Бахтиёр Нуриддинов. Нурбола (азалий эртак)

Унинг ёши салкам бир миллиардда эди. Шу ёшида энди бу тирмизакнинг ортидан чопиши қолувди. Тезлиги бирам тезки уларнинг. Қаёққа йўқолди экан?.. Миллионга кирган оға-инилари орасида кўринмайди. Уларни унчалик ҳушламаслигини яхши билади. Ҳойнаҳой мингйиллик акалари ёнидадир. Йўқ, у ерда ҳам эмас. давоми…

Шерзод Комил Халил. Бекинмачоқ (ҳикоя)

«Оқсуяк, чиллак, тўп, олатаёқ, кўчмак”, ҳаттто “бекинмачоқ” ҳам болалар учун найинки ўйин-эрмак, балки ростмана кураш, Изланиш-топиш, бу орадаги хафагарчиликлар, ўзларига хос изтироблару ғалаба нашъасини суришлари ҳақида хаёлга толсак беихтиёр шу фикрга келамиз: “Бу ўйинлар – шунчаки ўйин эмас, билъакс – давоми…

Шерзод Комил Халил. Тулки (ҳикоя)

Ҳавонинг қовоғи эрталабдан солиқ, қор учқунларди. Рихсиқул ҳовлидан кечаси билан ёққан қорни кураркан, қиш роса қишлигини қилади шекилли, деб ўйлади. Дарҳақиқат, қор қалин тушганди. Яна учқунлаб туришидан ҳали-бери тинадиганга ўхшамасди. Рихсиқул кураш керак бўлган ҳамма жойни бир зайлда кураб бораркан, давоми…

Шерзод Комил Халил. Найранг (ҳикоя)

Ҳализамон қуёш чиқиб турганига қарамай бемаврид ёмғир майдалай бошлади. Лагерь ошхонасига аста қадам ташлаб кирсам Кечин ошпаздан бўлак ҳеч ким йўқ экан. У мени кўрган заҳоти ҳар доимгидек афтини буриштириб қарши олди.– Ҳали овқатлар пишгани йўқ , – деди у давоми…

Шерзод Комил Халил. Талваса (ҳикоя)

Ўша йилги баҳор ниҳоятда серёғин ва серташвиш келгандики, буни биз кейинчалик ҳам кўп йиллар давомида эслаб юрдик. Онда-сонда қуёшли кунларни айтмаса, эртаю кеч майда шиват ёғар, осмон ва ерни аллақандай қуюқ рутубат қоплар, баъзида эса тўсатдан ёмғир шунақанги шаррос қуярдики, давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Ит (фантастик ҳикоя)

Бугун ўртоғим Рустамнинг туғилган куни экан. У менга қўнғироқ қилиб, кечки пайт уйига ташриф буюришимни сўради. Бирга нишонлайлик, деди у. Кейинги кунларда, январь ойи бўлишига қарамай, ҳаво анча илиб, баҳор шабадалари эса бошлаганди. Аксига олиб, пешиндан сўнг бирдан совуқ тушди давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Пахтакор (фантастик ҳикоя)

«Тўнғич» — пахтакор робот. «Оқ олтин» етиштиришнинг бутун машаққати унинг гарданида. Бир замонлар инсон қора терга тушиб, жазирама иссиқда кетмон билан, кейинроқ трактор ёрдамида қилган ишларни ҳозир у ўз зиммасига олган. Кузда ер ҳайдаса, эрта баҳор пайтида қиш бўйи дам давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Хиёбондаги уч учрашув (фантастик ҳикоя)

Биринчи учрашув – Нега сиз бунчалик ўзгариб кетдингиз? – сўради у мендан, хомушгина юзимга нигоҳ ташлар экан. – Назаримда ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолгандексиз. Балки мендан кўнглингиз совугандир? Мен унга қуруққина жавоб қилдим. – Йўқ, жонгинам. Мен сени ҳамон севаман. давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Қасос (фантастик ҳикоя)

Ҳозирги замонда нима кўп, одамларнинг бир-бирларидан қарздорликлари кўп. Айтайлик, бир йигит тижоратчи. Унга кимдир тўсатдан арзон нархда харидоргир маҳсулот таклиф қилади. “Тез сотиб ол, эртага бўлмайди. Бугун нақд тўлаб, уни қўлга киритсанг, эртага икки баробар қимматига пуллайсан – зўр фойда давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Бўлди, бўлди, бўлди! (фантастик ҳикоя)

Бизнинг яшаб турган дунё жуда антиқа-ю, лекин содда ва оддий. Чунки, у сувга асосланган. Сувнинг формуласини биласиз – H₂O. Икки водород ва бир кислород атомлари бирлашмаси. Оламимизда ҳеч бир жонзот йўқки, сувсиз ҳаёт кечира олсин. Бу кимёвий модда танамизнинг 90 давоми…