Қўчқор Норқобил. Биз ҳам одаммиз (пьеса)

Қатнашувчилар:Жайрон бобо – чўпон. 80 ёшда. Гулсум момо – Жайрон бобонинг кампири.Эсонқул бобо – чўпоннинг ошнаси. 80 ёшда.Бутунвой – чўпоннинг тутинган ўғли. 35 ёшда.Сора – Бутунвойнинг севгилиси. 35 ёшда.Қулмирза – “Катта”нинг югурдаги. 40 ёшда.Тиловолди – чўпоннинг ўғли. 20 ёшда.Земфира – давоми…

Холиёр Сафаров. Уйга қайтиш (ҳикоя)

1 Ҳаёт қизиқ. Ҳар саволнинг жавоби, олмоқнинг бермоғи, севмоқнинг севилмоғи, бормоқнинг келмоғи бор. Ҳаммасидан яхшиси, уйга қайтиш… 2 Авжи баҳор, апрелнинг сўнгги кунлари. Эрта тонг. Қир-адирлар, бутун борлиқ ям-яшил. Лойсувоқ томлар устида лолақизғалдоқлар гулхани ёнади. Атрофга тунда ёққан ёмғирнинг тупроқ давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Наъматак (мини роман)

Нақорат:Қандай кўз-ла боқса, одам оламга,Шундай жавоб айлар олам одамга, деган экан донишлар… I(биринчи авлод) Наъматак иккала далаҳовлининг қоқ ўртасидаги ажриқзорга айланган қаттиқ ердан ўсиб чиққанди. Бутани ҳеч ким атайин эккан эмас, у ўз-ўзидан, йўғ-е, жуда-а бундай десак бўлмас-ов, худди сирли тақдир давоми…

Шодмон Отабек. Сен учун яшайман (икки пардали пьеса)

ИштирокчиларРАУФ – ота, 30-35 ёшларда.Раҳима – она, 30 ёшларда.Умида – қизи, 7-8 ёшларда.Рустам – меҳмон, оиланинг дўсти, 30-35 ёшларда. БИРИНЧИ ПАРДА (Оддийгина жиҳозланган, мўъжаз хона. Раҳима уй ишлари билан банд. Умида қўғирчоғини ҳафсала билан йўргакламоқда. Эшик қўнғироғи кетма-кет жиринглайди. Умида давоми…

Турсунбой Боймиров. Ошқовоқ (ҳажвия)

– Энди тоза ҳавога чиқайлик, хона ичи қизиб кетди, – деди Неъмат ака ўтирганларга.– Тўғри айтасиз, – Неъмат аканинг таклифини маъқуллади Йўлдошбек. – Устознинг боғини томоша қилайлик. У ер анча салқин. Бу гап дастурхон теварагида ўтирганларга ёқиб тушди. Ҳосилини кўтаролмай давоми…

Шукур Жаббор. Олтин ғишт (синергетик ҳикоя)

Самарқанд. Чор атрофни чор қўшини босгач, очлик туфайли чорасиз деҳқон ва чорикорлар сомоннинг чорига ҳам қаноат қилар эдилар. Осмондан қараганда пастда мувозанат бузилгандай беқарорлик, тартибсизлик кўринарди. Лекин бу тартибсизлик маълум бир тартиб асосида содир бўлар эди. Дастлаб ташқаридан келганлар маҳаллий давоми…

Гулноза Эрназарова. Эркак (ҳикоя)

Эллик тўққиз. Отаси ҳам, акаси ҳам шу ёшда кетган. Кеча у ҳам эллик тўққиз ёшини нишонлади. Агар у ҳам… ўлимга етиб келдими?Бошини ёстиқдан узиб олишга кучи етмади. Қуриб қолган томоғи ғалати тиришиб оғрир, худди вужудидан иркитлик таралаётгандай ўзидан жирканди. Боз давоми…

Аҳмад Аъзам. Марлен деган одам (ҳикоя)

Одам бу дунёда ёлғиз эмас. Кейин, у фақат ёмонлик ичида, ёмонлик кўриб яшамайди, унинг умр йўли яхшилик­лар силсиласидан иборат. Нуқул ёмонлик ҳақида ўйлайдиган одам ўзига ёмонлик қилиб яшайди. Мен бир оддий одамга учраб қолганимни қирқ йилдан бери ўйлайман. Қирқ йилдирки, давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Қудуқ (қисса)

Кўклам қурғоқ келган. Савр чиқиб улгурмаган бўлса-да, атрофда ястаниб ётган қир-адирларнинг майсаси қовжираб, борлиқ сарғиш тусга кириб улгурган. Тиккага келган офтоб қовжироқ хас-хашакни ёндиришга қасд қилгандек дала-даштга тинимсиз олов пуркайди. Адоқ тарафдаги тепаликда кўзга ташланиб турган чўпон кулбаси ва каттагина давоми…

Восит Аҳмад. Янги бой (ҳажвия)

– Янги бойлардан бири тиш қўйиш мутахассисига учрабди. Тепа жағ тишларига жавоҳир қоплатибди, пастки жағларига платина қўйдирибди.– Энди нима қилай? – сўрабди шифокор.– Сигнализация қўясан-да, – дебди янги бой.Метинбекнинг бу латифасига дўстлари ичаклари узилгудай бўлиб кулишди.Кечагина мана шунақа янги бойлар давоми…