Орзиқул Эргаш. Дархон қиссалари (қиссалар)
Китобни сақлаб олинг
Китобни сақлаб олинг
Китобни сақлаб олинг
Ўн беш ёшар бола эдим. Шапоқ лақабли эшагимни (бир кўзини оқ қоплаган эди) миниб, Сангардак шаршарасига йўл олдим. Шаршара Хонжизадан икки чақиримлар нарида. Қўёш олов пўрқайди. Кўннинг иссигига элиб, бошимни қўмнинг* устига қўйиб олганман. Энди кўзим илинган экан, қалин арчазордан давоми…
Ёзни санаторийда ўтказдим. Биринчи ҳафта икки кишилик торкунжак хонада тоза зерикдим. Устига-устак атрофимдагиларнинг бари қариялар – улар билан ниманиям гаплашардим. “Бундан кўра уйда, оёқни чўзиб ўтирганим яхши эди”, деган хаёлга бордим. Начора, даволанишим керак. Бироқ, вақт ўтган сайин кўнглим суҳбатдош давоми…
Азонда Дунётепани сел ютди. Тўпалангдарё аввал-бошдан шўх эди, лекин бунчалик ҳаддидан ошмаганди. Сув терак бўйи кўтарилиб пишқирди, гумбурлади ва қабатидаги тепани ютиб кетди. Одамлар ашқол-дашқолини елкалаб, илла, қочиб-қутулди. Бир нечови оқибам кетди…Жала тонгда тинди. Қарашса, улкан тепалик ўрнида қип-қизил бўтана давоми…
Шартнома бўйича Германияга энагаликка борадиган бўлдим. Бегона шаҳар, бегона одамлар, умрида бир ўзи бегона юртга чиқмаган мендек қизни қўрқитиши табиий. Мен борган оиланинг икки фарзанди бўлиб, қизалоқларнинг бири уч ёш, иккинчиси икки ойлик эди… Ишим қийин эмас, қизалоқлар Андреа ва давоми…
Мен бахтнинг бошқа томонини топдим… Худди танганинг икки томони бўлганидек бахтнинг ҳам икки томони бор, ишонинг, ўз тажрибамдан гапиряпман. Мен уни шунчалик севардимки, ҳеч қачон бирга бўла олмаслигимизни билиб ҳам севардим… Унга унсиз термулиб, гўзаллиги ва ширин сўзларига маҳлиё бўлиб давоми…
Бизнинг қишлоқ бошқа қишлоқларга ўхшамайди. Нега дейсизми? Чунки даштни кесиб, аввал темир йўл қурилган, кейин кичкина станция. Шундан кейингина станция ишчилари ва бошқалар кўчиб келиб қишлоқ пайдо қилишган. Даштнинг ўртасида пайдо бўлган, қрим-татар, тожик, ўзбеклар яшайдиган қишлоқда дунёга келганман. Биз давоми…
Халқаро танловда юқори ўринни олиб қайтган машҳур рассомдан нега фақат мажнунтолларни чизасиз, деб сўрадим. У эса дардларини гапириб берди…— Қишлоғимиздаги мажнунтоллар қатор ўсадиган сой бўйини яхши кўрардим. Ёзда дарахтлар шунақа қуюқ тортардики, мажнунтол новдалари орасида бемалол яшириниб ўтириш мумкин эди. давоми…
Дид билан кийинган қирқ ёшлардаги киши нуроний онахонни авайлабгина ёнимдаги ўриндиққа ўтқизди. Стюардесса қиз ширинсуханлик билан самолёт учишга тайёрланаётганини, камарларни боғлашимиз лозимлигини эълон қилди. Кутилмаганда онахон, ҳаммага эшиттириб “Илоҳи омин, сафаримиз бехатар бўлсин…” деб дуо ўқий бошлади. Атрофдагилардан кимдир кулиб, давоми…