Адҳам Дамин. Тентакка салом бердим (қисса)

Дебоча Эркак киши бўлиб мен сизга сўнгги кунларда бошимга тушганларни айтсам ё ишонасиз, ё ишонмайсиз, аммо ҳар икки ҳолда ҳам устимдан мириқиб кулишингиз тайин. Майли, кулсангиз кула қолинг. Балки мендек бир бечоранинг бошига тушган кутилмаган саргузаштлардан умрингиз узаяр. Аммо келиб-келиб давоми…

Ашурали Жўраев. Азроил кечикмайди (ҳикоя)

Бунча кўп киряпман ернинг тушига. Ҳалима АҲМАД Жалил бобонинг хотираси лип-лип ёниб-ўчадиган эски чироққа ўхшаб қолган. Бир “пуф”га муҳтож. Бобо тўқсон олтини тўлдириб, тўқсон еттига ўтган таваллуд кунини фарзандлари келиб, бирга нишонлашдилар. Ҳали ҳаёт бўлган, шарти кетиб-парти қолган бир-икки дўстлари, давоми…

Манзура Абдуллаева. Кулранг автобус (ҳикоя)

Одамларнинг кулгуси унга найзадек санчилди. Йиғидан овунч ахтарди. Бўлмади. Кулгучиларнинг афтида зиғирча ўзгариш сезмади. Юракларининг ўрнида тош бордай оғизларининг жияги йиғилмади. Нигоҳларининг наштари яралагандан яралайверди. Дардига малҳам кутганлари қайтангга туз сепиб севинишди. Наҳот дунёда раҳм-шафқат анқонинг уруғига тенглашиб қолди. Наҳот давоми…

Дилмурод Назар. Сукунат манзили (ҳикоя)

…Кўзимга мил тортдим, сени эсладим: Кафтимда бахт қуши, елкамда кафтар. Осмон марказига ботаётирсан, Осмон марказига ботар Кийиклар. Абдували Қутбиддин Бир умр гапирдилар, ғалва кўтардилар, шовқин солдилар. Ҳар дам шовқинлари билан наинки қулоқни қоматга келтирадилар, балки дунёни ҳадикда ушламоқчи бўлгандек товуш давоми…

Дилором Дилхоҳ. Олтин тулпор (ҳикоя)

Тошқўрғон тошли қўрғон эди, Қодир Оллоҳ, сангтарош дунё тоғларни тарашлаб сумбат берган бўлса, Тошқўрғоннинг тоши одам қўли билан тарашланиб бино қилинганди. Аммо, у тошдан бино бўлган бўлса ҳам тўзим билмади, бир оти Бойқўрғон бўлса-да, фақирга ҳам насиб қилмади. Замоннинг зайли давоми…

Анвар Обиджон. Устоз Эркин Воҳидов мутойибалари

Суюкли устозимиз, атоқли адибимиз Эркин Воҳидов чуқур фалсафий шеърлари, мутафаккирона хислатлари билангина эмас, ўта самимий, ўта топқирона мутойибалари билан ҳам мухлислар қалбини забт этиб келган. Шуларни эслар эканман, Эркин ака, доимо кўнглимиздасиз, биз билан биргасиз, дегим келаверади. Ўша таниш қоровул давоми…

Маъмура Зоҳидова. Сарҳадсиз садоқат (қисса)

Мен чўлоқ бўлиб қолдим. Тўғриси, иштаҳам ҳам бўлмаяпти. Ташланган нонларга ета олмаяпман. Ана, эрталабкиси, кўлмакда бўкиб ётибди. Аввалги ҳолим бўлса, шуни олиб офтобда қуритардим. Кейин тоза жойга кўмардим. Қорним очганда ердим. Нон-ку майли, уйга ҳеч ким келмаган кунлар сувдан қийналаман. давоми…

Гулчеҳра Асронова. Сўнгги қўнғироқ (ҳикоя)

Бизнинг 8-“А”дан биринчи бўлиб севги савдоси Аҳмад малланинг бошига тушганига орадан шунча йил ўтиб ҳам ишонгим келмайди. Сарғиш юзини мошдай-мошдай сепкил қоп¬лаган шумшук партадошимнинг туппа-тузук нозик кўнгли борлиги етти ухлаб тушимга кирмаганди. Лекин танаффус пайти ҳаммамиз тўпланиб турган даврада ошиқ давоми…

Олим Жумабоев. Уй (қисса)

I Овул сукутда эди. Пахсачилар ишини қўйган кезлари эди. …Ўша воқеадан бир кун илгари бизникига Ўлжабой акис (болалар шундай атардик) келганди. Қўлида бир парча қоғоз, ручка бор эди. Айвонга ўтиргач, пичирлаганнамо гап очди: – Тўрт-беш сўмингни бераман. Биласан, саводим чатоқ. давоми…

Турсунмурод Эрматов. Жонқора (ҳикоя)

Йўл ёқасидаги пастқам томда ёйилган узумларни саралаётган аёл икки қўлини ёнга тираган кўйи, увишиб қолган оёғини узатди. Бироқ қўлларини ердан узган ҳамон, мувозанатини сақлолмай, гавдаси бир томонга оғиб кетди. У жон ҳолатда кафтларини томга босди. Қаддини ростлади, хавотирланиб, атрофга олазарак давоми…