Эшқобил Шукур. Пул санаётган одам (ҳикоя)

“Фақат пул, пул!”Дея кулдим мен.Бироқ бир лаҳза ўтмайСезиб қолдимЎзим ҳам пул ҳақда ўйлаётганимни. Исикава ТАКУБОКУ Бугун унинг туғилган куни… Тасодифни қарангки, унинг қизи айнан шу куни, июннинг ўн еттисида туғилган. У бугун йигирма еттига, қизчаси эса етти ёшга тўлади. Уйда давоми…

Неъмат Арслон. Синов (ҳикоя)

I Михлиев норози қиёфада бош чайқади: “Нега ёлғонни ёзишади? Ким буни амалда синаб кўрган? Ким исботлаган? Туя деган жонивор жазирама чўлда ўн беш кунгача оч ва сув ичмасдан юра олармиш…”. Бирдан унинг сув ичгиси келди. Юзидан ҳамон сўнмаган заҳарханда кулги давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Америкалик қўшниларим (ҳажвия)

Ишдан қайтсам, хотиним гап топиб қўйибди: ёнимиздаги ҳовлига янги қўшнилар кўчиб келаётган эмиш. Яна қаердан денг. Нақ Амриқодан.— Қўйсанг-чи, қаердаги гапларни топасан-а?— Ишонаверинг, аллақандай уюшмами, жамиятнинг йўлланмаси билан урф-одатларимизни ўргангани келаётган эмиш. — Ана, энди қўшнилар билан ҳам таржимон орқали давоми…

Нормурод Норқобилов. Қуёш тутилган кун (ҳикоя)

Қишлоқда хунук гап тарқалди. Эмишки, яккабулоқлик Боборайим гов ҳамқишлоқлари Собир полвоннинг қонини ичмоқ қасдида юрганмиш. У мени тупроққа қориб кетди, энди мен уни қизил қонига белайман, пичоғим қайроқ устида, ўчим тўш остида, деганмиш. Собир полвон бу гапларни кенг ҳовли ўртасидаги давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Оддий ҳақиқат (ҳангома)

…одамлар қайнаган катта шаҳардаодамларни соғиниб юрсанг.Шавкат Раҳмон Бир ажиб ҳол: миш-мишларга боқсам, чеврада кўзга илинарли одам қолмабди. Тасаввур қиляпсизми, одам йўқ! Сув бўлмаса, қурғоқчилик бўлади, нарса бўлмаса, йўқчилик бўлади, пул бўлмаса, камбағалчилик бўлади, емак бўлмаса, очарчилик бўлади, Одам бўлмаса-чи?! Ҳамма давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Пуфак (ҳангома)

Ҳар гал ой бошида фабрика уч-тўрт кун оёқ-қўлини ёйиб, тин олволади. Ҳозир шунақа палла. Куни кеча диконглаб юрганлар бугун минг қўйли бойдек хотиржам қадам ташлайди. Куни кеча буткул дунёни унутганлар бугун фабрика ҳовлисидаги гулзорни томоша қилади. Осмонга қарайди, ўтган-кетганга салом давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Кунлардан бир кун (ҳикоя)

Катта қора пашша тинимсиз ғинғиллаб дераза ойналарига ўзини уради, хона торлик қилаётгандек, ёруғ дунёга чиқиб кетмоқчи бўлади, бетоқат ғинғиллайди, қанотларини визиллатиб яна ойнага ёпишади, яна ғинғиллайди…Деразанинг тагида ётган уста Собитали туш кўрарди. Тушида бундан эллик йиллар чамаси наридаги – йигирма давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Кўзгу (ҳикоя)

Кеча у кўл бўйида Тамара деган қиз билан танишиб қолди.Аввалига сезмабди – ёнма-ён ётган эканлар, қирғоқда. Уларнинг бош томонидан бир тўда бола қувлашиб ўтди ва кимдир «Вой-й!» дея қичқириб юборди. Овоз кутилмаганда, шундоққина биқинидан чиққани учун у бир сапчиб тушди. давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Уй (ҳикоя)

Сеники аталар шу ер, шу замин…А. Орипов Хуллас, қишлоқ бузиладиган бўлди.Қўрғончада алмисоқдан қолган бир бино бўларди. Биладиганларнинг гувоҳлик беришича, қишлоқда яккахўжаликлар тугатилиб, «колхоз-колхоз» бўлаётган даврлар улуснинг йиғинлари тез-тез шу бинода ўтказиб турлар экан, кейинчалик, алғов-далғовлар сал босилиб, мусичалар шифтга бемалол давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Дунё кенг (ҳикоя)

«Ҳў, бола боқмай балога йўлиққур! Узинг тарбия кўрмагансан-да, боланг ҳам бола эмас, бало! Шилпиқлигинг етмагандай, энди болангга гап ўргатадиган бўлдингми?.. Одамларда инсоф деган савил қолмади, онасидан тортиб боласигача худо урган-а… Ҳў, эзма деган тилингга тирсаккина чиқсин! Шошмай тур ҳали, шундай давоми…