Ҳабиб Сиддиқ. Устоз (қатра)

— Одамлар ҳам ҳар хил-да.Ўртабўй, қорачадан келган, тўлароқ гавдали маҳалладош йигитнинг қўққисдан шунақа дейиши ғалати туюлди. Одамларнинг ҳар хиллиги ажабланадиган гап эмас. Лекин унинг кутилмаганда шундай дейишининг бирор сабаби бўлса керак.— Нега унақа деяпсиз? — деб сўрадим ва жавоб кутиб давоми…

Хуршид Нуруллаев. Қор cоғинчи (бадиа)

Кўз остидан осмонни кузатаман, бир текис оқимтир рангга кирган. Димоғимда қор исини туяман ва энтикаман: демак, энди албатта ёғади.Хаёлан оқ, оппоқ зарраларга кафтимни тутаман. Қўлимга қўнган қорнинг гулнусха шаклини илғашга улгурмай у эриб кетади ва бундан худди ёш боладек ўкинаман. давоми…

Дадахон Нурий. Америкалик «дарвеш»нинг орзуси

Бўстонлиқдаги Ёзувчилар дала-боғида ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган адибларнинг анъанавий шахмат баҳона «Дийдорлашув гурунги»га Озод ака асос солганди. Навбатдаги тадбир «даврабоши»нинг аҳволи анча оғирлашган кунларга тўғри келган, бироқ домла кўпчилик ижодкорлар илҳақ бўлиб қолмасин, дея элдан бурун Бўстонлиққа етиб давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Оламушукнинг каттаси (ҳажвия)

Жума куни иш вақти охирлаб қолганда қўққисдан йиғилиш чақирилди. Эртага текширувчилар келаётган эмиш. Энг қизиғи, соат ўн тўрту нол-нолда борамиз, ҳамма хоналар очиқ бўлсин, дейишибди. Фақат қаердан, қайси ташкилотдан келаётганини котиба қизимиз уқиб ололмабди.Биринчи муовин ҳолатни баён қилгандан кейин башорат давоми…

Фаррух Жабборов. Ой нурида мутолаа (бадиа)

Оппоқ тўшларини осмонга бериб ётган тоғлар этагига қўй-қўзилар ёйилиб кетган. Қуёшнинг илк заррин нурлари қорли чўққиларга тушиб, тоғ бошини яшнатиб юборади, азим арчаларнинг учларини ёритади. Сўнг дам ўтмай, нур Қашқабулоқнинг жилғаларида жилваланади, тонг саҳардан муздек сувни сипқораётган болакайнинг кўзларида акс давоми…

Эркин Усмон. Эртакка айланган кеча (ҳикоя)

Дилмурод йўл бўйи ўзини яниб келди. “Эсини еган одам Янги йил кирадиган куни йўлга чиқаркан”, деган фикрга келди у. Онаси билан акасининг “Байрам ўтсин, эртага кетарсан” деган гапларига қулоқ солмаганига афсус қилди. Совуқ кунда, бекатда соатлаб автобус кутгани етмагандек, тунги давоми…

Шерзод Комил Халил. Биз йўқ бўламиз (ҳикоя)

Сибирнинг ёвуқ кенгликлари бўйлаб Беринг денгизини* чамалаб юрсангиз йўлингиздан маҳаллий руслар Хатырка** деб атайдиган Ватиркан*** қишлоғи чиқади. Бу чукчалар**** тилида қоқ, ориқ жой деган маънони билдиради. Эҳтимол бу ялангликда жойлашган қишлоқнинг унумсиз ерига ишорадир, яна ким билсин. Нима бўлганда ҳам давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Ифор (ҳикоя)

Ўшанда улар шаҳарга кўчишадиган бўлишди. Отаси “Орзуларим хаёлга айланишини хоҳламайман. Бетакрор истеъдодимни танамга қўшиб қишлоққа кўмишларини ҳам истамайман” деганди. Бу гапларни унчалик тушунмаган бўлса-да, негадир яшаб турган ҳовлиларини тарк этгиси келмасди.  Айниқса маҳалладаги яқин ўртоқларидан ажралиш у учун катта йўқотиш давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Эгасиз уй (ҳикоя)

Ҳали хўроз қанот қоқишга улгурмасдан Эргаш отани уйқуси қочди. Саҳарда туриб маҳалла кўчаларини айланиб чиқадиган одати бор эди. Ўзиям озодаликни яхши кўради. Атрофда гард кўрса, таъби хира бўлади. Тонг саҳар демасдан одамга танбеҳ беради. Ҳамма унинг одатини билгани учун кўчаларни, давоми…

Маъсума Аҳмедова. Тақдир (ҳикоя)

Уйдан кўнгли хира бўлиб чиқди. Чорпояга суянган онаси ҳовлида уруғ бойлаган серяпроқ садарайҳонларга тикилганча деди:— Ҳа-а, бу ёз ҳам ўтди-я.Васила онасининг фикрини уқди. Онаси бу ёз ҳам бесамар ўтди, бу йил ҳам тўй қилолмадик, демоқчи. Ҳар йил шундай ўтади. Онаси давоми…