Ҳалима Аҳмедова. Кўнгил деразалари (бадиа)

ОНАМНИНГ КЎЙЛАГИ Хотиралар тўлқини баланд. Бу тўлқин ҳар куни қалбим дарёсига келиб урилади. Ва қалбимдаги дарё соғинчнинг баҳайбат суратига айланади.Нимагадир ичикаман. Ичикканим сари суратга жон кира бошлайди……Болаликда жуда инжиқ эдим. Бўлар-бўлмас нарсага ғингшиб онамнинг тоқатини тоқ этардим. Аммо онамнинг меҳри давоми…

Холиёр Сафаров. Ота (ҳикоя)

Отанинг ўзи рухсат берди.— Майли, ўғлим. Қаерда бўлсанг ҳам бошинг омон бўлсин. Фақат туғилган жойинг, ота-онангни, урф-одатларимизни унутма. Мен сендай ўғлим борлигидан доим фахрланаман.— Сизни уялтириб қўймайман, ота… — Сенга ишонаман. Келинимни эҳтиёт қил. У ҳали ёш. — Ота ўғлини давоми…

Олим Жумабоев. Бир ўзбекнинг хаёли (ҳикоя)

Бугун савдо ўржиди. Асқар қассоб азон бўғизланган ҳўкизни чошгоҳга етиб саранжомлади; сомсахонага тарқатди, полвон “қиз узатди”га деб олди. Кейин ўзининг чори қўчқорини сўйди, униям ўтказди. Элда маърака кўп, гўшт қолармиди? Айниқса, ҳозир илик узилди маҳали, гўштнинг бозори чаққон. Кеч тушгач, давоми…

Қулман Очилов. Руҳни ғубор босганда (очерк)

Қўшнимизнинг қизи Ўрол опа ҳақида гап кетса, кўпинча ҳамма, аввало, унинг сочларини тилга оларди: сочи товонини ўпади. Менинг ҳам ҳалигача кўз олдимда у кишининг икки ўрим сочи турибди. Саратоннинг сокин оқшомлари олдидан опамиз ҳовли супурганларида сочларини ё бошига турмаклаб, ёки давоми…

Қулман Очилов. Тўғри (ҳикоя)

Ҳасан дарслари тугаб, Қаршининг чеккасидаги автостанцияга етиб келганида қишлоғига қатнайдиган автобус алақачон кетиб бўлган экан. – Талабага ўхшайсан,- деди чеккароқда оқ «Нексия»га суяниб турган эллик ёшлардаги қотма киши. – ыаерга бормоқчисан ўзи?-Шўрбозорга.-Уҳ-ҳу! Майли, беш минг бер. Уйинггача ташлаб қўяман. Ўзим давоми…

Қулман Очилов. Савдо (ҳикоя)

Риэлторлик компаниясининг агенти — Жўра бошлаб келган навбатдаги харидорлар – қирқ ёшлардаги эр-хотин жуда маҳмадона экан. Етти қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган тўрт хонали квартирани обдон кўрди, текширди. Уларнинг хатти-ҳаракатларини юрак ютиб кузатиб турган уй эгаси — Сафар лабларини бот-бот давоми…

Қулман Очилов. Новча – менинг дўстим (ҳикоя)

Автобуснинг энг охирги ўриндиғида жиққа терга ботиб ўтирган эдим. Кун ҳаддан ташқари иссиқ, дим. Ичкари нақд ҳаммомни, ҳаммом нимаси, темирчининг босқонини эслатарди. Сал нарида – сояда тамакисини бепарво тутатиб ўтирган ҳайдовчи ўрнидан турай демайди. Афтидан, автобуснинг йўловчилар билан тўлишини кутяпти.Ўнг давоми…

Асрор Сулаймонов. Совға (ҳажвия)

Йўлдошбойнинг кайфияти чоғ. Чунки бугун у маош олган. Бунинг устига хотинининг туғилган куни. Эркакларнинг ҳар йили икки маротаба — ҳам аёлининг туғилган кунида, ҳам 8 март муносабати билан чиқимдор бўлишини назарда тутсак, Йўлдошбойнинг бу томондан омади чопган: хотини 8 март давоми…

Аҳмад Аъзам. Автобус (ҳикоя)

Шундай қилиб, шаҳарлараро қатнайдиган автобусга чиқиб ўтирдик. Албатта, тумонатда чипта олишнинг ўзи бўлгани йўқ, каминанинг кўкрак чўнтагида доим қизил ҳужжат юради, шуни ишга солдик – автовокзал навбатчи диспетчерига учраб, редакция гувоҳномасини кўрсатган эдим, кассаларнинг олди ур-йиқит бўлса-да, иккита жойли чиптани давоми…