Исажон Султон. Она юрт (ҳикоя)

Бу ҳикоя – одамлар, воқеалар, ҳодисалар ҳақида эмас.Бу ҳикоянинг қаҳрамони – қишлоқ. Ҳа, айнан қишлоқ. У нозланади, чаппар уради, бағрида борини муҳайё қилади, гоҳо тўрсайиб-хўмраяди, хуллас, бир тирик жонзот нимаики қила олса, барини у ҳам қилади. Авваллари унинг ўз феъл-атвори, давоми…

Исажон Султон. Отамга нимадир бўлди… (ҳикоя)

Мен жудаям кичкина боламан. Бўйим эндигина отамнинг тиззасига етган. Отам жуда қувватли, кафтлари улкан-улкан. Йўғон бармоқларидан тутиб, отамга бошимни буриб қарайман. Мевалар пишса, елкасига чиқиб оламан, дарахтнинг ҳўв учидагиларгаям қўлим етадиган бўпқолади. Тунги юлдузлар бодроқдай сочилган. Отамнинг елкасига чиқиб олсаму давоми…

Исажон Султон. Ўрмондаги кулба (ҳикоя)

Эй руҳ, фитратининг ўрмонларидаКезинган, эзилган, озурда эй руҳ!Заҳмат сойларининг ҳовурлариюҒусса водийларин шовурларидаБир ўзи йиғлаган,ўксиган, куйган,Ҳасрат ёмғирининг куюкларидаИлма-тешик бўлибИзиллаб турган!Эски зиндонингдан бир зум чиқақол!.. МУҚАДДИМА Ўғил Шабада эсмас, аммо ўрмон турли товушларга тўла эди. Сарвлар, қайрағочлару арчалар баланд ўсган, ўтларнинг поялари давоми…

Исажон Султон. Ҳазрати Мажоз (ҳикоя)

Улкан ўзгаришлар палласига кириб бораётгани сезилиб турадиган, муҳташам мумтоз адабиётимизнинг зилол булоқларидан сув ичган ва авлодларининг ҳар бири алоҳида ҳаётбахш тўлқин пайдо қилган адабиётимиз ҳақида гап кетганида, асарлардан ҳам кўра кўпроқ ижод жараёни ҳақида ўйлаб қоламан. Донишмандлар айтадиларки, оламда фақат давоми…

Фозил Фарҳод. Миқнотис (ҳикоя)

Тоғай иккинчи хотини билан яшай бошлаганига шу кузакда беш йил тўлади. Бошида кўника олмади, лекин лорсиллаган аёли бир ширин қизалоқ, бир полвон ўғилни туғиб бергач, ўламан саттор, ажрашмайман, деган одам биринчи хотинини унутди-қўйди. Эй, бўлмаса, суйиб олган Зарифаси қандай аёл давоми…

Ашурали Жўраев. Дўпписи йўқ дунё (чимдим ҳикоялар)

ЯХШИ ХОТИН – Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?– Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.– Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?– Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.– Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?– Ўзини дарров уйга давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Етим сўз (ҳикоя)

I Ишхонадан “Меҳрибонлик уйи”га жўнатишди. Тўғрироғи, бош муҳаррир сураткаш билан бораётган экан, мени ҳам қўшиб олишди. Тушунарли, демак, битиклар каминанинг зиммасида… Шинамгина, икки қаватли бино экан. Сердарахт ҳовлиси катта. Кечаги тонготар чойхона базмдан сўнг бошим ёрилай деб турганди. Аммо бир давоми…

Уйғун Рўзиев. Тўлқинсиз оқ денгиз (ҳикоя)

Совуқ бошланаётганидан бўлса керак, чойхонада ҳар доимгидан ҳам одам гавжум. Доимий танда қурганлардан ташқари, энди иссиқ кунларда дала-даштда иш билан андармон бўлиб юрганлар ҳам юмушларини тугатиб, уйда зерикканларидан эснаб-эснаб кўчага чиқишади-да, бирин-кетин чойхонага кириб келаверишади. Улар дастлаб ичкаридаги тутун ва давоми…

Жўра Фозил. Яхшилар (ҳикоя)

У улуғ дарё соҳилидаги мангу баҳор мамлакатида қишни, қорни соғиниб, одамларга яхшилик қилиш орзусида яшарди. Юрагида яхшиликка ташналик ҳисси жуда кучли эди, шу боис Янги йил арафасида орзуларини ҳақиқатга айлантирмоқчи бўлди.Қорни оч, боши айланарди. Бандаргоҳдаги бир қаҳвахонага кирди, таомномага узоқ давоми…

Назар Эшонқул. Бепоён осмон (ҳикоя)

Хат қисқа ва зардали эди — “Ойтўлди энанг оғир ётибди. Жони узилмасдан кел!”— бунақа дағал жумлаларни фақат аммам ёздириши мумкин, бошқа ҳеч ким. Пашшанинг қанотидай келадиган шу бир парча қоғозда ҳам Ойтўлди энамга нисбатан бир умр тарк этмаган таъна-ю дашномини, давоми…