Абдуқаюм Йўлдош. Оловиддиннинг саргузашти (ҳикоя)

Оловиддин истироҳат боғидан ўтиб бораётган маҳали улкан эман тагида ётган эски чироқни кўриб қолди. Болакай чироқни олиб, унинг нақшларини томоша қилган бўлди. Сўнг, анча хира тортган жойини яхшироқ кўриш учун кафтида артди. Бирдан чироқ ичи ғалаёнга келди, тутун ва олов давоми…

Маматқул Ҳазратқулов. Севги сози (ҳикоя)

Ва шаббода қурғур илк саҳар Олиб кетди гулнннг тотини.Ҳамид Олимжон Келишилган вақтдан ҳам ўн беш дақиқа ошди. Нега келмаяпти? Узоқ эмас, ана ишхонаси.Нигоранинг юраги ғашлана бошлади. Бекатнинг одам камроқ томонига ўтди. Ҳозиргина чарақлаб турган қуёш юзини булут қоплади. Қулоқнинг пардасини давоми…

Қулман Очилов. Тўн (ҳикоя)

Шахмат – зўр ўйин. Жой ҳам, мавсум ҳам, ёш ҳам танламайди. Айниқса, ортиқча харажат талаб қилмайди. Ишқибозлигу хафсала, топилса – ароқ, топилмаса пиво ҳам бўлаверади. Шавкат Ғиёсович билан Ҳалим Салимович бу ўйинни шунинг учун яхши кўради. Иккаласини қарийб йигирма йилдан давоми…

Анвар Намозов. Мен — кўринмас одам (қиссадан парча)

1 Ҳаммаси оддий кунларнинг бирида юз берди.Аслида, оддий кунларнинг бирида, деб ҳам бўлмайди. Қишлоқдан ўртоғим Йўлдош келганди. Мени қўярда-қўймай ишхонамдан олиб чиқди. “Ароқ-пароқ олиб бермасанг, ҳеч бўлмаса сув-пув билан меҳмон қил”, дея сира қўймади. Ноилож рози бўлдим. Ойда-йилда бир келади, давоми…

Назар Эшонқул. Муолажа (ҳикоя)

Рўзномачи йигитнинг ёзганлари Қаршингизда учта касал турибди, — деди профессор. — Яхшилаб разм солсангиз, бу уч одамда кўпгина ўхшаш жиҳатларни кўрасиз; зеро, касалликнинг ушбу уч ҳолати ҳозир тиббиётнинг энг муаммоли ва мунозарали қисмларидан биридир. Бу уч одам касалликнинг муолажа босқичларига давоми…

Латиф Маҳмудов. Меҳр қолур… (ҳикоя)

Қумри холанинг эчкиси подадан қайтмади. Адашганми, оёғи лат еб йўлда ётиб қолганми – худо билади. Пешонаси кафтдекина қашқали соғин эчки эди; товоқдаги қаймоғига нон ботириб бамисоли нишолда ердингиз, қатиғини хурмачадан пичоқда кесиб олардингиз. Шундоқ зотли тўсатдан ғойиб бўлса! Совуқ хабардан давоми…

Янгибой Қўчқоров. Этикдўзнинг элчиси (ҳикоя)

– Жаҳоннинг тенг ярмини ўз қаршисида тиз чўктирган буюк фотиҳ Искандар замонидан буён орадан оз ҳам эмас, кўп хам эмас, роппа-роса 660* йил ўтибди. – кўркам қироат билан деди улкан Хоразм мамлакатининг сиёсий мустақиллигини қудратли кушонларнинг қўрғошиндек метин кишани ва давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Айбдор (ҳикоя)

Дўстим Ғозиқул Раббим ўғли хотирасига I Азроилнинг қўлига тушганимизни эшитган юқори курсдагилар “чуқур таъзия” ва “ҳамдардлик” изҳор этишиб, далда беришмоқчидай елкамизга қоқиб-қоқиб қўйишди-да, қўшни бригадага ўтиб кетишди. Биз – рўй берган воқеадан гангиб, ҳали ўзимизга келмаган биринчи курс талабалари – давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Қудуқ (ҳикоя)

I Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Ўзбековуллик Тиркаш муаллим ғунчадай беш яшар қизчасидан айрилиб қолди. Бола – бола-да, ён ҳовлида гуриллаб ишлаётган насоснинг товушига қизиқиб борган-у… Кўзлари киртайиб, ранг-рўйи бир ҳолга келиб қолган муаллимни уч кундан сўнг милицияга чақиришди. У хушмўйлов давоми…

Абдужалол Тайпатов. Тазарру (қисса)

Ўқдек учиб бораётган мотоцикл йўл четидаги кўҳна дарахтнинг йўғон танасига зарб билан урилди. Мотор овози ўчди. «Тақ-қ» этган қаттиқ товуш тун оромини бузди. Катта йўлнинг сўл томонидаги шийпон айвонида қурбақаларнинг қуриллашига жўр бўлиб хуррак отаётган кекса қаровул бир сесканиб, бошини давоми…