Ибройим Юсупов (1929-2008)

Ибраим Юсупов 1929 йил 5 майда Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани Азот овулида туғилган. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири (1975). Ўэбекистон Қаҳрамони (2004). Қорақалпок, педагогика институтини тамомлаган (1949). «Актрисанинг икболи» (1967), «Умрбек лаққи» (1971), «Мангу булоқ» драмалари, «Ажиниёз» либреттоси муаллифи. «Булоқлар қайнайди» давоми…

Саида Зуннунова (1926-1977)

Саида Зуннунова 1926 йил 15 февралда Андижон шаҳрида туғилган. Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетини тугатган (1947— 52). «Қизингиз ёзди» (1948), «Янги шеърлар» (1950), «Гуллар водийси» (1954), «Қизларжон» (1962), «Бир йил ўйлари» (1967), «Нилуфар» (1972) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. давоми…

Қудрат Ҳикмат (1925-1968)

Қудрат Ҳикмат 1925 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Педагогика институтини тугатган (1957). Дастлабки шеърий тўплами — «Менинг Ватаним» (1950). «Бахтли болалар» (1951), «Ободлик» (1953), «Дўстлик» (1954), «Уч ўртоқнинг совғаси» (1957), «Невара меҳри», «Чирчиқ фарзанди» (1961), «Алишер ва китоб» (1962), «Илоншоҳ давоми…

Зоҳиджон Обидов (1923-1996)

Зоҳиджон Обидов 1923 йили Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат дорилфунунини тамомлаган. Наманган педагогика институтида, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида, Ғафур Ғулом ва “Ёш гвардия” нашриётларида, “Муштум” ойномасида фаолият кўрсатган. У шоир сифатида 50-йиллардан бери ижод қилиб келади. Унинг “Яхши ният” (1957), “Янги ойнинг давоми…

Шукрулло (1921-2020)

Шукрулло (Юсупов) 1921 йил 2 сентябда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935— 38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944). Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» давоми…

Мирмуҳсин (1921-2005)

Мирмуҳсин 1921 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1970). Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). Илк достони — «Қамар» (1938). «Вафо» (1944), «Қадрдон дўстлар» (1948), «Ирмоқлар» (1959), «Қалб ва фалсафа» (1960), «Шеърлар» давоми…

Рамз Бобожон (1921-2008)

Ўзбекистон халқ шоири, таниқли драматург ва таржимон Рамз Бобожон 1921 йил Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топди. Дастлаб Таълим ва тарбия билим юртида, сўнгра Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги Низомий номидаги педагогика университети)нинг тил ва адабиёт факультетида таҳсил олди. Меҳнат давоми…

Асқад Мухтор (1920-1997)

Асқад Мухтор 1920 йил 23 декабрда Фарғона шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўрта Осиё университетининг филология факультетини тугатган (1942). Дастлабки достони — «Бизнинг авлодлар» (1939). «99 миниатюра» (1962), «Шеърлар» (1966), «Сирли нидо» (1984) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. «Бўронларда давоми…

Ҳамид Ғулом (1919-2005)

Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Ўрта Осиё индустриал институтининг ишчилар (1933) ва тоғ факультетларида (1935—37), Педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетида (1938—41) тахсил олган. «Қасосим давоми…

Туроб Тўла (1918-1990)

Туроб Тўла (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12 ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғи — 1990.20.4, Тошкент) — шоир, драматург ва кинодраматург. Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент театр билим юртида (1934—38), Тошкент педагогика институтининг тил ва давоми…


Мақолалар мундарижаси