Назар Эшонқул. Ялпиз ҳиди (ҳикоя)

I. САРАТОН Дам олиш куни хонасида китоб ўқиб ётган Самандарнинг димоғига бирдан ялпиз солинган шўрва ҳиди урилди ва саккиз яшарлик пайти баҳор кунларининг бирида ҳаётларининг бурчагидан отасининг бир қучоқ ялпиз териб келгани ва онаси кечқурун ялпиз шўрва қилгани эсига тушди-ю, давоми…

Назар Эшонқул. Хароба шаҳар сурати (ҳикоя)

Бу сурат хонамда қачон пайдо бўлди, қайдан келиб қолди, тўғриси,ҳозир аниқ эслаёлмайман, лекин мен бу суратни кўчадан, хиёбон бурчагига ўтириб олиб, ўтган-кетгандан садақа сўраётгандек ўзининг чизганларини арзон гаровга сотиб ўтирадиган арвоҳдай озғин ва серсоқол қандайдир қашшоқ рассомдан сотиб олган бўлсам давоми…

Назар Эшонқул. Тобут (ҳикоя)

Номаълум сабабларга кўра ўлим кўпайган чекка музофотдаги олис шаҳарга кетаётган текширув гуруҳига нега айнан мени қўшиб қўйишди, меъморчиликнинг ўлатга қандай алоқаси бор (бизга ҳали сира аниқланмаган ўлат деб тушунтиришди) тўғриси, ҳозиргача ақлим етмайди. Ваҳоланки, меъморчиликда ҳам шунчаки ҳаваскор даражасида эдим, давоми…

Назар Эшонқул. Қайтиш (ҳикоя)

…Сен уйғонганингда қуёш аллақачон ҳовли адоғидаги тутнинг шохлари орасидан мўралаб турар, фарахбахш, осуда ёз тонгининг мусаффо ҳавоси дарахтлар соясини ҳали ҳам тарк этмаган; сен кеча қандай етган бўлсанг сўрида ўша ҳолатда юз тубан тушиб ухлаб қолган эдинг; сенинг бутун вужудинг давоми…

Назар Эшонқул. Ўлик мавсум (ҳикоя)

Биз ўқитувчимизни жуда севардик. Унга бўлган муҳаббатимиз беғараз ва пок эканлигига сира шубҳа қилмасдик. Унинг овозини эшитиш ва сўзлари чангалида яна бир бор эзғиланиш, тафаккур ва хаёлот гумбазлари қад кериб турган салтанатларини сайр этиш учун эрталаблари дафтарларимизни қўлтиқлаб, нонушта ҳам давоми…

Назар Эшонқул. Оғриқ лаззати (ҳикоя)

Дўстим билан шаҳар ўртасидаги майдонга кириб борганимизда, улар атор тизилиб ўтиришарди. Таналари яра-чақадан гезарган, азбаройи оғриқ ва азобдан деярли шилиниб тушган елкаларидаги яирга қуёш шуълалари тушганда ялтираб кетар, оёқларини олдинга чўзганча туришга ҳам мадорлари келмай забун бўлиб ўтиришарди. Текин томоша давоми…

Назар Эшонқул. Шамолни тутиб бўлмайди (ҳикоя)

Юз йилдан бери терсоталикларнинг ғурури ва фахри бўлиб келган, замонавий қилиб қурилган равоқли уйлар қаршисида юздаги чипқондек қишлоққа кўримсизлик ва кексалик бағишлаб турган, номаълум ва мудҳиш синоатларга тўла қадим қўрғонни эслатувчи Байна момонинг уйини худди унутишга ва йўқ қилишга маҳкум давоми…

Шукур Холмирзаев. Булут тўсган ой (ҳикоя)

Тўхтасин оғага бағишлайман. 1 Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, давоми…

Шукур Холмирзаев. Ёзувчи (ҳикоя)

Хотира ҳикоя 1 Кетяпмиз. Йўл узун, ўнг ёнда — Жипортепа қолиб кетди. Чап қўлда — саёз Измасой. Йўл адоғида Қўштут кўринади. Қорайиб, битта бўлиб.Одил ака олдинда, шофёрнинг ёнида ўтирипти. Оқи кўпайган сийрак сочи бошига ёпишиб қолгандай, толаси қимир этмайди. Мен давоми…

Шукур Холмирзаев. Озодлик (ҳикоя)

Ҳикоялар тўпламининг иккинчи жилди нашрга тайёрланаётган чоғларда Шукур ака: «Озодлик»нинг остига «Набижон Боқийга бағишлайман. Муаллиф» деб ёзиб кўйинг, илтимос», деди. Бу ҳикоя, чамаси, ўн йил бурун «Ватан» газетасида сонма-сон эълон қилинган, лекин ўшанда бағишлов йўқ эди. Чунки ўзим ўша газетада давоми…