Байрам Али. Тошбақа (ҳажвия)

Вилоятнинг обрўли газеталаридан бирида ёш истеъдодли танқидчи Талқинбой Танқидийнинг навбатдаги мақоласи босилди:“Юртимиз ободонлашиб, шаҳримиз чирой очаётган паллада айрим кўп хонадонли уйлар кўриниши кўнгилни хижил қилмоқда. Mасалан, Тинчлик қўрғончаси Дўстлик кўчасидаги 7-уйни олайлик. Балконларигa ёйиб қўйилган кирлар бир километр наридан ҳам давоми…

Байрам Али. Почча (ҳикоя)

Баҳриддин телефонини ўчирди-ю, пешонаси тиришди. – Нима гап адаси, ким экан? – сўради ўғилчаси­ни чўмилтириб келиб кийинтираётган хотини.– Қишлоқдан… Манзилимизни сўради… – худди ўзи билан ўзи гаплашаётгандек минғирлади Баҳ­риддин. Унинг тушкун кайфияти айни дам хотинига ҳам юқди.– Ким?..– Эши почча.– давоми…

Жасур Кенгбоев. Кўҳна белбоғ (ҳикоя)

«Бугун дунёдаги энг «кекса» ит йигирма олти ёшида вафот этди…»Деразаси жанубга қараган пастқам томи олдида, кундага чопонини тўшаб, ўнг қўлини манглайига тираганча, ковушининг учига тикилиб, офтобрўяда тобланибгина ўтирган Етмишев айвонда осиғлиқ радиога ярқ этиб қаради. Мийиғида кулди. «Оббо, хумпар-ей! «Вафот давоми…

Жасур Кенгбоев. Ғурбатхона (ҳикоя)

Ёз чилласида ҳўкиз ўлибди,Қиш чилласида арпа гуллабди.Мақол. Эрта тонгда телефон жиринглади. Гўшакни кў­тарсам – амаким: – Маҳмуджон, – деди хавотирли оҳангда. – Машинангизда янгангизни бир жойга олиб бориб келинг, илтимос…Хўп, дедим. Чой-пой ичиб, кўчага чиқсам, қор учқунлаб турибди. Ердагиси эримай, давоми…

Аҳмад Аъзам. Минг ўлимдан қолиб (ҳикоя)

Твда “Ўзлик” кўрсатуви тилга тушиб, одамлар берилиб кўрадиган вақтлар эди. Кабинетимга бир ёши улуғ киши кириб келди. Саксон икки ёшда экан, лекин кекса кўринмайди. Ўрта бўйли, юмалоқдан келган, гавдаси пишиқ, пешанаси думалоқ бўртиб турарди. Ўзининг қадрини биладиган, лекин кибри йўқ, давоми…

Муҳаммал Очил. Қўзига айланган қўчқор (ҳажвия)

Ичкиликни чиқарганнинг ичаги ўралсин экан-да! Агар шу касофат бўлмаганда… Хуллас, нима жин урди-ю, мўмин-қобиллиги билан ном чиқазган Қосимбой отлиғ ҳалимдеккина йигит ҳамсоясининг тўйида ичиб кайф қилгач, ёнидаги шишадош шериги Кўчимбойга калла қўйиб қолди. Шериги ҳам нимжон, чиллашир эканми, оёғи осмондан давоми…

Муҳаммад Очил. Гўшт суяксиз бўлмас (ҳажвия)

Қассоблик растаси. Қўлтиғида папка, оҳори тўкилганроқ бўлса-да шляпа кийган киши гўшт илинган чангакка яқинлашади. Халатининг устидан қора лас чопон кийган, қўш белқарс боғлаган қассоб уни кўриб қайроқ-пичоғини четга итқитади. Қўлларини икки биқинига артади, сўнг кўксига қўяди.– Келсинлар, катта… Келсинлар!– Ҳа, давоми…

Абдусаид Кўчимов. Сизни ўйлайман… (бадиа)

Самарқанд шаҳридан йўлга чиққан “Афросиёб” поезди лочиндай учиб, Тошкент темирйўл бекатига кириб келган пайт эди. Поезддан тушаётган маҳалимизда қўл телефоним жиринг­лаб қолди. Телефон қилаётган йигит “Ўзбекистон” радиоканалида ишлайдиган шоир Берди Раҳмат экан.– Ака, Барот Бойқобилов ҳақида бир эшиттириш қилаётувдим. Сиз давоми…

Гулбаҳор Таваккалова. Ибодат (ҳикоя)

Вақтнинг баракаси қолмаганини илмий жиҳатдан қандай изоҳлаш мумкин. Режалаштирилган ишларга ҳеч улгуриб бўлмаётгани эса айни ҳақиқат.Тушдан кейин ишхонадаги аёллар бемор ҳамкасбларини кўргани боришларини эълон қилганларида у ҳам бормоқчи эди, лекин дарсдан сўнг репетитор машғулоти борлиги, бугун ойлик тўлов пуллар йиғиладиган давоми…

Эркин Норсафар. Саламандра (ҳикоя)

– Нима? – аянч овозда қичқирди у. – Сен ўйлайсанки, мен розиманми? Йўқ! Кўзларидан шашқатор сизаётган ёш титроқ иякларидан томчиларди.– Мен ҳам фарзандларим азасидаман!.. Ҳўнграб йиғлаганича тиззаланди. – Сувонқулнинг!.. Қосимнинг!.. Жайноқнинг!.. Ҳар бир айтилган исм ортидан янада қаттиқроқ ҳўнгроқ тутар, давоми…