Асрор Сулаймонов. Бир туп ўрик (қатра)

Куз охирлаб қолган кезлар эди. Тонгги шабада ҳовлидаги дарахт хазонларини тилло тангаларни шопиргандек уёқдан-буёққа учириб ўйнайди.— Дадаси, бугун уйдасиз. Ҳовли-жой юмушларига қарашиб юборсангиз бўларди, — деди хотиним мулойим оҳангда. — Дарахтларнинг шохларини бутаб, қайчи урмасангиз ўрмон бўлиб кетди. Кейин анави давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ватан (ҳикоя)

Илёс шоиртабиат йигит. Шу феъли зўр келиб, бир пайтлар қоғоз қоралаб ҳам юрган. Шоир-ку бўлмади, лекин адабиётга ихлоси сабабидан китоблар билан кўпроқ танишди ва… яхшигина ўқитувчи бўлиб етишди. Эртага ўз синфининг ўқувчиларига дарси бор. Янги чорак бўлгани учун адабиётда “Ватан давоми…

Гулчеҳра Асронова. Йўлда (ҳикоя)

Меҳмондорчиликка отланган аёлнинг уйидан чиқишидай қийин иш йўқ. Айниқса, узоқроққа жўнамоқчи бўлсангиз ва йўлакда аллақачон кийиниб олган турмуш ўртоғингиз икки қўлини чўнтакка солганча, остонага оёқ тираб, “бўлингча-бўлинг” деб турган бўлса. Кеч қолиш ҳам, муҳим нарсангизни унутишингиз ҳам аниқ. Кимдир шошилтиргани давоми…

Каримберди Тўрамурод. Палов (ҳикоя)

Ёзганларим элнинг сараларини териб-териб сотганларга лаънатим бўлсин!Ёзганларим элнинг сараларини териб-териб отганларга лаънатим бўлсин!Ёзганларим элнинг кўзидан ўтини олган истибдодга лаънатим бўлсин! 1.Ай, юртга бало келди. Юртга ёмон бало келди.Юртга сотқинлик балоси келди. Юртга хоинлик балоси келди.Юртга чақимчилик балоси келди.Бало дегани гуппа-гуппа давоми…

Фаррух Жабборов. Қаватма-қават (ҳикоя)

Кўпқаватли уйнинг пойида турибман. Тепага қарайман: бала-а-анд, осмонга тираб қўйилган устундай, боши булутларга тегай дейди; ўзиям ғалати қурилган, неча қаватлигини билиб бўлмайди. Қачонлардир пуштига бўялгани сезилади; қовурғасимон бўртиқ балконлар тўқроқ рангда, кўзга янада бўртиб кўринади. Бинонинг кунботар тарафидаги ойналарда шом давоми…

Қулман Очилов. Нур қидириб (мутолаа)

Яхши китоб ўқиётганимда ўзимга маъқул келган ва келмаган жойларининг тагига чизиб, ҳошиясига ҳар хил белгилар қўймасам кўнглим кўлчимайди. Бу журналистнинг “касб касали” билан боғлиқ бўлса керак. Теша тегмаган гап, нозик ўхшатиш, дилни чарақлатиб юборадиган мағзи тўқ фикр, фалсафа, янги факт давоми…

Нормурод Норқобилов. Орият (ҳикоя)

У қизга ёмон кўргани учун эмас, унинг падари бўлмиш Муса фермерга нисбатан юрагида тўнғиб қолган алами туфайли тош отди. Тош отгандаям номардларча, яъни кўча юзида ўз майлида суманглаб юрган ювош малла итни баҳона қилиб тош отди. Сўнг эса жони азобда давоми…

Қулман Очилов. Қайтим (ҳикоя)

– Отангизнинг бошига бориб келсак, – деди Ҳожар буви ийманибгина. Бувининг одати шундай – бировдан қарз сўраётгандай, қисиниб-қимтиниб, эшитилар-эшитилмас овозда, оҳиста гапиради. –Вақтингиз бўлармикан, болам?Авжи саратонда шаҳардан ҳориб-чарчаб қайтган ўғлининг жаҳли чиқиб, бақириб-чақириб кетишидан ҳадиксираб турган эди. Инсоф бердими ё давоми…

Абдуғани Абдувалиев. “Матн”шунос (ҳажвия)

Ҳурматли редаксия! Бир бемаъни ҳазил туфайли бошимга тушган ташвишлар ҳақида сизга ёзмоқдаман. Ўтган ойнинг бошларида бир йигит мендан: — Акахон, сиз Ғирвон қишлоғида яшаркансиз, “Ғирвон” сўзининг маъноси нима? — деб сўраб қолди. Ке, шу йигитга битта ҳазил қилиб қўяй, дедим: давоми…

Санжар Турсунов. Қайтмас йиллар баҳори… (бадиа)

Баҳорнинг биринчи куниданоқ қалбимни азиз бир инсоннинг сиймоси қамраб олаётганини ҳис қиламан. Хотирамда унинг бор қиёфаси намоён бўлади. Шовқинли шаҳару ташвишларни бир четга суриб ўша қадрдон, мен соғингандан кўпроқ мени соғинадиган инсон қошига кетгим келади. Уни тушларимда кўраман. Қизиғи ҳамиша давоми…