Абдунаби Бойқўзиев. Янги ном (ҳажвия)

Бугун нима кўп, хусусий фирма, қўшма корхоналар кўп. Номланиши турлича — алламбало… Бир танишимиз фирма очди. Номи «Хўп-хўп». Бу нима деганийкин, деб қизиқсиняпсизми? Бу — пулини берсангиз истаган хизматингизни хўп, хўп дея бажарамиз, дегани эмиш. — Нима иш билан шуғулланасизлар? давоми…

Зойир Мамажонов. Эрингизга гап йўқ (ҳажвия)

Ғуломов аввал соатига, сўнг атрофга қаради. Бино ёнидаги майдончада турган яшил «Жигули»ни кўриб: «Шу, ўзи. Мендан олдин келибди-да», деган гап кўнглидан кечди. Машинадан тушиб ланж кайфиятда қўш табақали, ойнаванд эшик ёнига борди. Ичкарига зимдан тикилиб турганида, чиқиб келаётган котибага кўзи давоми…

Муҳаммад Шариф. Парвоз (ҳикоя)

– Айбланувчи Бозоров Адҳам, ўрнингиздан туринг! Марҳамат, ўзингизни судга таништиринг: қачон, қаерда туғилгансиз, касбингиз нима? Ҳозир ўқиб эшиттирилган айбловномадаги жиноятга нега қўл урганингиз, яъни самолётни қандай қилиб ва нима мақсадда олиб қочганингиз ҳақида батафсил гапириб беринг. – Қирра бурун, тиканак давоми…

Муҳаммад Шариф. Ҳадик (ҳикоя)

Ким бўлди экан тонг саҳарда безовта қилган?! Намунча дағдаға қилмаса?! Қуёш ҳали бош кўтардими йўқми ўзи?! Ёзнинг бунақанги узун кунларида қуёш соат саккиздан кейин, кунчиқардаги икки қаватли уйнинг томи оша унинг ҳовлисига мўралайди. Бунга қадар унинг серсоя ҳовлиси тонгги сокинлик давоми…

Носиржон Жўраев. Кибор ёхуд иккинчи қиёфа (қисса)

Кўзимизга митти ва хира кўринаётган юлдуз аслида бутун Ер шарини босиб қолиши мумкин. УЙҒОНИШ Муқаддима ўрнида У жуда майда одам эди. “Майда” деган сўзни пасткаш, ялоқи эмас, шунчаки миллионлаб туғилиб-ўлаётганлар қатори номсиз, рутбасиз, қадр-қимматсиз ва пулсиз одам деб тушунинг. Бахтсиз давоми…

Шодмон Отабек. Дўрмон ҳангомаларидан

ТОПИБ ҚЎЙИЛГАН НОМ Мирпўлат Мирзонинг илк пиесаси — «Қачон тонг отади?» Сайрамдаги вилоят драма театрида қўйиладиган бўлди. Муаллиф спектакл кўригига ижодкор дўстларидан Ёқубжон Хўжабердиев билан каминани таклиф этди. Биз кўрикдан бир кун олдин спектаклнинг ҳал қилувчи репетициясига етиб бордик. Томошадан давоми…

Нормурод Норқобилов. Сут сотувчи бола (ҳикоя)

Болакай тонг-азонда сут тўла бидонларини кўтариб, маҳалла адоғидаги кўп қаватли уйлар томон юраркан, одатдагидек, муаллимасининг дарғазаб афтини кўз олдига келтириб, қадамини тезлатишга уринди. Ўзига қолса-ку, чопқиллаб кетарди-ю, бироқ қўлларидаги оғир юк бунга монелик қилади. Боз устига, минг ошиққани билан сут давоми…

Башорат Омонова. Сурат (ҳикоя)

Ўсмир ўн олтига қадам қўйди. Беқарор ҳаёт, мўъжизакор табиат бошқача кўрина бошлади. Ўзини тушунадиган одамнинг суҳбатига интиқ бўла бошлади. Ким бўлса ҳам майли… Лекин ким у? Ўнидаги одамларми? Улар бепарво, лоқайд. Тириклик ташвишларига кўмилиб қолишган. Тенгқур ўртоқлари, синфдошларими? Йўқ…Кундан-кунга ўжарлашиб, давоми…

Иноят Раҳмон. Келин (ҳикоя)

Фотиҳадан сўнг меҳмонлар бирдан қўзғалди. Божам уларни кузатгани чиқди. Гангур-гунгур овозлар аввал даҳлизда, сўнг долонда анчагача эшитилиб турди. Даврада уч-тўрттагина одам қолдик. Тўрроқда икки қария ўтирарди. Улардан бири, чувак юзлиси менга сал-пал таниш, божамнинг қариндошларидан. Аммо иккинчиси ким бўлди экан? давоми…