Зоир Зиё. «Сизга бўлмайди» (ҳажвия)

Тасодифан кийимлар дўконига кириб қолиб, кўзим синфдош дўcтим Ғайбуллага тушиб қолди. «Оббо, – дедим ўз-ўзимга. — Қани, аввал бир чеккадан кузатай-чи, бу тушмагур савдони қандай қойиллатаётганкин?». Унинг харидор билан гап-сўзи эшитиладиган даражада юриб бориб, қулоқ тутдим. – Энди устоз, бу давоми…

Истам Ҳамроев. Келин (ҳикоя)

Йигитлик чоғларида нафақат туман, балки қўшни вилоятда ҳам ном таратган Ҳамдам полвоннинг уйи синиб, кампиридан айрилганига ҳам уч йил бўп қолди. Чол-кампир олтита ёшига етиб-етмай нобуд бўлган болаларидан кейин элликнинг остига бориб, тилаб олган ёлғиз ўғиллари Турдимурод бояқишларнинг пешонасига сиғмаган давоми…

Шодмонқул Cалом. Cаратон (қатра)

Қишнинг энг юкcак қири — қантар оғиб, қозиқ бошида қор турмай, баҳорга тобеин кунлар бошланиши — энг узун кечадан Cаратоннинг киришигача бўлган маcофа табиат қўли билан тортилган тўғри чизиққа ўхшайди. Йилни гўёки тарвузни қоқ ўртаcидан икки паллага ажратгандек 22 декабрдан давоми…

Гулноз Мамарасулова. Кўнгил (ҳикоя)

Бу — иккиси учун ҳам оғир бўлган мавзуда улар кўп гаплашишган, фикрлашишган… қайғуришган аммо, начора! Бир гал аёл юрагини ғижимлаб ётган бу саволларни айтиб юборишига бир баҳя қолганини ҳозир ҳам ўшандай дардли кечинма билан эслаб қўяркан, тағин кўкси симиллаб кетди. давоми…

Шодмонқул Салом. Мангу достоним (бадиа)

Менинг бир достоним бор, ҳар куни, ҳар пайтда айтилавермайди. Ичимда яралади, ичимда куйланади. Уни фақат бир ўзим тинглайман, гап қўшмайман, гапини бўлмайман. Жимгина тинглайман холос.Тўқсон биринчи йилнинг октябрида акамдан навбатдаги хат келди. Ундан хат келиши бизнинг байрамлари кўп бўлмаган уйимизда давоми…

Муродулла Ғафуров. 22-хона (ҳажвия)

– Бу – менинг ишим! – деди у 22-хонанинг эшигини қаттиқ ёпиб ичкарига кираркан. Аёлнинг икки юзи қизариб кетганидан бир кор-ҳол бўлганга ўхшайди. – Яна хафа қилишдими? – сўрадим унга ачинган бўлиб. – Менинг ишимни ҳеч ким эплолмайди! Ўн икки давоми…

Нафиса Тоштемирова. Қобиқ (ҳикоя)

Мен боламга ухлатувчимас,Уйғотувчи алла айтаман.Гулжамол Асқарова У ҳамма болалардай йиғлаб туғилди. Кўзларини очди. Она жуда бахтли. Саккиз йилдан бери кутилган фарзанд. Ота хурсанд. Ўғил бўлганда, нур устига аъло нур эди, деб ўйлайди ичида. Момо ҳам якка-ю ёлғиз ўғлига ачинган бўлди. давоми…

Нафиса Тоштемирова. Дарс (ҳикоя)

Тиллахон опа салкам йигирма йилдан бери ўқитувчилик қилади. ТошДУни битириб келгач, иш излаб кўп овора бўлгани йўқ. Дадаси мактаб директори билан ака-ука чиқиб қолди, ишга жойлади-қўйди. Ҳозир мана шу машҳур шоирнинг номи билан аталадиган мактабнинг муаллималаридан бири. Турмуш ўртоғи ўзидан давоми…

Нафиса Тоштемирова. Уста ва бешик (ҳикоя)

– Ассалому алайкум, Уста тоға, таъни жонингиз соғми?– Ваалайкум ассалом! Ие-е, ие-е, келинг, Тўрабой келинг. Шукр, яхшимиз, ўзингиз тузукми?– Оллоҳга шукр. Шу десангиз сиздан суюнчи олай, деб келгандим.– Хўш, хўш?..– Неварали бўлдим. Ўғил.– Қани омин, умри билан берган бўлсин!– Айтганингиз давоми…

Нафиса Тоштемирова. Амалия (ҳикоя)

Юрагим эзилиб кетди, ёрдам бер…Замонавий қўшиқданКабутар узоқ учади. Осмонни ёргудек кўкка интилади. Чарх уриб айланади. Атрофидаги тўрт – бешта та кабутарлар билан ноз-ишва қилиб рақсга тушади. Тепага қараб бўйним оғриб қолади. Кўзларим толади. Шу пайт кабутарлардан пастроқда бир-бирини қувган қалдирғочлар давоми…