Наим Каримов. Дўрмон ҳангомалари (комедия)

Иштирок этувчилар Ғафур Ғулом – 59-60 ёшларда.Собир Абдулла – 57-58 ёшларда.Ҳабибий – 72-73 ёшларда.Юнус Ражабий – 65-66 ёшларда. Ғайратий – 59-60 ёшларда.Маҳмудхон – Ғафур Ғуломнинг болалик дўсти, аптекачи, 59-60 ёшларда.Номаълум йигит – 20-22 ёшларда.Саодатхон – Собир Абдулланинг рафиқаси, қирчиллама ёшда.Мустафо давоми…

Муҳаммад Шариф. Кулдиргич (ҳикоя)

– Қанча бўлди касал бўлганингга, Кулдиргич?– Уч йил. – Биринчи касал бўлган кунинг зўр-а!? Ҳамма сени кўргани келади!– Ҳа, ҳақиқатан ҳам, зўр бўлади… роса кўпчилик келади биринчи кунлари. Сендаям шунақа бўлганми, Бойбўта? – Ҳа, шунақа бўлган, ҳамма қариндошларимиз келган. Бир давоми…

Муҳаммад Хайруллаев. Даҳшат (ҳикоя)

“Бўлар иш бўлди. Тақдирга тан бериш керак, вассалом!” Аҳмад Набиев ана шундай ўй билан машинани гаражга киритиб, иккинчи қаватга кўтарилди. Остонага етар-етмас, эшикка кўз тикиб ўтирган эканми, қаршисида хотини пайдо бўлди.– Тинчликми?! Бунча ҳаялладингиз?!Аҳмад дилидаги ғулғулаларни хотинига сездирмаслик учун гапни давоми…

Дилшод Нуруллаев. Байрамдан кейинги байрамлар (ҳикоя)

“Патир эмас, унинг орзуси ушалгандек бўлди”. “Ғорғойиб…”дан Худонинг берган куни шу: эрталаб нонуштага соат саккизга тақаб турилади, апил-тапил нонушта: у-будан чимдиб ейилган, уч-тўрт ҳўплам чой ичилган бўлади, тўққизга етиб олишингиз керак хизматга, трамвайга осиласизми ё қанот қоқиб учиб келасизми, қизиғи давоми…

Ойдин Нисо. Ҳаёт дарахти (қисса)

Ушбу ёзилмани юрагимда болаликни уйғотган ўғлим Солиҳга бағишлайман. ТУШЛАРИНГНИ ДАВОЛАТАМИЗ Мен бу дарахт ниҳолини тушларимдан ўғирлаб олган эдим… Онамга айтганимда ишонмаган. Ўзи катталар шунақа, рост гапирсанг устингдан кулишади. Майли, онам ишонмаса ишонмас. Майли, ниҳолни оқшом қўлимда ушлаб ётганман-у, эсимдан чиқиб давоми…

Адҳам Дамин. Мен сизга айтсам (ҳажвия)

Очиғи эсламай дейман-у, лекин туриб-туриб алам қиларкан-да, кишига. Сиз унинг мушугини “пишт” демасангиз-у, у сиз ҳақингизда кўпчилик ўртасида бўлмағур гапларни қилса, Шодивойнинг бугунги мажлисдаги гапларини айтаман-да. “Ёшсиз ука, мундоқ кўкракни кўтариб юринг! Одамлар билан муомалада ўз қадрингизни ерга урманг! Лаганбардорлик давоми…

Гулнора Авезова. Кутиш (ҳикоя)

У сарғайган қоғоздаги бу мактубни тиббиётга доир қадим бир китобнинг ичидан топган эди. Аввал эътиборсиз бўлиб, у варақдан бу варақ ичига қўйиб юрди. Бир сафар озгина дам олиш, чалғиш учун варақни очиб, дуч келган бир неча жумлани ўқидию, унга бутунлай давоми…

Баҳодир Саримсоқов. Унутилган одам (тугалланмаган қисса)

Бу йил баҳор кечикиброқ келди. Қишнинг қаҳрли панжалари баҳорнинг нозик ва сўлим қанотларини жон-жаҳди билан қайириб, кўкка парвоз қилишига имкон бермасди. Йилнинг бу кўркам фаслини интиқлик билан бутун мавжудот кутар эди. Аммо ўжар табиат ўз ҳукмини шафқатсиз адо этиб, на давоми…

Нортўхта Қилич. Зилзила (ҳикоя)

Эрта тонг маҳали, ҳали Баҳром чол қотиб ухлаётган эди. Ногаҳон каравотнинг қаттиқ силкинишидан чўчиб уйғонаётгани ҳамоно, вассажуфт шифтдан шувиллаб тупроқ тўкилаётганлигини эшитди.Уй анча эски эди.…томни ўйиб биров тушди-ёв! – Беихтиёр шундай бир гумон хаёлидан кечар-кечмас, Баҳром чол кўзларини катта-катта очди, давоми…

Ашурали Жўраев. Шошаётган одам (эссе-монолог)

Азиз инсон, сенга нима керак?Қайларга шошасан, қайда манзилинг?Асқад Мухтор Ҳар қадамда шошаётган, шошилаётган одамга дуч келасиз. Рўпарангиздан нуқул қаёққадир шошаётган ё шошилишга шай турган одам чиқиб қолаверади, қолаверади… У шошиб ёнингиздан ўтаверади, ўтаверади… Сиз эса ҳайрон бўлиб тураверасиз, тураверасиз… Қай давоми…