Санжар Турсунов. Жоду (ҳикоя)

Уни биринчи марта кўрганимда, “Наҳотки, ер юзида шундай гўзал аёллар ҳам бор?”, — деб ўйлагандим. Негаки, у тимқора сочларини елкаси узра ёйиб, оппоқ садафдек тишлари кўриниб шунақанги силкиниб кулгандики, худди эрка шамолда ҳилпираб, турган даста оқ гулни эслатди: озод, қўл давоми…

Шаҳодат Исахонова. Тош нок (ҳикоя)

Арпа қишлоқлик Кенжа тракторчининг ҳовлисида бир нок борки, ўтганнинг ҳам, қайтганнинг ҳам ҳаваси келади.Уни илк баҳорда, гулга кирган пайт кўрган одамнинг кўзи қувнайди. Қишлоқдаги ҳамма ноклар оқ, сарғиш, қизғиш бўлиб гулласа, у бир хилда, пушти рангда очилади. Ариларнинг ғужлигидан нокнинг давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Азон (ҳикоя)

Аэропорт гавжум. Ҳамма қаёққадир шошади. Тит­роқ қўллари билан ҳассасини тутганича, хира тортган кўзларини одамларга тикиб ўтирган бу чол билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Баъзи кўнгли бўшлар эса унинг ёнидан ўтаётиб чақа ташлаб кетишар, лекин чол тангаларга қараб ҳам қўймасди. давоми…

Баҳодир Баҳром. Шукруллоҳ (ҳикоя)

Рихсилой момо сандалнинг бир бурчагида куйган кундадай турарди. Бошига шоҳи рўмоли ташланган. Бир рўмолни томоғи тагидан ўраган, икки чаккасига қуриган райҳонни осиб олган, тез-тез деразадан ташқари мўралайди. Момодан мадор кетганига анча бўлган. У сув сепилган ер билан соя тушган ерни давоми…

Эркин Норсафар. Кўзгу (ҳикоя)

“…Ҳе-ҳе, – дея тўнғиллади чол, – ёқадими эмиш! Ёқадиям, ёқмайдиям. Аёлинг хўп хушбичим-у, аммо жонсиз. Сиз, мусаввирлар, одам аъзоларини анатомия қонунларига мувофиқ қўйиб чизсак бас, деб ҳисоблайсиз. Сўнг бу шакл-шамойилни палитрада тап-тайёр турган тана рангидаги бўёқ билан бўяшга тутинаркансиз, бир давоми…

Абдусаттор Содиқов. Гуллаётган дарахт (ҳикоя)

Гулжаҳон эрта тонгда сут-қатиғини бозорга олиб бориш учун эшикни очса, ё тавба, уйининг нақ тагида икки туп ўрик дарахти пайдо бўлибди. Ажабки, улар яна куртак очиб, гуллай деб турибди. Қизиқ, осмондан тушганми ёки ердан чиққан, Гулжаҳон билолмай ёқа ушлаб қолди. давоми…

Ҳамид Алп. Хапамат (ҳикоя)

Ранг-баранг майда мунчоқлардан ўтовнинг қўр ва тизмаларига ўхшаш гул ва нақшлар солиб тўқилган каштали тақинчоқ ХАПАМАТ деб аталарди. Қасаба, сетира, латиба, балдоқ каби ўзбек аёлларининг қадимий безакларидан бири. Жанубий вилоятларда яшовчи қўнғирот момолари уни ҳали-ҳамон селпиллатиб кўкракларига тақиб юришади. Лекин давоми…

Хуршида Абдуллаева. Ишқ эртаги (ҳикоя)

1 Кузнинг илк ёмғири ёғаяпти, кўчаларда ҳаракат тезлашган: машиналар ойна артгичларини зўр бериб ишлатганча, ора-сира чироқларини ёқиб-ўчириб, манзилларига шошилишади, пиёда йўловчилардан бирови пана жой қидирган, кимдир автобусга қўл кўтаради. Қўлларида соябон тутиб, ёмғирпўшларига ўрал­ган одамларга ҳар қадамида урилиб-туртинганича бораётган йигит давоми…

Шодмон Отабек. Аросат (ҳикоя)

Кечки таомдан кейин Маъсума қайнонасининг гапириш учун оғиз жуфтлаганини сезиб, сергакланди. Ўғли Фаррух телевизордан кўз узмас эди.– Болам, шу данғир-дунғурингни бирпас ўчириб тургин, маслаҳатлашиладиган гап бор, – деди кампир неварасига қараб.Фаррух истар-истамас туриб телевизорни ўчирди. Сўнг «Нима дейсиз?» дегандек кампирга давоми…

Маъруф Менгли. Туш (ҳикоя)

Номигагина кулиш, фақат кимгадир ёқиш учун хушомад қилиш дахшатнинг ўзгинаси. Аммо ўйлаб кўрсам бу ҳол ҳозир одат тусига киргандай. Ширин муомала табассумдан бошланадими?!… Наҳотки?… Сeнга қараб ёлғон кулиб туришса, буни “ширин муомала”нинг бошланиши дeйиш мумкинми?! Мeн аҳмоқ ҳам, лапашанг ҳам давоми…