Усмон Қўчқор (1953-2017)

Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва давоми…

Тоҳир Қаҳҳор (1953)

Тоҳир Қаҳҳор 1953 йил 9 майда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1991). ТошДУнинг журналистика факультетини битирган (1975). «Оқўрик» (1980), «Оқаётган дарё» (1982), «Осмон кимники» (1982), «Эшик тақиллаётир» (1984), «Кун кўзи» (1987), «Юлдузлар менинг боғим» (1988), давоми…

Маҳмуд Тоиров (1952)

Маҳмуд Тоиров 1952 йил 31 августда Тошкент вилоятининг Паркент тумани, Паркент қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2005). ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1977). Дастлабки шеърий тўплами — «Айт энди, юрагим» (1991). Шундан кейин шоирнинг «Биз нечун учрашдик» (1992), «Муҳаббат шеваси» (1995), давоми…

Қутлибека Раҳимбоева (1952)

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикасига қарашли Тошҳовуз шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1994). Фарғона педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1974). Дастлабки шеърий тўплами — «Юрагимда кўрганларим» (1981). Шундан сўнг шоиранинг «Узун кундузлар» (1984), «Уйғониш фасли» давоми…

Хуршид Даврон (1952)

Хуршид Даврон 1952 йил 20 январда Самарқанд вилоятига карашли Чордара қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1975). Дастлабки шеърлар тўплами — «Қадрдон қуёш» (1979). «Шаҳардаги олма дарахти» (1979), «Тунги боғлар» (1981), «Учиб бораман кушлар билан» (1983), давоми…

Саъдулла Ҳаким (1951-2020)

Cаъдулла Ҳаким 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти, Фориш туманидаги Гараша қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2002). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1977). «Ҳамал тонглари» (1981), «Сен кутган баҳор» (1986), «Ёз оқшоми» (1996), «Она сўз» (2000), «Сайланма» (2001), «Кўнгил давоми…

Икром Отамурод (1951)

Икром Отамурод 1951 йил 5 майда Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Касби қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетида тахсил олган (1969—74). Дастлабки шеърий тўплами — «Вақт ранглари» (1982). Шундан сўнг шоирнинг «Жануб қушлари» (1983), «Тўрғайли манзиллар» (1984), «Уфқлар орти бепоён» (1987), «Руҳимнинг давоми…

Йўлдош Эшбек (1950)

Йўлдош Эшбек 1950 йил 1 сентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу давоми…

Шавкат Раҳмон (1950-1996)

Шавкат Раҳмон 1950 йил 12 сентябрда Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1996). Москвадаги Адабиёт институтини тугатган (1975). Дастлабки шеърий тўплами — «Рангин лаҳзалар» (1977). «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1984), «Гуллаётган тош» давоми…

Усмон Азим (1950)

Усмон Азим 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида таваллуд топган. Ўзбекистон халқ шоири (2000). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1972). Илк китоби — «Инсонни тушуниш» (1979). «Ҳолат» (1979), «Оқибат» (1980), «Кўзгу» (1983), «Сурат парчалари» (1985), «Дарс» (1985), «Иккинчи апрель» давоми…


Мақолалар мундарижаси