Муҳаббат Ҳамидова. Ўрганиб кетади (ҳажвия)

Ангрендан, тўйдан қайтяпман. Бироқ, кайфиятим тўйча эмас. Негаки, кутилмаганда ҳаво айниб, челаклаб ёмғир қўйди. Машинамнинг сувсидиргичи яхши ишламайди. Буёғи ўзингизга маълум. Шунча кундан буён тузатиб оламан ёки алмаштираман, деб юраверибман. Олдинги ғилдираклар ҳам чананинг оёғидек сип-силлиқ. Йўл эса узоқ. Ноилож давоми…

Абдураззоқ Обрўй. Каллангга қойил, хотин (ҳажвия)

Ким агар хотиндан ақлли маслаҳат чиқмайди, деса, бекорларни айтибди. Баъзан-баъзан хотиннинг гапига ҳам кириб туриш керак. Ўзимдан қиёс.— Дадаси, — деди бир кун хотин, — ҳозир ҳамма пул киракашларда. Битта машина олмасангиз, биримиз икки бўлмайди.— Тўғри айтасан, — дедим мен давоми…

Илҳом Зойир. Шакар (ҳажвия)

Шарифжоннинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Бир гапдан қолганида олам гулистон эди-ю, лекин тўғрисўзлиги, чўрткесарлиги бунга изн бермади. Алами Ўроқчадан: унинг ёнини оламан деб бошлиғи Мардон Ҳусенович билан тескари бўлиб қолди. Ўроқча бўлса андишага бориб ўтирадиганлардан эмас, эртасигаёқ Мардон Ҳусенович билан давоми…

Саид Анвар. Буни калла дейдилар (ҳажвия)

Бизда атрофга разм солиш деган нарса йўқ. Бордию разм солганимизда қандай топқир, донишманд одамлар билан замондош эканлигимизни билардик, фахрланардик. Мана, шуларнинг биттаси Раҳмонназар. Уни биз ҳайдовчи деб юраверган эканмиз. Калласига шундай бебаҳо фикрларни жамлаган эканки, уларни эшитиб туриб бутун қишлоқ давоми…

Хуршид Даврон. Алғул (Мирзо Улуғбек)

ИККИ ПАРДАЛИ ФОЖИА ИШТИРОКЧИЛАР:Мирзо Улуғбек – Мовароуннаҳр подшоҳи,54-55 ёшлардаАбдуллатиф Мирзо – Мирзо Улуғбекнинг тўнғич ўғли, Балх вилояти ҳокими, 25 ёшлардаАбдуллазиз Мирзо – Мирзо Улуғбекнинг кенжа ўғли, валиаҳд, 20 ёшлардаАли Қушчи – Мирзо Улуғбекнинг суюкли шогирди, машҳур олим, 36 ёшлардаХожа Низомиддин давоми…

Наим Каримов. Дўрмон ҳангомалари (комедия)

Иштирок этувчилар Ғафур Ғулом – 59-60 ёшларда.Собир Абдулла – 57-58 ёшларда.Ҳабибий – 72-73 ёшларда.Юнус Ражабий – 65-66 ёшларда. Ғайратий – 59-60 ёшларда.Маҳмудхон – Ғафур Ғуломнинг болалик дўсти, аптекачи, 59-60 ёшларда.Номаълум йигит – 20-22 ёшларда.Саодатхон – Собир Абдулланинг рафиқаси, қирчиллама ёшда.Мустафо давоми…

Муҳаммад Шариф. Кулдиргич (ҳикоя)

– Қанча бўлди касал бўлганингга, Кулдиргич?– Уч йил. – Биринчи касал бўлган кунинг зўр-а!? Ҳамма сени кўргани келади!– Ҳа, ҳақиқатан ҳам, зўр бўлади… роса кўпчилик келади биринчи кунлари. Сендаям шунақа бўлганми, Бойбўта? – Ҳа, шунақа бўлган, ҳамма қариндошларимиз келган. Бир давоми…

Муҳаммад Хайруллаев. Даҳшат (ҳикоя)

“Бўлар иш бўлди. Тақдирга тан бериш керак, вассалом!” Аҳмад Набиев ана шундай ўй билан машинани гаражга киритиб, иккинчи қаватга кўтарилди. Остонага етар-етмас, эшикка кўз тикиб ўтирган эканми, қаршисида хотини пайдо бўлди.– Тинчликми?! Бунча ҳаялладингиз?!Аҳмад дилидаги ғулғулаларни хотинига сездирмаслик учун гапни давоми…

Дилшод Нуруллаев. Байрамдан кейинги байрамлар (ҳикоя)

“Патир эмас, унинг орзуси ушалгандек бўлди”. “Ғорғойиб…”дан Худонинг берган куни шу: эрталаб нонуштага соат саккизга тақаб турилади, апил-тапил нонушта: у-будан чимдиб ейилган, уч-тўрт ҳўплам чой ичилган бўлади, тўққизга етиб олишингиз керак хизматга, трамвайга осиласизми ё қанот қоқиб учиб келасизми, қизиғи давоми…

Ойдин Нисо. Ҳаёт дарахти (қисса)

Ушбу ёзилмани юрагимда болаликни уйғотган ўғлим Солиҳга бағишлайман. ТУШЛАРИНГНИ ДАВОЛАТАМИЗ Мен бу дарахт ниҳолини тушларимдан ўғирлаб олган эдим… Онамга айтганимда ишонмаган. Ўзи катталар шунақа, рост гапирсанг устингдан кулишади. Майли, онам ишонмаса ишонмас. Майли, ниҳолни оқшом қўлимда ушлаб ётганман-у, эсимдан чиқиб давоми…