Шодмон Отабек. Орият (ҳикоя)

Зоҳир мажлисхонага кираётиб соатига қараб қўй­ди. Ҳали учрашувига анча вақт бор. Мажлис нари борса икки-уч соат давом этиши мумкин. Бемалол улгуради. Аммо олдиндан аниқ бир нарса дейиш қи­йин. Мабодо мажлис чўзилиб кетса Зулхумор кутиб турармикин? Кўзни шамғалат қилиб залдан чиқиб давоми…

Уйғун Рўзиев. Модерн (ҳикоя)

Қанчалик киришиб-тиришмай, қишлоқда ҳеч ишим юришмади. Кейин омад қидириб Тошкентга келдим. Ҳамқишлоқ йигитларга эргашиб ғарибгина ижара уйга жойлашдим. Сўнг авом халқ тилида “Мардикор бозор” дейиладиган жойга бордик. Бирор машина келиб тўх­таса, ҳаммамиз ёпирилиб уни ўраб оламиз. Ҳайдовчи пастга тушишга ҳам давоми…

Мирпўлат Мирзо. Армон (эссе)

Кўклам эндигина кенгликларга муаттар бўйларини таратаётган дамлар ёдингиздами? Тонг пайти илк гиёҳлар ниш урган қирлар, адирлар, уйғонаётган далалар шабнамларга чўмилади ва бу шабнамлар ҳовурга айланиб, қуёшнинг соғинтирган шуълаларини оқликка чулғайди. Тутаб ётган исириқ тутунлари янглиғ бу ҳовур тоғ этакларига тўшалган давоми…

Ориф Ҳожи. Найранг (ҳикоя)

Кузнинг илиқ кунларидан бири. Тонг пайти. Атроф-жавонибда эрта тонгда енгилгина ёғиб ўтган ёмғирнинг ёқимли ҳиди. Саодат ая уйи деразасидан ташқарини томоша қилиб тураркан, исқиртгина кийинган, кир рўмоли остида ҳурпайиб ва йилтиллаб кўриниб турган сочлари кишининг кўнглини беҳузур қилар даражадаги лўли давоми…

Адҳам Дамин. Кўнгил (ҳикоя)

Мени шайдо қиладурғон бу кўнгилдур, бу кўнгил, Хору расво қиладурғон бу кўнгилдир, бу кўнгил. Лутфий …У вақтлар эндигина биринчи синфга қатнай бошлагандим. Болалигида ақли етмаган кўп нарсаларни вақт ўтган сайин чуқурроқ ҳис қиларкан киши. Уйимизда отамнинг кичик синглиси Моҳинисо тўғрисида давоми…

Ғулом Каримий. Қадимий севги қиссаси (драма)

Қатнашувчилар:Зариадр – суғд саркардаси Одатида – шаклар подшоҳи Омаргнинг қизиГуштасп – Суғдиёна подшоҳи Омарг – шаклар подшоҳиМардон – Зариадрнинг дўсти, саркардаСаксфар – шаклар саркардасиАршак – саркардаФарҳод – уруғ оқсоқолиМидия шаҳзодаси, мулозим, чўпон, соқчилар, саркардалар ва уруғ оқсоқоллари.Воқеалар тақрибан эрамиздан аввалги давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Қари қизнинг қисмати (ҳикоя)

Қўнғироқ чинқириғидан уйғониб кетдим. Соат энди беш ярим бўлганди. Телефонимни ёқдим. Ҳеч ким қўнғироқ қилмабди. Рост-да, ким ҳам мени тунда бе­зовта қиларди? Танишлар, касбдошлар учун бу вақт кеч ҳисобланади… Ўзим ҳам қизиқман-да… Тез юзимни ювиб келиб, тикишга ўтирдим. Кечаги “буюртма”ни давоми…

Эшқобил Вали. Дорбоз (ҳикоя)

– Шабнам, қизим-онам, тетик бўл! Мана мен, кўр­дингми?! Қўрқма, қизим-жоним! Мен шу ердаман-а?! Дорбоз гап ташлаганда доира саси тинади. Ота­нинг овози титраб кетади. Тўрт газ баландликдаги дор устида, қизчанинг кифтини тутиб турган ўспирин қўлларини олади. Қизчанинг овози жаранглайди:– Лаббай, дада?– Худога давоми…

Фармон Тошев. Ҳашар (ҳажвия)

– Азиз ҳамкасблар, – деди Ҳамза Қодирович жамоанинг тезкор йиғилишини очар экан. – Бугун сизларни жуда муҳим ва долзарб, ҳа, долзарб масалани муҳокама этишга чақирдик.Наврўз байрами арафасида дурустроқ жойда дас­турхон тузаш ёки бирор тарихий шаҳарга саёҳат уюштириш илинжида юрган ходимларнинг давоми…

Бахтиёр Абдуғафур. Ёнаргул (ҳикоя)

Бу растада дунёнинг энг анвойи гуллари йи­ғил­ганми, дейсиз. Оппоқ нилуфарлардан тортиб, турфа рангдаги атиргулларгача, чиннигуллару лолалар, барг­ларига бармоқ теккизсангиз юмилиб оладиган уят­чанггулларгача барқ уриб турибди. Эҳ-ҳе, санайман десансиз саноқдан адашасиз. Аҳли растанинг ўзи ҳам нозик дид, ширинсухан. Келган харидорни шундоқ давоми…