Ўктам Мирзаёр. Cаккизу ўн уч (ҳажвия)

Шанба куни олти ойдан бери хабар олинмаётган дала ҳовлимизга борадиган бўлдик. Ўғлим бўйнидан боғлагандек ортимдан эргашди. Беш яшар неварам Баҳромбек эса учишга қанот тополмай қолди. Ош-овқатдан тортиб то ток қайчи-ю, супургигача оливолдик. Кийимларимиз ҳам алламбало — эгнимда спортчилар кийими. Бошимда давоми…

Баҳодир Қобул. Ойбулоқ, Ойнабулоқ (ҳикоя)

Ойнабулоқ Ойқорнинг шундоқ кўзи остидаги булоқ. Яна бир оти Ойбулоқ. Биров Ойқортоққа қовуш қўйилган деса, бошқалар худди кўргандек, ой ҳар оқшом шу булоққа тушиб кетади дейишади. Бу ерда ўзи одамларнинг ҳам, жойларнинг ҳам оти битта эмас. Бир бўлак одам булоқнинг давоми…

Илҳом Шералиев. Қирғий қанотлари (ҳикоя)

Қўшнимиз Турсун аканинг бармоқдай-бармоқдай узум қиладиган ҳусайни токзори бор. Бироқ у ҳар доим ҳосилни қийратадиган чумчуғу майналардан нолир, қандай бўлмасин, бу кушандалардан қутулиш йўлларини ахтарарди. Гоҳ токнинг ҳар томонига тунука қопқоқлар билан тўлдирилган сим — «шақилдоқ» тортса, гоҳ кўзни олиб давоми…

Эркин Усмон. Уйимизга меҳмон келди… (ҳажвия)

Якшанба куни саҳарлаб эшигимиз кўнғироғи жиринглади. Очдим. Қарасам, қишлокдаги қариндошимиз Сот¬волди тоға хотини, ўғли, келини, неваралари билан остонада илжайиб турибди.“Меҳмон отангдек улуғ”, деб қўйибдилар. Эр-хотин уларни ичкарига таклиф қилдик. Икки хонали уйимиз тўлди-қолди.Кўриб хижолат бўлиб кетдим. Тоғанинг қўлида бир халта давоми…

Эркин Усмон. “Битта одам ортиқча” (ҳажвия)

Эрталаб. Бекат. Автобус тиқилинч. Йўловчилар унинг устига чиққудек бўлиб осилмоқда. Қий-чув, шовқин-сурон…— Сал сурилинг, ака! Э, яшанг, яна бир сантиметр!..— Ўв, секинроқ! Кўз қаёқда, оёқни эздинг-ку, номард?!— Қани, қани, яна жиндек сурилинглар-чи, азаматлар! Битта яхши одам қолиб кетмасин! — Э, давоми…

Эркин Усмон. Иложини топди (ҳажвия)

Туман шифохонаси. Тўрга тушган балиқдек типирчилаётган беморни бақиртириб олиб киришди-да, баланд кароватга ётқизишди.— Латта! — деди дўхтир совуққонлик билан. Латта узатишди. Беморнинг овози ўчди.— Арқон! — деди дўхтир.Арқон беришди. Беморнинг типирчилаётган қўл-оёқлари қимирламай қолди.— Тирговуч! — буюрди яна дўхтир.Латтани олиб давоми…

Алибек Раҳмон. Лаҳза (ҳикоя)

Ҳамон тушиб борарди…Юзига урилаётган ҳаво зарраларидан англадики, пастга яшиндек учаётир. Ҳозиргина тўққизинчи қаватда эди. Мана, деразалар ёнидан сонияларни қувганча ўтиб бормоқда. Сониялар, сониялар эмас, ундан ҳам кичик вақт бирлигида тезлашмоқда. Ер тобора унга яқинлашаётир ёки у Ерга… Боши пастга осилган, давоми…

Муҳаммад Очил. Ўйин зўр бўлди (ҳажвия)

— Кеча ўйин зўр бўлди-да! Умрим бино бўлиб ҳали бунақасини кўрмагандим.— Ҳа-ҳа, мен ҳам. Ҳақиқатдан зўр бўлди!— Зўр-р… Бундан чиқди, биродар, сиз ҳам ишқибозмисиз дейман?!— Ишқибозингиз нимаси?! Одамни хафа қилаяпсиз. Ўйин деса ўрдан, тўппи деса тепадан ташлаб юборадиганлар хилиданмиз. Аммо давоми…

Шодмонқул Салом. Халажи (ҳикоя)

Оқбой фермер тележка устида ўтирарди. Теримчилар тушликдан сўнг кенг далага ёйилиб кетишган. Куз илиқ келди, хўжалик иккинчи теримни ҳали якунламай режани бажариш арафасида. Дала четидаги тутқатор ортида фермерлик ташкил этилган йил тикланган омборхонали олд тарафи оқланган уй. Уй олдида нишабга давоми…

Мўмин Қаюм. Буюртма костюм (ҳажвия)

Янги костюмга буюртма бермоқчи бўлиб, кўримсизгина, тепасига “Хизматингиздамиз!” деб ёзиб қўйилган хусусий тикувчилик корхонаси биносига кирдим. Мижозга ҳурматни қаранг, ҳурматни! Мени қош-кўзлари попукдай, истаралигина аёл — маиший хизмат кўрсатиш корхонаси директори шахсан қабул қилди. У мақсадимни англаб, бу ерда фақат давоми…