Маъсума Аҳмедова. Уйга қайтиш (ҳикоя)

Дабдурустдан онасидан ташвишли хат келиб қолди. Қизиқ, яқиндагина, бундан ўн-ўн беш кун олдингина онасидан хат олган ва шу заҳоти одатдаги дуойи саломга ўн беш сўм қўшиб жўнатганди.Онаси ўша хатида одатдагидай, қишлоқдаги сўнгги янгиликлардан уни воқиф этган, яъни, Тарғил сигирнинг бу давоми…

Маъсума Аҳмедова. Оддий ҳикоя (ҳикоя)

Бу ҳикоя дунёдаги энг оддий ҳикоялардан бири бўлади. Чунки бу ҳақда — оддий одамнинг кичина бахти ҳақида жуда кўп ёзилган. Оддийлиги шундаки, бу ҳикояда айтарли арзигулик ҳодисалар ҳам рўй бермайди, фавқулодда қаҳрамонликлар ҳам кўрсатилмайди. Воқеалар бир бошдан, анъанавий тарзда ҳикоя давоми…

Маъсума Аҳмедова. Жиянимнинг ҳикояси (ҳикоя)

Бизникига мана бундай борса бўлади: бозордан тўғри кетаверасиз, кетаверасиз, қаршингиздан бир тор кўча чиқади. Ўша кўчага бурилиб, пастга қараб юрсангиз, паст кўчага тушасиз. Ундан юқорига кўтариласиз. Юқорига чиқсангиз, битта катта ёнғоқ дарахтига дуч келасиз. Шу ёнғоқдан нарига ўтсангиз, бир тепаликни давоми…

Маъсума Аҳмедова. Яхши одам (ҳикоя)

Унга, сен ҳам одаммисан, дегандек муомала қилишармиш. Бугун ўлганнинг устига тепгандай қилиб, бу гапни хотини ҳам айтиб қолди. Рост-да, иззатталабликни унга ким қўйибди. Тўғри, бугун Тоживой ҳўкиздан хафа бўлди. Хафа бўлмасин ҳамми! Ахир, кўзига бақрайиб. туриб: «Қийшиқ пиёладаги савилга ҳам давоми…

Маъсума Аҳмедова. Мажбурият (ҳикоя)

Қуёш ҳовлидаги бор нарса: кўм-кўк ишкомлару ранг-баранг гулларни оч сариқ нурга кўмиб юборди. Сўритокларнинг шапалоқдай барглари орасидан хотинининг узунчоқ, бурушиқ юзи кўринди.— Ҳов, тўхтанг! Миқ этмайсиз-а! — Хотини қўлини пахса қилиб гапираркан, у худди Мирҳайдар бригадирнинг қаршисида тургандек титраб кетди. давоми…

Маъсума Аҳмедова. Шаҳарга саёҳат (ҳикоя)

— Насиб қилса, эрта бозор куни ҳаво яхши бўлиб турса, сени шаҳарга олиб тушаман, — деди эри эрталаб этигини кияётиб.Шаҳарга! Худди шу заҳотиёқ қуёш янада чарақлаб кетди. Заррин нурлар дераза ойналарини ёриб ўтиб, аста пишиллаб ухлаб ётган ўғилчасининг дўмбоқ юзларида, давоми…

Маъсума Аҳмедова. Байрамлик (ҳикоя)

Хотини эрталаб: “Икки куннинг бирида ичиб юргунча, ана, май яқинлашяпти, болаларга жуда бўлмаса кийим-кечак олсангиз-чи”, деди. У: “Нима, болалар яланғоч қоляптими, мана, бугун оламиз-да моянани”, деб жавоб қайтарди.Кўм-кўк майса билан қопланган қияликдан югуриб тушаркан, хотинининг тепадан бақирган овози эшитилди: — давоми…

Қулман Очилов. Ота (ҳикоя)

Автоинспекторлар ҳам анойи эмас, радар аппаратини дарахт шоҳлари орасига тиқиб, ўзлари панада пойлаб туришади. Кўпчилик ҳайдовчи бу ҳилват ва равон йўлда машинасининг газини босиши тайин. Кўчанинг бошида пайдо бўлган сариқ “Жигули” ҳам тезликни шундай шитоб билан оширди. Дарахтлар орасидан барваста давоми…

Қулман Очилов. Ойдин (ҳикоя)

Эр қўлини хотинининг елкасига қўйиб:–    Онаси? – дейди. – Онаси? Аёл кўзларини зўрға очади. –    Онаси, чироқни ёқиб юбор. Аёл туриб, сўридан тушади ва нима қиларини англай олмай, уйқули кўзлари билан эрига қарайди. -Нима дедингиз, дадаси? -Чироқни ёқасанми, дегандим. Аёл айвоннинг оқ деворидан кўзга элас-элас давоми…

Дадахон Нурий. Шаҳар тегирмони (қисса, ҳикоялар ва публицистика)

Дадахон Нурий. Шаҳар тегирмони: Қисса, ҳикоялар ва публицистика, — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990. Ёзувчи Дадахон Нурийнинг ушбу янги тўпламидан жой олган ҳикоя ва публицистик асарлари газета, журнал саҳифалари орқали сизга кўпдан буён таниш. Шунингдек, адибнинг янги қиссаси ҳам давоми…