Муяссар Тиловова. Кўккўл қўшиғи (ҳикоя)

– Ўғлинг қанча кўп бўлса авлодларинг шунча бисёр, илдизинг мустаҳкам бўлади. Қиз бола бировнинг ҳасми, бир куни ўрнини топса, отасини ҳам, туғишганларини ҳам эсламайди. Фойда йўқ улардан. Вояга етказиб қўшқўллаб бировга топширгандан кўра, қизинг бўлмагани дуруст. Сайфи дароз бу гапларни давоми…

Муяссар Тиловова. Жиловсиз асов (ҳикоя)

Ер андак силкинди. Тоғу тошлар гумбурлади. Галадаги отлар довдираб, ўзларини қаёққа уришини билмай қолишди. Галабоши уларни тинчлантиришга ҳарчанд уринмасин, байталлар кишнаб, турли томонга тирқиради. Оналарининг бу ажабтовур ҳаракатларига тушунмаган янги туғилган қулунлар атрофга ҳайрон олайишарди. Кўз очиб юмгунча бўлиб ўтган давоми…

Муяссар Тиловова. Тўғон (ҳикоя)

Икки кундан бери шивалаб турган ёмғир тун яримга борганда жалага айланди. Момақалдироқ осмон гумбазини ёриб юборгудай гумбурлар, тез-тез чақнаётган чақмоқ ёруғида қишлоқнинг паст-баланд тепаликларидаги уйлари кўриниб кетади. Сув тарновдан челаклаб тушар, шаррос қуяётган жала томлар тунукасини доира қилиб чалади.– Ёмғир давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Офат (ҳикоя)

Кеч куз ўзининг сарғиш этакларини тоғ ён-бағирларидан буткул йиғиб улгурмай кун сайин қўли баланд келаётган қиш бирдан қутуриб кетди. Ҳали қиличининг дамини кўрсатишга фурсати етса-да, кекса тоғларга важоҳатини кўрсатиб қўймоқчидек шамол ва бўрон аралаш уларнинг виқорли бошлари узра қор пуркай давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Туман ортидаги манзиллар (ҳикоя)

Аёл ҳовли адоғидаги омборга кирди-да нима қилсамикин, дегандек узун-узун ёғоч ходалар устига пала-партиш тахлаб ташланган бири яримроқ, бири тўлароқ қопларга аланглади. Сўнг қидирганини топди шекилли, бўғзига ола-була ип боғланган қопни инқиллаб-синқиллаб пастга туширди. Қоп тупроқ ерга гуп этиб тушди-ю, ҳаммаёқ давоми…

Исмоил Шомуродов. Култепада кечган ҳангомалар (қисса)

1 Ўролбой тракторчининг нашавандликка мубтало бўлиб, қорни ёрилишига аслида Ўроқ даллол сабабчи эди. Бировнинг бахти, бировнинг кўзини чиқарибди дейишгандай, бундан анча даромад ҳам қилган у. Наша эмас, албатта, темир-терсак сотган… Аниқроғи, бу ишда воситачилик қилган.Нашавандлик билан темир-терсакнинг қандай ало­қаси бор?Бор давоми…

Баҳодир Қобул. Эна шамол (қисса)

ИҚРОР Ўзи уч мартагина ўғрилик қилганман. Бир марта ёлғон гапирганман… Опани-ая, опачани-опа, юнгни-жун, қарони-қора, касраткини-буқаламун, кўнани-кўҳна деб ёзолмайман. Хат-саводим яхши. Эрони қишлоқлик Исроил муаллим ўргатган. Китобдагига ўхшатиб ёзаман десам, бориям эсимдан чиқиб, чалкашиб кетади. Кўкайда бўлак, ёзиғда бўлак бўлаяпти. Кейин давоми…

Баҳодир Қобул. Ота чироқ (ҳикоя)

1.    КУЛ БОСГАН ХАЁЛЛАР Бир вақтлар, тонг эртаси шамолнинг ҳуриллаб келишини хуш кўрар, кўксига тегса гурилларди. Бўрон билан эрмакка олишиб, кифти ўнг келган чоғлар кўтариб урарди. Ҳозир йўлини ҳовлиқиб кесиб ўтган боди ҳаводан ўзини зўрға четга олди. Шундоқ ҳам нафаси давоми…

Уйғун Рўзиев. Салом, янги дўст (ҳикоя)

Сўнгги қўнғироқ садоси янгради-ю, ҳамма ўқувчилар бирваракайига қийқиришди. Ҳатто қўнғироқ жарангини ҳам ана шу қийқириқ босиб кетди. Айниқса, битирувчиларнинг шодликлари ичига сиғмасди, Кимдир шўх-хандон кулган, кимдир соғинч ҳиссини ҳозирданоқ туйиб кўз-ёш қилган, ҳали устозларига гулдасталар тутишади, ҳали завқланиб чапак чалишади… давоми…

Жўрабек Рамазонов. Шайтондара (ҳикоя)

I Хуфтон маҳали дарвозани тамбалаганимдан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай кимдир кўчадан туриб чақира бошлади. Овозидан танидим – участка нозири.– Салом, инспектор соҳиб! – дедим одатий ҳазил билан.Унинг ёнида жингалак сочли, юзлари тилинган, кўринишидан бу атроф одамига ўхшамайдиган нусха безовта давоми…