-синф шогирдлари учун мўътабар китоблардан интихоб этилиб, Туркистон шеваи туркиясинда тартиб ва таҳрир ўлинмиш жуғрофия рисоласиБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 1.    Муқаддима Жаноби Ҳақ таъолий ҳазратлари бизни ердан яратмишдур. Чунки бизим туғулодурғон, ўсадурғон, тириклик қиладурғон ҳам ўлғондин сўнгра кўмиладурғон давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Мусулмонлик

МУҚАДДИМА Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, Мустақиллик туфайли бой маданий меросимизни ўрганиш ва маърифатпарвар сиймоларнинг асарларини халқимизга етказиш борасида кўп хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтмишда миллатимизга маърифат тарқатган кўпгина олимларимизнинг номлари қайтадан тикланмоқда. Шундай сиймолардан бири Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлидир.У давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Туғишганлик севгиси (ҳикоя)

Тоғ яқинида кичик бир қишлоқ бор эди. Шу қишлоқнинг бузуқ бир биносида ўн уч ёшлик Ойхон отлик бир қиз турар эди.Ойхоннинг ота-онаси очарчилик йилида — бундан тўрт йил бурун ўлган эдилар. Бояқиш Ойхон беш ёшлик Турдибой деган укаси билан қўш давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Қандай қуллик тушди? (ҳикоя)

Кўм-кўк майсалар, яхши сабзалар билан ўралган кенг, гўзал бир қирнинг устида бир айғир от ёлғиз ўзи ўтлаб юрар эди. Янги чиққан ям-яшил, кўм-кўк ўтларнинг энг яхшисини толалаб-толалаб ер эди. Еб, қорни тўйгандан сўнг у ёқ-бу ёққа ўйноқлаб, кишнаб юрар эди. давоми…