Муҳаммад Очил. Тилидан тутишолмади (ҳажвия)

Зоотехник Замон Зоҳидов кўп аломат одам. Аломатлиги шундаки, аввало, ўз касбининг устаси. Айтайлик, қўчқорнинг кумалоғини кўриб касаллиги сабабини, совлиқнинг қорнини силаб нечта қўзилашини, сигирнинг маърашига қулоқ тутиб қанча суту, қанча қаймоқ беришини аниқ айтиб беради.Қолаверса, мол-ҳолга аралашиб юрса-да, ўзини ўта давоми…

Муяссар Тиловова. Кўкёл (ҳикоя)

Уч кун муқаддам Кўкёлнинг арлони овга чиқиб кетиб, қайтмади. Она Кўкёл уни қидириб дарага тушди. Ҳали қияламасидан хушбичим тумшуғини осмонга кўтариб улиди. Лекин арлон овоз бермади. Фақат осмонга туташиб кетган чўққилардан ўз товушига акс-садо қайтди, холос. У яна қиялади. Хатарсиз давоми…

Жамила Эргашева. Девор (ҳикоя)

Тўрт кун тинимсиз ёққан ёмғир ҳаммани зериктирди. Том-у тарновлардан оққан сувлар томорқаларни ҳалқоб қилди. Тошпўлатнинг назарида бу ёмғирлар томни эмас, унинг юрагини савалаётгандай тинимсиз сиқилар, бозиллаб турган печнинг ёнида ўтириб, этлари жунжикиб, музлаб кетаверарди. Ҳовлисининг адоғида бир четидан бор бўйига давоми…

Ҳамрохон Мусурмонова. Илинчак боғлар таровати (ҳикоя)

Машинанинг орқа ўриндиғида хаёл суриб бораётган Зумрад йўл четида ўтган-кетган машиналарга қўл кўтараётган аёлни кўриб, ўғлининг елкасига қўлини қўйди:— Улуғбек болам, машинангни тўхтат!Йигит елкаси оша онасига бир қараб қўйгач, тормозни босди.— Тинчликми, ая, йўловчи олишни ёқтирмасдингиз-ку.Зумрад ўғлининг саволини жавобсиз қолдириб, давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Устоз (қатра)

— Одамлар ҳам ҳар хил-да.Ўртабўй, қорачадан келган, тўлароқ гавдали маҳалладош йигитнинг қўққисдан шунақа дейиши ғалати туюлди. Одамларнинг ҳар хиллиги ажабланадиган гап эмас. Лекин унинг кутилмаганда шундай дейишининг бирор сабаби бўлса керак.— Нега унақа деяпсиз? — деб сўрадим ва жавоб кутиб давоми…

Хуршид Нуруллаев. Қор cоғинчи (бадиа)

Кўз остидан осмонни кузатаман, бир текис оқимтир рангга кирган. Димоғимда қор исини туяман ва энтикаман: демак, энди албатта ёғади.Хаёлан оқ, оппоқ зарраларга кафтимни тутаман. Қўлимга қўнган қорнинг гулнусха шаклини илғашга улгурмай у эриб кетади ва бундан худди ёш боладек ўкинаман. давоми…

Дадахон Нурий. Америкалик «дарвеш»нинг орзуси

Бўстонлиқдаги Ёзувчилар дала-боғида ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган адибларнинг анъанавий шахмат баҳона «Дийдорлашув гурунги»га Озод ака асос солганди. Навбатдаги тадбир «даврабоши»нинг аҳволи анча оғирлашган кунларга тўғри келган, бироқ домла кўпчилик ижодкорлар илҳақ бўлиб қолмасин, дея элдан бурун Бўстонлиққа етиб давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Оламушукнинг каттаси (ҳажвия)

Жума куни иш вақти охирлаб қолганда қўққисдан йиғилиш чақирилди. Эртага текширувчилар келаётган эмиш. Энг қизиғи, соат ўн тўрту нол-нолда борамиз, ҳамма хоналар очиқ бўлсин, дейишибди. Фақат қаердан, қайси ташкилотдан келаётганини котиба қизимиз уқиб ололмабди.Биринчи муовин ҳолатни баён қилгандан кейин башорат давоми…

Фаррух Жабборов. Ой нурида мутолаа (бадиа)

Оппоқ тўшларини осмонга бериб ётган тоғлар этагига қўй-қўзилар ёйилиб кетган. Қуёшнинг илк заррин нурлари қорли чўққиларга тушиб, тоғ бошини яшнатиб юборади, азим арчаларнинг учларини ёритади. Сўнг дам ўтмай, нур Қашқабулоқнинг жилғаларида жилваланади, тонг саҳардан муздек сувни сипқораётган болакайнинг кўзларида акс давоми…

Эркин Усмон. Эртакка айланган кеча (ҳикоя)

Дилмурод йўл бўйи ўзини яниб келди. “Эсини еган одам Янги йил кирадиган куни йўлга чиқаркан”, деган фикрга келди у. Онаси билан акасининг “Байрам ўтсин, эртага кетарсан” деган гапларига қулоқ солмаганига афсус қилди. Совуқ кунда, бекатда соатлаб автобус кутгани етмагандек, тунги давоми…