Абдунаби Бойқўзиев. Қатралар

ЭРТАКДАН ХУЛОСА Одатда, камон ўқига машъала кўтариб бораётган одамлар кўпроқ нишон бўладилар. Бунинг боиси, машъала тутганларнинг қоронғуликдан яхши кўринганлари учун эмас, аксинча, уларнинг машъала ёруғидан нарини яхши кўрмаётганликлари сабаб, десак тўғрироқ.Шундай экан, инсоният учун юрагида ёвузлик ўрнашган кимсаларда раҳм-шафқат туйғусини давоми…

Муяссар Тиловова. Лайлак уяси (ҳикоя)

Чанг униқиб қолган, бузоқларники каби узун-узун, киприкларини пирпиратиб симёғоч устидаги лайлак уяга термилаётган болакай бир маромда куртиллатиб ўтлаётган эшаги устига чалқанча ётиб олган, дунё билан иши йўқ. Ҳатто киприк қоқмайди, яқинда тухумдан чиққан лайлак болалари чуғур-чуғурига қулоқ тутади. Туроб қоровул давоми…

Аҳмад Аъзам. Мажнунтол тагида… (эссе)

Мен “Гулистон” журналига янги ишга келганман, туташ кирди-чиқди икки хонанинг оёқ ости жойидан битта стол теккан, шу ерда ўтириб ишлайман. Чекимга шеър қараш тушган, ҳар куни даста-даста “шеърлар”га жавоб ёзаман, шоир бўламан деганлар билан тортишиб, баобрў журналимиз шаънини ҳимоя қиламан. давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Тўлин ой қиссаси

Ойнинг ботини тўлиқиб, зоҳири тўлиб чиқди. Тўлинганини у атрофдан — қуёшу юлдузларнинг сирли-сирли нигоҳларидан сезиб қолди. Нигоҳлар уни жодулаб, ич-ичидаги исмсиз ҳисларини қитиқлаб уйғотди. Шундан кўнглига бирдан сафар қилиш истаги тушди. Токи, нафақат кўкдаги сон-саноқсиз кавокиб ва яна яккаю ягона давоми…

Қулман Очилов. Geri gedan (ҳикоя)

Устоз! Ушбу хатимни ўқиб чиққач компьютерингиздан ўчириб ташланг. Унга бегоналарнинг кўзи тушиб, фақат ўзингизга ишониб айтаётган сиримдан воқиф бўлишларини ва устимдан кулишларини истамайман. Жуда хунук, жуда ёмон иш қилиб қўйдим. Бугун иккинчи куни, лекин ҳали-ҳамон эсласам, юрагим орқага тортиб кетаётир. давоми…

Асрор Сулаймонов. Бу сафар ўзим (ҳажвия)

Қўнғироқ товушидан чўчиб тушган котиба «дик» этиб ўрнидан турди-да, эшикни аста очиб раҳбар ҳузурида пайдо бўлди.— Намунахон, бугун ходимлар ўз ўринларидами?— Ҳа, Бердивой ака. — Ундай бўлса, соат ўн биру нол-нолда ҳаммани шу ерга йиғинг.— Хўп бўлади.Котиба қиз бир зумда давоми…

Санжар Турсунов. Сени яхши кўраман… (ҳикоя)

Бугун хизматга келганимга эллик икки кун бўлди. Адашмасам, бу еттинчи мактубим. Ҳисоблаб кўрсам, сенга ҳар ҳафта битта мактуб битибман. Баъзан ҳазилкаш ўртоқларим:— Қизиқсан-а, бир йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Нега энди мактуб ёзаверасан? Хат ёзиш урф эмас-ку… — дейишади.Балки давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Буни ҳаёт дейдилар (ҳикоя)

Шойназарга учи йўқ дард ёпишди-ю, кенг дунё кўзига тор бўлиб қолди: аъзойи бадани қақшайди, қулоғи шанғиллайди, гоҳ боши оғриса, гоҳо юраги уриб қолади, ҳали ошқозон санчганига дори ичиб улгурмасдан томирлари тортишади. Яшашдан ҳам тўйиблар кетди. Энди бирдан-бир чора кўзи очиқлигида давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Муштипар (ҳикоя)

Ўшанда омон-омон замонлар эди. Бозиргоннинг қизи бўй етиб-етмай тилларга тушди-ей, дунёнинг қизиқ-қизиқ нағма-созлари кўп экан, кишини не кўйларга солмайди денг-а, чиройи қурғур ҳам офатнинг бири эканми, билмайлар қолдимов. Ишқилиб, чиройлининг ошиғи кўп бўларкан-да… Кўксида бир нимарса дупурлаган йигиту бўз боланинг давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Қонда бор (ҳикоя)

Қирда иторқа лой том эски қалъадек қаққайиб турибди. Томнинг олдидаги яккаю ягона гужум соясида соч-соқоли оппоқ, тик иштон-кўйлакчан Тилов бобо саллани ёнига қўйиб, елкасини ёстиққа тираган кўйи оёғини чайла қилиб ётибди. Қўллари боши ортига боғланган кўйи узоқ-узоқларга тикилганча тош қотган. давоми…