Ҳамидулла Ёқубов (1921-2001)

Таниқли болалар шоири Ҳамидулла Ёқубов 1921 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Педагогика билим юртини битиргач, бир неча йиллар ўқитувчилик қилган. Ҳамидулла Ёқубов иккинчи жаҳон урушининг қатнашчисидир. Унинг „Салом бериб ўтамиз“, „Ойга пойга“, „Телеграмма“, „Анорзор“, ,,Ўн бола“, „Қуёш совғаси“ каби ўнлаб китоблари давоми…

Толиб Йўлдош (1919-2002)

Толиб Йўлдош 1919 йили Тошкентдаги Ҳовузбоғота маҳалласида туғилган. Тошкент давлат университетининг тил ва адабиёт факултетида таҳсил олган. Унинг „Чол билан бўри“, „Бахтиёрлар қўшиғи“, „Гул ҳақи“ (1972), „Кўнгил деганлари“ (1976), „Ёз элчиси“ (1986), „Тойчоғлигим“ (1988), „Умид ғунчаси“, „Дўмбоқчалар“, „Бизнинг уйда“, „Яша“, давоми…

Шукур Саъдулла (1912-1972)

Шукур Саъдулла 1912 йилнинг 15 январида Жиззах шаҳрининг Тошкентлик маҳалласида хизматчи оиласида туғилди. У 7 ёшга тўлганда маҳалладаги эски мактабга боради ва у ерда тез савод чиқаради, сўнгра янги ташкил этилган Наримонов номли мактабда ўқишни давом эттиради. 12 ёшида мактабни давоми…

Зафар Диёр (1912-1946)

Зафар Диёр 1912 йилда Наманган вилоятининг ҳозирги Чуст туманидаги Самсоқтепа қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1916 йилда Зафарлар оиласи Тошкент шаҳрига кўчиб келади. Зафарнинг отаси дала ишларида, онаси эса босмахонада меҳнат қилардилар. 1927 йилда Зафар тўлиқсиз ўрта мактабни битиради ва Самарқанддаги давоми…

Эргаш Шермат Булоқбоши (1910-1995)

Эргаш Шермат (Булоқбоши) 1910 йили Фарғона водийсининг Хўжаобод туманидаги Булоқбоши қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ота-онасидан анча эрта етим қолиб, қариндошлар қарамоғида ўсди. Олдинига эски мактабда илм олади, 1926 йили Тошкентга келиб маърифат билим юртига ўқишга киради. 1931 йили Тошкент ҳуқуқшунослик давоми…

Султон Жўра (1910-1943)

Султон Жўра 1910 йилнинг 15 январида ҳозирги Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги Қағалтом қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1930 йилда Бухоро Педагогика билим юртини битирди. Султон Жўра 1931-1938-йилларда Бухоро рабфагида, 1938-1941 йилларда Андижондаги ўқитувчилар илмгоҳи ва Педагогика билим юртида тил ва адабиётдан давоми…

Илёс Муслим (1909-1993)

Ўзбек болалар адабиётининг таниқли вакили Илёс Муслим 1909 йилда Бишкек шаҳрида туғилган. 1931 йилдаТошкент педагогика билим юртини тугатган. Шундан сўнг у нашриётда ишлади. Илёс Муслим 1928-йилдан ижод билан шуғуллана бошлади. Биринчи шеърлар тўплами „Ўсув“ 1932-йилда нашр этилди. У „Турналар“, „Бизнинг давоми…

Чустий (1904-1983)

Шоирнинг асл исми Набихон Хўжаев бўлиб, у 1904 йил 20 февралда Чуст шаҳрида тўқувчи оиласида туғилган. Унинг отаси Нуриллахўжа ҳам зиёли киши бўлиб, Туробий тахаллусида ажойибғазал, мухаммас ва маснавийлар яратган эди. Чустий Алишер Навоийнинг юбилейи муносабати билан 1939 йили Тошкентга давоми…

Рафиқ Мўмин (1900-1951)

Оташнафас шоир Рафиқ Мўмин 1900 йилда жаннатмакон Наманганда косиб оиласида туғилди. Вояга етгач, икки инқилобни кўрди. «Оқ»-у, «қизил»ларнинг даҳшатли жангларига гувоҳ бўлди. Ҳамшаҳри ва дўсти Ўғизхоннинг босмачилар зулми ҳақидаги «Ёш қурбонлар» драмасини биргаликда саҳнага қўйди. Ўзи болаларга атаб халқ эртаги давоми…

Вадуд Маҳмуд (1898-1976)

Вадуд Маҳмуд 1898 йилда Самарқанд округининг Юқори Дарғам туманига қарашли Тайлоқ қишлоғида таваллуд топган. В. Маҳмуд дастлаб Самарқандда Абдуқодир Шакурий мактабида, сўнгра Уфадаги Олия мадрасасида (1917-1918), Самарқанд педкурсида (1918), Москвадаги В. Брюсов номли Олий Адабиёт институтида (1925-1926) таҳсил олган. Тошкентдаги давоми…


Мақолалар мундарижаси